close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрдўған Хитойда мусулмонлар ҳаёт шароитларини текшириш учун делегация жўнатади

Туркия ҳукумати Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районига делегация жўнатиш ва уйғур-мусулмонлар ҳаёт шароитларини кўриб чиқиш таклифини қабул қилди. Туркия президенти маъмурияти вакили Фахреттин Алтун хабар беришича, Эрдўған Хитой президенти Си Цзиньпин билан музокаралар вақтида уйғурларга бўлган муносабат масаласини кўтарган, деб хабар қилади Middle Easy Eye.

Бироқ журналистлар ва омма учун шарҳларда Эрдўған фақат иқтисодий масалалар ва инфратузилма лойиҳалари ҳақида тўхталиб ўтиб, Туркия-Хитой муносабатларини мустаҳкамлаш зарурати ҳақида гапирди.
Бунда Хитой давлат ОАВ Эрдўған сўзларининг бошқа вариантини келтириб ўтди – уларнинг фикрига кўра, Хитойнинг Шинжондаги позициясини қўллаб-қувватлаган ва минтақада уйғурлар ҳаётини «бахтли» деб атаган.
Алтуннинг сўзларига кўра, Хитой Шинжонда уйғур халқи ҳаёти билан танишиш учун турк делегациясини таклиф этган ва Эрдўған бу таклифни қабул қилган.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase