Ушбу резолюцияни қабул қилиш учун Хавфсизлик Кенгашининг 13 аъзоси овоз берди, Россия ва Хитой бетараф қолди.
Бу Хавфсизлик Кенгашига кўриб чиқиш учун таклиф қилинган резолюциянинг биринчи версияси эмас. Аввалги версияларда жабрланувчиларга "жинсий ва репродуктив саломатлик" билан боғлиқ тиббий хизматлар тақдим этиш ҳақида гап борган – улар аборт қилиш имконига эга бўлишлари кўзда тутилган. Ушбу банднинг киритилишига АҚШ ва Россия қарши чиққан бўлиб, акс ҳолда резолюцияни блокировка қилиш билан таҳдид қилган.
"Бизни низоларда жинсий зўравонликка қарши курашнинг душмани деб кўрсатишга ҳатто уринманг",-дея огоҳлантирди Василий Небензя. – Бу масала бўйича бизнинг позициямиз қатъий ва муросасиз бўлиб қолмоқда – бу ёвузлик йўқ қилиниши керак. Аммо БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида биз низолардаги жинсий зўравонлик мавзуларидан фойдаланиш, уни манипуляция қилишга имкон бера олмаймиз. Биз халқаро ҳамжамият олдида жавобгармиз".
БМТ матбуот-релизига кўра, БМТ мажлисларининг аксарият иштирокчилари қабул қилинган ҳужжатни "кашфиёт" деб ҳисобланган ва "аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва улар учун адолатга эришиш"га ёрдам беришига умид қилинмоқда.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши урушлар вақтида жинсий зўравонликка қарши кураш ҳақида резолюция қабул қилди. Россия уни қўллаб-қувватламади
БМТ Хавфсизлик Кенгаши қуролли можаролар ва тўқнашувлар вақтида жинсий зўравонликка қарши кураш ҳақида резолюция қабул қилди. У бундай жиноятларни тергов қилиш ҳамда жабр топган аёллар ва қизларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш заруратини таъкидлайди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди