Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Қатарда 2022 йил бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатига мўлжаллаб қурилган асосий стадионлардан бири очилди. Ал-Вакра шаҳрида стадион очилиш маросимида дунёга машҳур футболчилар, жумладан, Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос, Голландиялик Рууд Гуллит ва Рональд де Бур, Камерундан Самюэль Это'о, Испания терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби сардори Руис Йерро, Мисрдан Ваил Жума ва Хейсем Фарук, Тунисдан Тарак Диаб ва Хатим ат-Траблуси иштирок этди.
АҚШда мусулмон аёл жазони ижро этиш департаменти устидан шикоят берди, чунки унга иш жойида – қамоқхонада ҳижобда юриш рад қилинди. 25 яшар Жаланда Кэлхун, Жоржия штатининг Роджерс давлат қамоқхонаси назоратчиси, яқинда Исломни қабул қилди ва ўз раҳбариятини рўмол ўраб юриши ва намоз ўқиш учун 10 дақиқалик танаффус олиши ҳақида огоҳлантирди.
Мусулмонлар учун муқаддас саналган Рамазон ойининг бошланиши билан АҚШ ҳуқуқни ҳимоя қилувчилари таълим муассасаларининг мусулмон ўқувчилар рўза тутиши муносабати билан уларнинг эҳтиёжлари ҳақида хабардорлигини ошириш бўйича ишларни бошлаб юборди.
Австриядаги нодавлат ташкилотлар, журналист ва ҳуқуқ ҳимоячилари, шунингдек айрим сиёсатчилар мамлакат умумтаълим мактабларида рўмол тақиқига қарши чиқмоқда. Бу ҳақда Австрия парламенти аъзоси Марта Биссман ўз нутқида маълумот келтириб ўтган.
Қўшма Штатларда ўтказилган ижтимоий тадқиқотлар иштирокчиларидан бошқа нарсалар қаторида, АҚШ президенти сайловларида мусулмонларга овоз бериш масаласи ҳақида сўрашди. Маълум бўлишича, америкаликларнинг аксарияти Оқ уй раҳари лавозимини мусулмон киши эгаллашига қарши эмас. Респондентларнинг 66 фоизи президентлик сайловларида мусулмон учун овоз беришга тайёрлигини айтди.
Грозний шаҳрида «Мехкарий» аёллар учун такси лойиҳаси ишга туширилди. Бу ерда барча ҳайдовчилар - аёллардир, - хабар қилади лойиҳа ташаббусчиси Мадина Цакаева. Аёллар учун такси ишга тушириш ғоясини у аёлларнинг автомобил ичида нотаниш эркаклар билан бўлиши Ислом дини меъёрларига зид келиши билан ҳам асослади.
Туркия муқаддас Рамазон ойида Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида истиқомат қиладиган муҳтож ва ночор оилаларга ёрдам кўрсатди. Туркия Дин фонди (TDV) линияси бўйича Хўжа Аҳмада Яссавий масжидида 30 нафар муҳтож шахсга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Дунёнинг энг йирик спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири саналган Nike Томонидан тақдим этилган ҳижоб Lyst таҳлилий платформаси томонидан тузилган энг урф бўлган кийим-бош предметлари рейтингидан ўрин олди. The Independent нашрининг хабар қилишича, компания томонидан 2017 йил тақдим этилган Pro Hijab номи остидаги спортча мусулмонлар рўмоли рейтингда еттинчи ўринни эгаллади.
Оқ уйда мамлакат Президенти Доналд Трамп томонидан ташкил этилган ифторлик бўлиб ўтди. Америка оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, тадбирда бошқа президентлар каби жуда кўп ҳам одам қатнашмади. Унинг иштирокчилари бир неча мусулмон мамлакатларининг дипломатик идоралари раҳбарлари бўлди.
Яманда очарчиликдан азоб чекаётганларга ёрдам бериш учун талаб қилинган миқдордаги пулнинг атиги 14 фоизи тўпланди. Яна 4,2 миллиард доллар етмаяпти. Бу ҳақида БМТ рамсий вакилининг муовини Фархон маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, бугунги кунда озиқ-овқат, сув ва тиббий ёрдам етишмаслигидан Яманнинг 20 миллионга яқин аҳолиси азият чекмоқда. Яна 10 миллион яманлик очлик ёқасида турибди.
Эрон ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони контр-адмирал Ҳуссайн Хонзодий Қўшма Штатлардан Яқин Шарқни ўзининг ҳарбий иштирокидан халос қилишни сўради, деб хабар беради ISNA агентлиги. Шу тариқа Хонзодий американинг Arlington авиаташувчисини минтақага ўтказишга жавоб берди.
Қарийб бир йилдан ортиқ вақт мобайнида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ номидаги барпо этилаётган мажмуада қурилиш ишлари бир лаҳза бўлсин-да, тўхтагани йўқ. Ва, ниҳоят мажмуада қурилиш ишлари ўз якунига етиб юртдошларимиз учун фойдаланишга топширилди.
Дубай полицияси БАА ҳудудида нотаниш аёлларга нисбатан шилқимлик ва хираликнинг ҳар қандай шакллари учун 10 минг дирҳам (US$ 2,73 минг) жарима ва бир йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳақида эслатиб ўтди.