close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Инсон ўлганидан кейин унинг танаси билан нималар рўй беради

«У тирилтирадир ва ўлдирадир ва Унгагина қайтарилурсизлар» (сура Юнус, 56). Ўлим бу – жонли организмни қўллаб-қувватлаб турадиган барча биологик жараёнларнинг тўхташидир. Жонли организмлар таналари ўлимдан кейин кўп ўтмасдан чирий бошлайди.

Ҳозирги пайтда биологлар ўлимни бир вақтнинг ўзида содир бўладиган ҳодиса сифатида эмас, жараён сифатида кўрмоқдалар; илгари ўлим аломатлари саналган шартларни энди ортга қайтариш мумкин (мисол учун, юрак тўхташи- клиник ўлим).
Олимлар бу жараёнинг қайси нуқтасида ҳаёт ва ўлим ўртасида ажратувчи чизиқ ўтказиши бир қатор омилларга боғлиқ, ҳаёт учун муҳим белгилар бор ёки йўқлигига қараб эмас.
Умуман олганда, клиник ўлимнинг ўзи ўлим ҳолатини қайд этиш учун зарурий ёки етарли шарт ҳисобланмайди. Шифокорлар ҳаттоки беморнинг юраги ва ўпкаси ишлаб турган бўлса-ю, лекин мия ўлими кўриниб турган бўлса, одамни юридик жиҳатдан ўлган деб эълон қилиши мумкин.
Ўлим муқаррарлиги шундан ибоартки, жонли организм турли ҳаётий қичинчиликларни (очлик ва ташналик, иссиқ ва совуқ, чарчоқ, катта босим ва стресслар) енгиб ўтиши мумкин, лекин охир-оқибат барибир қариликдан ўлади.
Ўсимлклар ва жониворлар ҳужайралари табиий мавжудлик даври мобайнида қайта тикланиш ва фаолият юритишга қодир. Бироқ, қайсидир маҳал қариш жараёни бошланади – у ҳужайралар фаоллигининг сусайиши ва табиий ҳаётий жараёнлар бузилиши билан асосланади.
Ҳужайралар қариши шуни англатадики, метаболик реакциялар ва яшаш қобилияти давом этишига қарамай, жонли ҳужайралар табиий равишда яшаш қобилиятини барқарор ва узоқ муддатли йўқотишга маҳкум этилади.
Биологик фаолият юритиш давомида ташқи хавфларни бошидан кечирадиган барча жонзотлар пировардида ҳаёт ҳақидаги фанларда қариш сифатида маълум бўлган биологик қаришдан ўлади.
Йил давомида ҳар куни турли сабаблардан тахминан 150 минг киши ўлади. Уларнинг учдан икки қисми бевосита ёки билвосита қариликдан ўлади. Илмий билимлар ва тиббиёт ривожланиши билан ўлимнинг аниқ тиббий таърифланиши тобора қийинлашиб бормоқда.
Қуйида келтирилган расмда ўлимдан кейин тана билан рўй берадиган жараёнлар схема кўришинида акс эттирилган:
Инсон танаси билан унинг ўлимидан кейин нималар рўй беради.

1. Мия фаоллиги кесин ортади, кейин эса у ўлади.
2. Тана ҳарорати то хона ҳароратига тушгунга қадар соатига 16 даражадан пасайиб боради.
3. Тана ҳужайралари кислород етишмаслиги оқибатида ўла бошлайди, сўнгра парчаланади. Чириш жараёни бошланади.
4. Кальций мушакларда тўпланиб, уларни таранглаштириб қўяди. Бу тахминан 36 соат давом этади.
5. Тўсатдан мушаклар юмшайди, бунинг оқибатида танада қолган сийдик ва нажосат чиқиб кетади.
6. Тана териси сиқила бошлайди, чунки у қурийди, соч ва тирноқлар худди ўсгандан кўринишга олиб келади.
7. Гравитация (ернинг тортиш кучи) одам қонини пастга қараб тортади, бундан тери қизғиш доғли оч ранг тусига келиб қолади.
8. Сўнгра тери яшил тусга киради чунки овқат ҳазм қилиш органларидаги ферментлар бактериялар ёрдамида ўзини-ўзи ҳазм қилишни бошлайди.
9. Одам танаси жуда бадбўй ҳид чиқаради, чунки чириётган организм путресцин ва кадаверин каби кимёвий моддалар чиқара бошлайди.
10. Ҳашаротлар одам танасини уйишни бошлайди – қурт-қумусқалар бир ҳафта давомида тана тўқималарининг тахминан 60%ини йўқ қилишга қодир.
11. Тери оқаради, кейин қораяди, чунки бактериялар танани йўқ қилишни давом эттиради.
12. Сочлар тўкилишни бошлайди.
13. Агар одам танаси атрофидаги ҳарорат 10 градус иссиқдан паст бўлмаса, тахминан тўрт ой ичида тананинг юмшоқ тўқималари шу даражада парчаланиб кетадики, одамнинг фақат скелети қолади.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase