close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мусулмон бўлмаганинг мусулмон даъватчиларига деганлари

Агар аксарингиз ўз муқаддас китобларингизга амал қилмасангиз, бизга унинг нима кераги бор? Лондонда бўлган пайтларимда мен «Ислом асослари» мавзусидаги кўргазмада бўлишимга тўғри келганди. Кўргазма ўтказилаётган жойда узоқ вақтдан бери Англияда яшаб келган бир ислом даъватчиси иштирок этарди.

У бизга қуйидаги воқеани ҳикоя қилиб берди: «Бир шотланд кўргазма бўйлаб айланиб, экспонатларни диққат билан кузатиб юрарди. У мен билан саломлашди ва биз гаплашиб қолдик. Суҳбатимиз давомида мен ундан Ислом ҳақида батафсилроқ билиб олиш истаги ҳақида қизиқдим. У жавоб берди: «Йўқ, раҳмат. Бизга доим айтиб беришадиган назария жонимга тегди. Мен мусулмонлар орасида – араб мамлакатларида бир неча йил яшашимга тўғри келган. Мен Ислом ҳақида жуда кўп ўқиганман ва уни яхшигина тушунаман». Шунда мен савол бердим: «Ислом ҳақида нималарни биласиз?» У жавоб берди: «Ислом бу ажойиб, мафтункор дин, у мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганлар билан инсоний муносабатларни тартибга келтиради. Ислом бу тўғри ва тушунарли тарзда ибодат қилиш, ота-она, турмуш ўртоғига, болаларга, қўшниларга, бутун жамиятга гўзал муносабатда бўлишни ўргатадиган дин. Бироқ сизнинг ҳаракатларингизда ҳаммаси тескари рўй беради:
сиз ёлғон гапирасиз; ёлғон ваъда берасиз; ўғрилик қиласиз; вақтни ва пухталикни ҳурмат қилмайсиз; бир-бирингизни ғийбат қиласиз; сизда доим тартибсизлик ва сиз тартибни умуман ёқтирмайсиз; бир-бирингизни таҳқирлайсиз; сиз ирқчисиз; бировнинг нарсасини ноқонуний оласиз; тозаликка риоя қилмайсиз; бойларни ҳурмат қиласиз ва камбағалларни шарманда қиласиз; бир-бирингизга ҳасад қиласиз; қарз оласиз ва ўз вақтида қайтармайсиз; дин ниқоби остида судсиз жазолашда қатнашасиз; сизга ёқмаганларни ерга урадиган нарсаларни ўйлаб топасиз; шу ерга йиғилганлар орасида бировнинг бахтсизлигидан севинмайдиган биронта одамни кўрсатинг-чи; кўчилигингиз ҳатто ўз динингизни билмайсиз; мазҳабингизда кўр-кўрона эргашадиган етакчиларни Худога яқин деб ўйлайсиз, бошқаларни эса иблисдан ҳам ёмон деб ҳисоблайсиз; сизнинг мамлакатларингизда қонун кимгадир нисбатан амал қилади, бошқаларга нисбатан эса – йўқ!». Кейин у қўшимча қилиб қўйди: «Агар сизни хафа қилиб қўйган бўлсам, маъзур тутасиз». Мен унга жавобан маслаҳат бердим, холос: «Муқаддас китобларда борини олинг ва алоҳида шахслар хулқ-атворига эътибор берманг». У бошини чайқатиб қўйди: «Сиз бу кўргазмага бекорга вақт ва пул сарфлаяпсиз. Биз сизларни ўзингизан кўра яхшироқ биламиз! Агар сиз кўп жиҳатдан ўз Муқаддас китобларингизга амал қилмасангиз, бизга унинг нима кераги бор?» « Муқаддас китобларингизга қайтинг, унинг панд-насиҳатлари ва тамойилларига риоя қилинг ва фақат шундагина сиз уларни ҳаётга татбиқ этишда муваффақиятга эришасиз, қандай қилиб омма бутун бошли мамлакатлар бўлиб динингизни қабул қилишини кўрасиз ва сизга ҳеч қанақа кўргазма ўтказиш ҳам керак бўлмайди. Бизга китобларда ёзилган нарсалардан кўра реал ҳис қилиш мумкин бўлган натижаларни кўриш қизиқроқ», - хулоса қилди суҳбатдошим. Мен ҳайратда қолгандим. Мусулмон бўлмаган киши икки оғиз сўз билан менга ҳамма нарсани баён қилиб бера олганди.

Муаллиф: Ахмет Стив
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase