close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Энг беҳаё қўшиқлар ижрочиси Саудия Арабистонида концерт бермоқчи

Саудия Арабистони маданият негизлари валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг ташаббуслари билан қадамма-қадам эркинлаштирилмоқда, лекинг янгиликлар мусулмон жамоати томонидан доим ҳам ижобий баҳоланмаяпти. Хусусан, шу ой Жиддада маданият фестивали доирасида америкалик пэп услубидаги қўшиқчи Ники Минадж иштирок этади ва бу ҳақида янгилик нафақат қиролликнинг, балки бошқа араб давлатларининг ҳам диний-консерватив аҳолисини шок ҳолатига тушириб қўйди.

Ники Минадж (Оника Таня Марадж) Ғарбда ўзининг «катталар учун даражадаги очиқ-сочиқ клиплари билан машҳур бўлиб, у ва раққосалар устида номига «кийим» бўлган ҳолда анъанавий ахлоқ меъёрларидан ташқарида ётадиган тана ҳаракатларни намойиш этади.
Минаджнинг рэп қўшиқлари матни асосан жинсий яқинлик мавзусига бағишланган, улардан ислом нуқтаи назаридан ошкора фаҳш ва разилат анқиб туради. Шу сабабли бундай қўшиқчининг Саудия Арабистонида чиқиши истиқболи араб аҳолисида маданий шок ва таажжуб уйғотди, хабар қилади Al Jazeera.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase