Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасининг туғишган синглиси келаси ой ишчини калтаклашда иштирок этганликда айбланиб, суд олдида жавоб бериши лозим. Малика Хасса бинт Салман, кутилмокдаки, Парижда 9 июль куни суд мажлисида иштирок этмайди, чунки унинг номига ҳибсга олиш ҳақида ордер чиқарилган, аёл эса қамоққа тушишни истамайди, албатта, хабар беради Sky News.
Сешанда куни БМТ апрелдан бошлаб янада кучайган Суриянинг шимолий-шарқий кисмидаги уруш ҳаракатлари туфайли 300 мингдан ортиқ фуқаро Туркия чегарасига яқин бўлган лагерларда бошпана топишга мажбур бўлди. Баёнот бунинг натижасида 20 дан ортиқ тинч аҳоли режим ҳужуми оқибатида ҳалок бўлиши натиасида Идлиб шаҳрида ҳалок бўлганларнинг сони ортиб бораётган бир шароитда қилинди.
Қримда ўғил болалар учун «40 кун давомида масжидга ташриф буюр ва совғага велосипед соҳиби бўл!» махсус акцияси ўтказилмоқда. У Қрим Мусулмонлар диний бошқармаси кўмагида махсус лойиҳа доирасида ташкиллаштирилди, хабар беради qmdi. org.
Швецияда апелляция суди теракт тайёрлашда айбланаётган Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларини оқлади. Бу ҳақида 12 июн куни Expressen нашри маълум қилди. Аввалроқ Ўзбекистон фуқароси Давид Идриссон (Фарход Тошмухаммедов) етти йил муддатга, унинг ватандоши Бахтиёр Умаров олти ой, Қирғизистон фуқароси Отабек Абдуллаев – бир ойга озодлик маҳрум этилганди. Исми ошкор қилинмаган яна икки киши тўрт ой ва олти ой қамоқ жазосини олган, бир киши эса оқланганди.
Буюк Британияда май ойининг охиридан Тереза Мэйнинг истеъфо берганлиги сабабли бош вазир лавозими учун кампания бошланди. Британия парламент Мэй истеъфога кетмагунга қадар бир неча марта Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича битимга овоз бера олмади. Мамлакатга бу масалани ҳал қилиш учун 31 октябргача муддат берилди.
Макка ҳукумати томонидан Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан ташкил қилинган «хип-хоп» услубидаги рақслар тақдимоти шу тариқа ҳукумат байрамни ҳам, шаҳарни ҳам таҳқирлади деб ҳисоблайдиган кўплаб саудияликларнинг адолатли норозиликларига сабабчи бўлди.
Сбербанк мусулмон жамоатлари томонидан ночорлар ва муҳтожлар фойдасига йиғиладиган мажбурий ва кўнгилли тўловларни тўплаш ва тақсимлаш учун платформага эга бўлган PayZakat компаниясининг 25%ини харид қилди. Хабарда айтилишича, платформа фойдаланувчига ижтимоий тармоқларга киритилган чат-ботлар ёрдамида тўловларни ҳисоблаб чиқиш ва хайрия жамғармалари орасида тақсимлаш, ҳайр-эҳсон учун лойиҳалар танлашга имкон беради.
Энди имомлар Ислом меъёрлари бўйича тузган барча никоҳларини қайд қилиб боради, хабар қилади Қирғизистон Мусулмонлар диний бошқармаси матубот-хизмати. Муфтий Максат Токтомушев Чуй вилояти ва ал-Сарахсий республика марказий масжиди имомларига қайд қилиш журнали ҳақида гапириб берди.
Теҳронда одоб-ахлоқ меъёрларини бузувчиларга қарши кураш бўйича операция давомида беш юздан ортиқ кафе ва ресторанлар ёпилди. Бу ҳақида 8 июнь куни шаҳар полиция бошлиғи генерал Хосейн Рахими Fars Эрон янгиликлар агентлигига берган интервьюда маълум қилди.
Куни кеча Бухоро вилоятининг Когон туманида жойлашган «Хўжа Баҳоуддин Нақшбанд» зиёратгоҳидаги қуриган дарахт олиб ташланиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Мутасадди шахслар томонидан «Xabar.uz»га расмий маълумот берилишича, тут дарахти қолдиқлари аввал турган жойдан олиниб, музей ихтиёрига топширилган.
АҚШ визасини олиш учун миллионлаб мурожаат этувчилар энди ижтимоий тармоқлардаги ўзларининг номларини (профилларини) янги қоидаларга мувофиқ тақдим этишлари керак. Кучайтирилган хавфсизлик чоралари талабнома берувчиларга беш йил давомидаги барча ижтимоий тармоқлардаги номлари, электрон почта манзиллари ва телефон рақамларини тақдим этишни талаб қилади.
Россия католиклари Эски дунёнинг саноати ривожланган давлатлари муҳтож бўлган хорижий ишчи кучи оқими туфайли Европада насронийликка таҳдид солиняпти деб ҳисобламайди. Бу ҳақида Россиянинг католик епископлари конференцияси бош котиби, руҳоний Игор Ковалевский маълум килди.
Тожикистон пойтахтида суд Рудакий туманида яшовчи 27 ёшли Алижон Ашуровни экстремизмда айблаган ҳолда 17 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда «Ахбор» хабар бермоқда. Ашуров Тожикистон Жиноят кодексининг тўртта моддасида айбдор деб топилди, лекин айблов «Ёлланмачилик» ва «Тақиқланган экстремистик гуруҳлар билан ҳамкорлик» моддаларига асосланди, дея хабар беради жараён иштирокчиларидан бири. Ҳукм 31 май куни эълон қилинди.