close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

900 миллиард доллар – Яқин Шарқ учун 8 йиллик урушда кўрилган зиён баҳоси

Яқин Шарқдаги урушлар 2010 йилдан бошлаб 900 млрд доллар иқтисодий йўқотишлар келтирди, деб айтади Жаҳон банкининг юқори мансабдаги вакили душанба куни. Жаҳон банки гуруҳининг катта вице-президенти Маҳмуд Муҳиддин 2030 йилгача бўлган даврда ривожланиш, БМТ билан ҳамкорлик алоқалари ва муносабатлар соҳасида кун тартибида маълум қилдики, 2010 ва 2018 йиллар оралиғида араб мамлакатларидаги низолар вайронагарликлар ва қўлдан чиқарилган ривожланиш имкониятлари туфайли улкан иқтисодий йўқотишларга олиб келди, деб хабар беради Кувайт янгиликлар агентлиги.

Мухиддин ундан кейин Сурия, Ливия ва Яман урушлари келган 2011 йилги араб баҳорини далил қилиб келтирди.
Унинг айтишича, араб мамлакатлари дунёда энг ёмон даромад тақсимотига эга: бу мамлакатлар аҳолисининг 10 фоизи миллий даромаднинг 60 фоизига эгалик қилади. Бу нисбат Европа мамлакатларида 45 фоизга яқинни ташкил қилади.
Жаҳон банки 2019 ва 2020 йилларда бир баррел нефт нархи 69 ва 74 доллар ўртасида бўлишини кутмоқда, қўшимча қилди Мухиддин. Statista маълумотларига кўра, нефт экспорт қилувчи мамлакатлар (ОПЕК) орасида нефт хомашёси нархи 2018 йил 69,52 долларни ташкил қилган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase