close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
07.05.2019 11:54

Пензада мактаб ўқувчилари дарсларга мусулмон рўмолларида бориши ёки ўз мактаблари ҳудудида биронта диний рамзлар билан юриши мумкин эмас. Ҳижоблар тақиқланиши 20 та таълим муассасасида жорий қилинди. Бунга минтақавий прокуратура талаби асос бўлиб хизмат қилди.

07.05.2019 11:42

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий     2019 йил (ҳижрий 1440 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 грамм тиллонинг бугунги кунда бозорларимиздаги ўртача нархи 200 000 (икки юз минг) сўм эканлигини эътиборга олиб, закот нисоби 85 (саксон беш) грамм тилло, яъни 17 000 000 (ўн етти миллион) сўм деб белгилангани ва мазкур сумманинг қирқдан бир (1/40) ҳиссаси, яъни 425 000 (тўрт юз йигирма беш минг) сўмни закот ниятида чиқарилиши ҳақидаги хулосаси маъқуллансин.

07.05.2019 11:21

Туркияда Марказий сайлов комиссияси март ойида бўлиб ўтган Истанбул мэри лавозимига сайловлар якунини бекор қилди, деб хабар беради "Анадолу" агентлиги. 11 нафар МСК аъзоларидан 7 киши сайлов натижаларини бекор қилиш ва такрорий сайлов ўтказиш учун, тўрт киши эса қарши овоз берди. Қарор Истанбул шаҳрида сайловлар давомида жиддий қодабузарликлар ҳақида шикоят қилган Адолат ва тараққиёт партиясининг мурожаати асосида қабул қилинди.

06.05.2019 23:01

Кун бўйи рўза тутишдан сўнг мазали таомлар билан тўла ифторлик дастурхони Рамазон ойида соғлом овқатланиш ҳақида орзуларимизни йўққа чиқариши мумкин. Рамазон ойида тутиладиган рўза бизнинг саломатлигини яхшилаш мумкин, лекин фақат тўғри тарзда амалга шартига амал қилган ҳолда, акс ҳолда, инсон саломатлигига зарар етказилиши мумкин.

05.05.2019 09:16

Яқинда Россиядан 20 мингга яқин ўқитувчи келиши ҳақида хабар тарқалди. 27 мингга яқин талабаларимиз Россияда тахсил олаётган экан, хуллас видеони кўринглар...

04.05.2019 16:10

Ёзувчи Нуруллоҳ МУҲАММАД РАУФХОН билан саволсиз суҳбат

04.05.2019 14:02

Ҳожар-муаллақ Қуббатус-Саҳронинг («Қоя гумбази» масжиди) ичида жойлашган. Ривоятларга кўра, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айнан шу тошдан осмонга кўтарилганлар. Бу тошнинг эни энг кенг жойида 18 метрни, энг тор жойида эса 13,5 метрни ташкил қилади. Ушбу қоянинг ичида ўн бир поғонадан иборат зина бўйлаб пастга тушиш мумкин.

04.05.2019 08:38

Жамиятни ривожлантириш ва ўзгартиришнинг глобал муаммолари билан шуғулланадиган нуфузли олимларнинг фикрича, келгуси ўн йилликлар мобайнида дунёнинг диний қиёфаси тубдан ўзгаради. Биринчидан, бу Европа мамлакатларида демографик инқироз кучайиши билан боғланади. Бироқ, олимлар европаликларнинг диний ҳаётидаги вазиятни тубдан ўзгартириб юбориши мумкин бўлган бошқа тенденцияларни ҳам қайд этишмоқда.

04.05.2019 07:39

Миср «мусулмон биродарлар» нинг етти аъзосини, шу жумладан таниқли тадбиркорни «миллий иқтисодиётга зарар етказганлик» ва «террорчи» гуруҳларни молиялаштириш айблови билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Сешанба куни давлат хавфсизлиги олий фавқулодда Суди шунингдек, учта бошқа айбланувчини 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди ва 14 кишини оқлади.

03.05.2019 22:19

Ушбу боб наҳйи мункар фарзини бажариш билан боғлиқ учта асосий саволнинг жавобларига бағишланади: уни ким, кимга нисбатан ва нимага нисбатан бажариши лозим бўлган? Бу оддий саволларга жавоб бергач, кейинги бобларда биз жиддийроқ – наҳйи мункар усулларидан бошлаб хусусий ҳаётга аралашмаслик ҳақидаги мулоҳазалар фарзни бажаришга қўядиган чекловларгача бўлган муаммоларга мурожаат қилишимиз мумкин. Лекин учта асосий саволни ҳал қилишга киришишдан олдин муҳим бир масалани кўриб чиқишни лозим топдик: наҳйи мункар фарзи нима сабабдан мавжуд бўлиши лозим?

03.05.2019 18:31

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан 2019 йилги муборак Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларига уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.

03.05.2019 18:24

Ислом табиий ватанпарварлик туйғуларни инкор этмайди, зеро улар инсоннинг иймон-эътиқодига зид келмайди. Бу туйғулар ҳар кимнинг ўз отаси ёки оиласига бўлган муносабатига кабидир. Бироқ, одатда миллатчилик бу билан чегараланиб қолмай, муайян бир шахснинг ҳаётини ҳам, унинг ижтимоий феъл-атворини ҳам тўлиқ назорат остига олишга интилади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase