Абу Муслим
Ўн мингга яқин ҳарбий жума намози вақтида Шри-Ланкадаги масжидлар ва бошқа диний пунктларни қўриқлади, деб хабар беради Reuters. Агентликнинг маълумотларига кўра, ҳукумат янги терактлардан хавфсирамоқда. Аввалроқ республиканинг мусулмон диний ишлар Вазири Абдул Ҳалим Муҳаммад Хошим жума намозини масжидда эмас, уйда ўқишга чақирганди.
АҚШнинг Калифорния штати полицияси 23 апрел куни бир ҳайдовчининг пиёдалар устига ўз автомобилида бостриб боргани сабабларини маълум қилди. Америка оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 34 ёшли Исайя Джоэл Пиплс пиёдаларни мусулмонлар деб ўйлаб, уларнинг устига машинасини ҳайдаб юборган. Ҳодиса Санта-Клара округининг Саннивейл шаҳрида содир бўлган.
Мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон Мусулмонлар диний идорасининг собиқ муфтийси Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан сўз эркинлиги, журналистлар этикаси, улар фаолиятига Ислом талаблари ҳақида суҳбатлашди (2002 йил).
Хайдар Жамол: «Кўпчилик, жумладан, ҳозирги олимларни ҳам истисно қилмаган ҳолда, фан бу – материализм синоними деб ўйлайди. Эмишки, илмий усул экспериментга ва унинг амалий натижаларини талқин қилишга асосланган. Илм-фан кичик қадамлар билан, қоронғиликда бармоқларни ёзган ҳолда ва номаълумликдан оз-оздан ишончли билим ўзлаштирган ҳолда ҳаракат қилмоқда.
Олов метафизикаси кўплаб мутафаккирлар эътиборини ўзига жалб қилган мавзудир. Оловни мушоҳада этиш мафтун қилади, фикрларни оловнинг манбасига қаратиб, «ўзига» қайтаради. Кўплаб одамлар ташқи ва ички нарсалар ўртасидаги фарқни ажратиб турадиган ички тўсиқни йўқотдилар, аммо ҳатто уларнинг оловни томоша қилиши ҳам қандайдир тарзда «илиб» олишга ва борлиқда қандайдир бир сир борлигига ишора қилади. Кўпчилик учун, бу ишора аста-секин ўчиб, кулга айланаётган оловнинг тутуни каби тарқалиб кетади.
Ҳозир мен сизга унинг мавжудлиги ҳақида ўн икки йил давомида билмаган бир «сир»ни очиб бераман. Менга 2006 йил «Сир» филмини томоша қилишни тавсия этишганди. Ўзим учун одатий бўлмаган тарзда, бу ишнинг охиридан бошлаб, аниқроғи, охирги иқтибос билан бошлайман: «агар сиз тўғри фикр юритсангиз, ўз ҳаётингизни ўзингиз яратасиз - бу ҳақиқат! Фақат чин дилдан хоҳлаган нарсаларни қилинг! Фикрнинг кучи! Барча эшиклар учун калит».
Эй гуноҳкор қалб! Бу рамазонда катта режаларинг кўп эди. Сен бу сафарги Рамазон бошқача бўлишини истаган эдинг. Сен ёмон одатларингни тарк қилишни ният қилган эдинг-ку. Сенда мақсадлар бор эди-ку, ахир. Бироқ, Рамазондан икки хафта ўтса ҳамки, сен ёмон одатларингни тарк қилишни бошлаганинг йўқ. Сен ўзингдан хафасан. Бомдод номозга уйғонишга ўзинга ўзинг ваъда берган эдинг.
Ушбу мақоладан одатда муқаддас Рамазон ойида рўза тутувчиларда юзага келувчи саломатликка боғлиқ бўлган муаммоларни четлаб ўтишга ёрдам берувчи фойдали маслаҳатлар ўрин олган. Ушбу маслаҳатларга амал қилар экансиз, жисмоний ноқулайлик хиссини пасайтириб, батамом Рамазон ойининг маънавий моҳиятидан баҳра олишга эришишингиз мумкин.
Шри-Ланкада терактлар амалга оширилган бир пайтда Швециянинг «Свенска дагбладет» газетаси террорчи-ҳудкушлар ҳаракати аслида нимадан бошланганлигини ёдга олди. Янги тарихда биринчи террорчи-ҳудкуш Россия императори Александра II ни ўлдирган (атеист) талаба бўлган. Таптортмас япон камикадзелари ҳаммага маълум. Лекин замонавий террорчи-ҳудкушлар асло романтик образга эга бўла олмайди – улардан жуда кўплаб одамларнинг умирга зомин бўлмоқда.
Ўладиган кунимиз аниқ, у тақдиримизда ёзилган. Ҳар бир нафас олишимиз ва нафас чиқаришимиз, ҳаётимизда қанча Рамазон насиб бўлиши ҳам олдиндан белгиланган. Рамазон ҳар йили келади. У биздан олдин ҳам келган, биз ўтиб кетганимиздан кейин ҳам келаверади. Биз бўлмаймиз, аммо биродарларимиз (опа-сингилларимиз, ака-укаларимиз) масжидларда таровеҳ намозларига жам бўлаверади.
Миср каби мамлакатлар кенг доираларда кўпинча аёлларнинг жабр-зулм кўриши ва эркакларнинг «патриархал» устунлиги билан боғлиқ равишда тасаввур қилинади. БМТ томонидан ошкор этилган статистика маълумотлари кутилмаган натижалар берди, унга кўра мисрлик аёллар ўз эрларига ёмон муносабатда бўлиши ва уларни калтаклаш бўйича дунёда етакчилик қилар экан.
22 ноябр Ливанда энг муҳим миллий байрамлардан бири - мустақиллик куни сифатида нишонланади, бу мамлакатни Ливан ерлари устидан 23 йилдан ортиқ вақт мобайнида француз мандатидан озод қилиш шарафига бағишланган унутилмас сана ҳисобланади.