Ўғил болалар ва қизларни ажратиб ўқитиш уларга психологиядаги фарқланишига қараб вазифа танлаш имкониятини бермоқда.
“Ўғил болалар босиқроқ, шерикликда ишлашни ёқтиришмайди, улар лидер бўлиш, масала ечимини мустақил ҳал қилишни ёқтирадилар. Йигитлар дарс бошида тезроқ киришиб кетадилар, бироқ тезроқ толиқиб қоладилар. Қизлар аста-секинлик билан иш бошлайдилар, бироқ киришиб кетишлари билан уларни тўхтата олмайсиз”, - дейди директор.
Ота-оналар аввалига ажратиб ўқитилишга қаттиқ қаршилик қилишди, бироқ фарзандларидаги ижобий ўзгаришларни кўриб, кўпчилик ўз фикрини ўзгартирди ва тажрибани фаол қўллашга бошлашди.
“Ажратиб ўқитиладиган синфларда болалар унчалик агрессив эмас – рақобат кайфияти йўқ: ҳатто шунақа ёшда ҳам аёл иштироки вазиятни кескинлаштиради. Бу ерда уларга ўзларини кўрсатишга эҳтиёж йўқ. Қизларда эса аксинча, ҳамдардлик ҳисси пайдо бўлди. Бирорта қиз омадсизлика учраса, дугоналари биргаликда уни юпатишга шошадилар. Аралаш ўқийдиган синфларда бунақа ҳолат кузатилмайди. Ҳаётда амазонкалар етарлигидан ортиқ. Биз қизларни назокатли ва иффатли қилиб тарбиялашга, ўғил болаларни эса кучли ва масъулиятли бўлишига ҳаракат қиламиз”, - дейди директор kp.ru сайти келтирган иқтибосда.
Балки бизнинг Ўзбекистон таълим вазирлиги ҳам ушбу тажрибани республикамиз мактабларида синаб кўришга жазм қилар? Ҳар ҳола шунга умид қиламиз.
Болаларни қизлардан ажратиб ўқитиш синаб кўрилди – натижалар лол қолдирмоқда
Бийск шаҳридаги (Олтой ўлкаси) мактаблардан бирида икки йилдан бери қизлар ва ўғил болаларни ажратиб ўқитиш бўйича тажриба ўтказилмоқда. Таълим муассасасининг директори Елена Вербицкас айтиб беришича, болаларнинг дарслардаги фаоллашуви 100 фоизга ўсган. Уларнинг деярли ҳаммаси қўл кўтариб ўқитувчиларнинг саволларига жавоб беришга интилишмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши
- Россиянинг сўнгги 30 йилдаги урушлари