Абу Муслим
2019 йил 25 март куни Абдуҳаким қори Матқулов Ўзбекистон мусулмонлари идорасида маслаҳатчи лавозимига тайинланди. Абдуҳаким қори Матқулов 1964 йилда зиёлилар оиласида таваллуд топган. 1986-1990 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таҳсил олган. У Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида турли йилларда масъул вазифаларда ишлаган.
Хитойдаги сиёсий қайта тарбиялаш лагерларида мусулмонлар учун «қайта тарбиялаш» ҳар тонг ватанпарварлик қўшиқларидан ва ўзини танқид қилиш бўйича машғулотлардан бошланади, шундан сўнг чўчқа гўштидан тайёрланган таом истеъмол қилинади.
Евросиёдаги мамлакатлардан муҳим мамлакатлардан бири сиёсий чорраҳада турибди, тахмин қилади "Телеграм" муаллифи. Ғарб таҳлилчилари таъкидлашича, Россия Қозоғистоннинг аввалги сиёсатида ўзгаришлар бўлишига йўл қўймайди, лекин у ерда воқеаларнинг келгуси ривожини башорат қилиш қийин. Жамиятда жиддий ижтимоий тенгсизлик муносабати билан кескинлик ҳис этилмоқда, қозоқлар ва руслар ўртасида эса этник келишмовчиликлар мавжуд.
«Эрон битта ғишт ортидан иккинчисини қўйиб, ўзининг қудратини тикламоқда,- тантана билан огоҳлантирди экспертлардан бири New York Post да чоп этилган мақолада [The Iranian dream of a reborn Persian Empire, автор Ralph Peters, 1 февраль, 2015]. – Бугунги эронликлар, форс меросидан фахрланиб, худди Ксеркс қўшинлари икки ярим минг йил олдин ҳаракат қилганидек ўжарлик билан олға қараб ҳаракатланмоқда».
Мусулмонлар қабиласидан 134 киши номаълум шахслар томонидан ўлдирилгач, Мали ҳукумати мамлакат армияси қўмондонлигини истеъфога жўнатди ва халқ дружинасини тарқатиб юборди. Овчиларга ўхшаш кийиниб олган қуролланган гуруҳ Огоссагу қишлоғини қуршаб олди ва унинг фулани мусулмон қабиласига мансуб аҳолисини қириб ташлади.
Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги терактлардан бирида азият чеккан Линвуд масжиди имоми фожиа рўй бергандан кейин илк бор ОАВ билан суҳбатлашди. Имом Аляби Латиф Зируллах фожиадан сўнг масжидга келган Янги Зеландияликларга миннатдорчилик билдирди ва мусулмонлар 15 март, жума куни рўй берган даҳшатли воқеаларни унута олишларига умид билдирди.
Буюк Британияда Бирмингем масжидларида вандализм ҳаракатларида шубҳа бўйича қўлга олинган эркак ғайришуурий ҳаракат қиладиган деб топди ва суд махсус тартибда бўлди. Полиция шаҳардаги 5 та масжидга ҳужум бўйича тергов ишлари бошлангач, 34 яшар эркак Бирмингем полиция маҳкамасига ўзи ташриф буюрди, хабар беради Business Standard.
Германия канцлери Ангела Меркел 2016 йил декабрда ўз сиёсий партиясининг конференциясида бурқа ва ниқобга тақиқ киритишни таклиф қилган эди. Бу билан у бу каби қонунлар амал қилаётган қатор европа мамлакатлари изидан боришга қарор қилганини кўрсатиб қўйди.
Ғазо секторидан учирилган ракеталар биринчи марта Тел-Авивга етиб борди. Ўққа тутиш натижасида етти киши яраланди. Бу ҳақида «Ал-Жазира» хабар беради. Шу пайтгача ХАМАС ҳаракати ўққа тутиш учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ, лекин Исроил расмий манбалари унда Фаластин ҳаракатини айбладилар.
Яқин Шарқ матбуоти қўлига Фаластинда тинчлик асосида тартибга солиш борасида тахмин килинган режа бўйича «аср битими» деталлари ҳақида янги маълумотлар тушиб қолди. Ушбу маълумотларга мувофиқ, Оқ Уйнинг расмий вакили сифатида Яқин Шарқ муаммолари билан шуғулланаётган АҚШ президентининг куёви Джаред Кушнер ҳозирги пайтда Иордания, Фаластин ва Саудия Арабистони ўртасида «ҳудудлар алмашиниш» режасини ишлаб чиқмоқда.
Ҳижрий 1213 йил ражаб ойининг 16-санасида (1798 йил 24 декабрь) француз оккупацион ҳукумати Қоҳира девонини янги намуна бўйича шакллантиришга ҳаракат қилиб кўрди. XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Етти йиллик урушдан сўнг Европа мамлакатлари Сурия, Миср ва Болқон яриморолида сиёсий ва иқтисодий таъсир соҳалари учун кураш бошлади.
Беш йил олдин ИШИД жангарилари томонидан эълон қилинган «халифалик» тўлиқ йўқ қилинди. Бу ҳақида Twitter да Мустафа Бали, АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган «Сурия демократия кучлари» (SDF) курд гуруҳлари иттифоқи вакили маълум қилди.