close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Интим борасида ҳаёнинг йўқлиги – шизофрения аломатидир

Биз қаттиқ психиатрик аломатлар – айнан психиатрияга тааллуқли бўлган аломатлар модага айланган ва ҳулқ-атвор эталони (намуна, ўрнак) сифатида намойиш этиладиган жамиятда яшаймиз, деб ҳисоблайди Демографик ҳавфсизлик жамоатчилик институти директори Ирина Медведева.

Психиатрик тақлидлар аҳлоқ ва одобнинг бузилишига олиб боради, аҳлоқий ўзгаришлар эса албатта ўз ортидан руҳий деформацияларни келтириб чиқаради. Медведеванинг фикрига кўра, рус халқининг, айниқса ёш авлоднинг ва ҳаттоки болаларнинг сунъий руҳий заҳарланиши юз бермоқда. Баъзан бу “жинсий саводхонлик” деб аталади, баъзида эса бошқа нимадир, инсон аҳлоқ-одоби учун заҳарли бўлган ҳар хил жирканч нарсалар унинг руҳияти учун жуда чиройли қоғозга ўралиб “инсонпарварлик ҳийлалари” орқали таклиф этилади.
“Эътибор беринг-а, - дейди психиатр, - ҳозирда пала-партишлик фаоллик билан тарғиб қилинмоқда – кир, яғири чиққан сочлар, йиртиқ пайпоқлар, жулдур жинси, турли хил узунликдаги кўйлак ёки пальто ёки ўз ўрнига тақилмаган тугмалар. Психиатрия касалхоналаридаги касаллик тарихида шундай графа бор: касалнинг покизалиги, саранжомлиги. Агарда касал покиза эмас экан, бу унда оғир руҳий бузилиш борлигидан далолат беради. Агар инсон доимий равишда йиртиқ пайпоқ ёки чулки кийиб юрса, сочларини ювмаса ва кўйлагининг тугмаларини тўғри қадамаса, мана шу руҳий касаллик аломатидир, афсуслар бўлсинки, айнан мана шу ҳолат ҳозирги кунда ёшлар модасининг белгиси сифатида мавжуд”.
“Ёки кўплаб жангари ва триллерларнинг қаҳрамонларини олиб қарайлик – булар ўз муаммоларини қаршисидаги барча тирик ва нотирик нарсаларни яксон ёки йўқ қилган ҳолда ҳал қилувчи, ҳаддан зиёд кучли инсонлар. Бундай таъсир психиатрияда гипоид шизофринияси деб аталади, унда ўспиринлик патологик шафқатсизлиги билан юракнинг патологик айниши биргаликда қўшилиб келади, яъни патологик ҳушсизлик”, - таъкидлайди Медведева.
Инсоннинг бошқа сифати – бугунги кунда прагматизм деб аталувчи ортиқча рационализм. Бу ҳам шизофрениянинг аломатларидандир. Тор фикрловчи киши кўпинча шизофреникни иррационал (бутунлай ақлдан ҳоли) деб ўйлайди. Бу эса ундай эмас. Шизофреник ортиқча рационалдир, лекин шу билан бирга ҳиссиздир. Янги моданинг идеологлари ёшларни айнан мана шунга – “камроқ ҳиссиётлар, кўпроқ прагматизм”га –чақиришмоқда, лекин бу жуда оғир аломатдир.
Психиатрия нуқтаи назарига кўра интим ҳаёнинг бузилганлиги деганда нима тушинилади? Ирина Медведеванинг фикрига кўра, “бу фақатгина турли хилдаги вуайеризм (телевизор орқали бошқаларнинг тўшагида содир бўлаётганларни намойиш этиш) каби аҳлоқий бузуқликларга боғлаб қўйиш эмас, балки сексопатологик оғишларни оммалаштиришдир”. Сексопатология эса – психопатологиянинг бир қисмидир.
Лекин интим ҳаёнинг бузилишидаги энг асосий жиҳат шуки, ёшларга ҳавфсиз жинсий алоқа ҳақида гапира туриб, уларни жинсий эҳтиёжларини қондиришига туртки бўлинади, бу билан оилавий никоҳ муносабатларининг қадри пасайтирилади, ҳолбуки бу муносабатлар нормал руҳият қурилишининг муҳим элементларидан саналади. Уларнинг йўқлигида эса руҳият учун жуда оғриқли бўлган турли хилдаги бузилишлар юзага келиши муқаррардир. Бу эса, хусусан, бутун жамиятнинг ақлий таназзулига олиб боради.

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase