Ўз видеомурожаатида Сирожиддин маълум қилишича, ҳукумат душманлари фуқароларнинг интернет нархи оширилишидан норозилигини Тожкистондаги сиёсий вазиятни беқарорлаштириш учун фойдаланмоқда. Уламо ҳаммани «адолатли шох» (республика президенти Эмомали Рахмон) атрофида бирлашиш ва «душманлар (мухолифат) иғволарига учмаслик»ка чақиради. У, шунингдек, интернетни «гуноҳлар манбаси» деб атади ва мусулмонларни ундан фойдаланишдан ўзини тийиш, бунинг ўрнига кўпроқ ибодат қилиш ва Қуръон ўқишни тавсия қилди.
Қизиғи шундаки, мана шу каналнинг ўзида Тожикистонда Интернет нархининг кўтарилишини оқлайдиган бир қанча бошқа видеороликлар, жумладан, консерватизмга садоқати билан машҳур бўлган россиялик режиссёри Никита Михалковнинг нафақат Интернет, балки замонавий гаджетлар ҳам жамиятнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётганлиги ҳақидаги нутқи жойлаштирилганди.
«Ахбор» хабар беришича, бир неча нафар зиёлилар вакиллари, жумладан, олимлар ва шоирлар, шунингдек, уч нафар уламо таҳририятга уларни ҳукумат интернетнинг нархи оширилиши ҳақида ҳукумат қарорларини қўллаб-қувватлайдиган мақолалар ва видеомурожаатлар чоп этишни сўраганлигини айтди.
Тожиклар учун интернет ва гаджетларнинг зарари ҳақида ҳукуматнинг YouTube каналида (!!!) маълум қилиниши, афтидан ҳеч кимни хижолатга қуймаяпти. Биз Тожикистон ҳукуматига одамларга ўрнак бўлиш ва ўз каналини ўчириб ташлашдан бошлашни тавсия қилган бўлардик. Ростдан ҳам, яхшиси кўпроқ Қуръон ўқиганлари маъқул.
Сўнгги маълумотларга кўра, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон интернет қимматлашини кескин танқид қилиб, сўнг ким шу ишни қилган бўлса чора кўрилгани айтилмоқда...