close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
09.03.2019 14:59

Душманлик, нафрат ҳаддан ошган ва ҳар қандай мустабид даврларда ҳам, ҳар бир чин қалбдан иймон келтирганлар қалбида тинчлик ва ҳотиржамлик яшайди. Нега шундай? Улар одамлар тамонидан бўлмаса ҳам, бироқ барибир бир кун албатта Яратувчи тарафидан адолат тантана қилинишига ишончлари комилдир. Мусулмонларнинг иймонига кўра, бу дунёда ва баъзи ҳолларда нариги, абадий дунёда ҳақиқат албатта қарор топади. Нима бўлганида ҳам ҳамма нарса бари-бир ҳисоб китоб қилинади ва ҳар бир нарса бўйича тўлиқ адолат ўрнатилади.

08.03.2019 10:33

 Исроил давлати тузилганига 70 йил тўлиши муносабати билан АҚШ ўзининг ҳадясини тақдим этди: Америка элчихонаси Тел-Авивдан Қуддусга кўчирилди. Шу муносабат билан ташкиллаштирилган тантанали маросимга океан ортидан нуфузли делегация етиб келди, Доналд Трамп эса маросим иштирокчиларини видеоалоқа воситасида табриклади. Ғаззо сектори чегараларида эса норозилик билдираётган фаластинликлар билан Исроил қуролли кучлари ўртасида қонли тўқнашувлар давом этиб, унинг натижасида ҳалок бўлганлар сони олтмишдан ошди.

08.03.2019 10:23

БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда Яман аҳолисининг 80%и ёки 24 млн киши инсонпарварлик ёрдамига муҳтожлик ҳис қилмоқда. Шундан 10 млн киши – очарчилик ёқасида. Болалар энг аянчли ҳолатда. Тахминан 1,2 млн нафар вояга етмаган бола бориш қийин бўлган, низо қамраб олган ҳудудларда, жумладан, Ходейд, Таиз, Хажж ва Саадда яшайди.

08.03.2019 10:17

Покистон ҳукумати Ҳиндистон ҳаракатлари устидан БМТга шикоят қилиш ниятида. Покистон Балакот шаҳри яқинида яқинда Покистон ҳудудига ҳинд ҳарбий ҳаво кучлари томонидан берилган зарбалар туфайли Ҳиндистонни экологик терроризмда айбламоқда.

07.03.2019 23:50

БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишел Бачелет Ҳиндистонни унинг «келишмовчиликлар сиёсати» иқтисодий ўсишга путур етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди, чунки чекловчи сиёсий кун тартиби усиз ҳам тенг бўлмаган жамиятда заиф кишиларни таҳқирлайди.

07.03.2019 22:23

Бугун, 7 март куни, Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбоев аёллар билан анъанавий учрашув ўтказди. Тадбирда «Айка» фильмида бош ролни ўйнаган актриса Самал Еслямова ҳам иштирок этди.

07.03.2019 21:33

Бир рус олигархи Швейцарияда дам ола туриб, Женева кўли атрофидаги боғда беҳосдан жуда кўп миқдордаги (ҳатто унинг учун ҳам!) пули бўлган сумкасини унутиб қолдиради. Сумкаси эсига тушиб, боғга қайтиб келганида, ҳеч нарсани топа олмайди ва унинг ёнига келган боғбоннинг маслаҳати билан энг яқин полиция маҳкамасига мурожаат қилади. Рус олигархи орадан 10 дақиқа ўтмасдан қимматли сумкасини қучоқлаб турарди. Унинг тубини титкилаб, салмоқлигина америка яшил “долларини” олди ва навбатчи зобитга узатди. Зобит фақатгина 100 долларни олишга рози бўлганлигини кўриб, унинг қанчалик ҳайрон қолганини тасаввур қиляпсизми.

07.03.2019 21:25

Калифорния университети тадқиқотчилари инсоннинг табиий яшашидаги барқарор ҳулқ- атворининг моҳиятига қарши чиқишмоқда. АМИ-ТАССнинг хабар беришича, социологлар боргани сари раҳм-шафқат қилиш йўналишида инсоннинг ривожланиши ва шахсий равнақ топишида ўзаро ҳамкорлик қилишга доир кўпроқ далиллар тўплашмоқда.

07.03.2019 21:19

1. Умумий айланма капитал пули 5 триллион ва 900 миллион долларга тенг бўлади! Бу эса, бу мамлакатни АҚШ, Хитой, Европа иттифоқидан сўнг тўртинчи ўринга олиб чиқади.
2. Бирлашган мамлакатнинг майдони 13 миллион ва 500 минг. км2 тенг бўлади. Майдони кенглиги бўйича дунёда Россиядан сўнг, иккинчи мамлакатга айланади.

07.03.2019 21:03

Саудия Арабистони қироли оиласида зиддият кучаймоқда. The Guardian хабар беришича, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг ҳаракатлари бунга сабаб бўлди. Кўпчиликнинг қайд этишича, кекса қирол Салмон Абдулазиз Сауд қарор қабул қилишда ортиқча мустақиллик намойиш этаётган ўғлига ҳадиксираб қарамоқда.

07.03.2019 19:37

Мисрнинг ал-Азҳар Ислом академияси бош имоми диндошларга муҳим бир нарсани эслатиб, бутун дунё мусулмонлари учун долзарб бўлган мавзуда фикр билдирди. Шайх Аҳмад Тайибнинг таъкидлашича, кўплаб ҳолатларда полигамия (кўп хотинлилик) «аёллар ва болалар учун адолатсизлик» бўлиши мумкин, бир нечта хотинли оила қоида эмас, истисно бўлиши лозим. «Никоҳ полигам бўлиши лозим дейдиганлар қаттиқ хато қиладилар», - деди шайх ат-Тайиб, иқтибос келтиради BBC News.

07.03.2019 18:40

Покистон полицияси сешанба куни мамлакатда тақиқланган ташкилотларнинг ўнлаб вакилларини, жумладан, «Жаиш-е-Муҳаммад» гурухи етакчиси Масуд Азхарнинг акаси бўлган муфтий Абдул Рауфни ҳибсга олди. Қўлга олиш 14 февраль куни Жамма ва Кашмир штатида ҳинд ҳарбийлари колоннасига ҳужум ҳақидаги ишни тергов қилиш доирасида бўлиб ўтди. Ўшанда 45 киши ҳужум қурбони бўлганди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase