Россиянинг стратегик субмаринага ҳамроҳлик қилган овчи-сувости кемаси «Балкан 2000» торпедоси билан жавоб қайтарди, натижада америка сувости кемасида тешик пайдо бўлди.
Оқ уй ва Кремль сешанба куни кечқурун музокаралар бошлади, деб ёзади DEBKAfile.
Конспирологик миш-мишлар АҚШ вице-президенти Майкл Пенснинг иш жадвалида ўзгаришларга сабабчи бўлди, USA Today хабар беришича, у кутилмаганда ва ҳеч қандай изоҳларсиз Нью-Хэмпширга ташрифини бекор қилди.
Пенс «шошилинч чақирув» олди ва шу туфайли Вашингтонга қайтишга мажбур бўлди, деди вице-президент матбуот хизматининг вакили Рэнди Джентри кутиб турган журналистларга.
«Вице-президентни пойтахтда қолишга мажбур қилган нимадир пайдо бўлди. Хавотир учун ҳеч қандай сабаб йўқ», - деди кейинроқ Пенснинг расмий вакили Алисса Фарах.
Унинг сўзларига караганда, Пенс Вашингтонни тарк этгани йўқ, ташрифнинг бекор қилиниши сабаблари эса бир неча ҳафтадан кейин маълум бўлса керак.
Эслатиб ўтамизки, яқиндагина Россия Мудофаа вазирлиги чуқур сув остига тушириладиган аппаратда рўй берган ёнғин натижасида Шимолий флотнинг 14 нафар денгизчиси ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилганди.
РБК маълумотларига кўра, воқеа «Лошарик» номи остида маълум бўлган АС-12 атом сувости станциясида рўй берган.
1980-йилларда ишлаб чиқила бошлаган ва 2000 йилларда якунланган, қурол-яроғ билан жиҳозланмаган бу чуқур сувости атом кемаси эди, деб ёзади «Военное обозрение». Унинг вазифалари қаторига, энг аввало, хорижий сувости алоқа линияларини эшитиш ва худди шунга ўхшаш Россия кабелларини назорат қилиш кирарди, қайд қилади РБК манбаси.
Расман Россия фожиа рўй берган аппарат ҳақида ахборот бермайди, маълум қилди чоршанба куни Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков. «Бу мутлақо махфий маълумотлар тоифасига киради», - деди у.
Экипаж аъзоларининг бир қисми қутқариб қолинди, деб хабар қилди Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва ҳалок бўлган денгизчилар давлат мукофотига тақдим этилганини қўшиб қўйди.
Денгизчилар қаҳрамонлик кўрсатдилар ва ёнғин вақтида сувости кемасининг олов қамраб олган бўлмасидан биринчи навбатда «саноатнинг фуқаро соҳаси вакили»ни эвакуация қилдилар, деди Шойгу.
«Ёнғиннинг бутун кема бўйлаб тарқалишига йўл қўймаслик учун люкни зич бекитдилар, ўзлари эса охиригача кемани сақлаб қолиш учун курашдилар», - деди у.
Исроил ОАВ: Аляска яқинида Россия ва АҚШ сувости кемалари ўртасида тўқнашув бўлган
Россия ва АҚШ икки мамлакатнинг сувости кемалари ўртасида жанговар тўқнашув бўлгани туфайли шошилинч маслаҳатлар ўтқазмоқда. Бундай ахборотни Исроилнинг ҳарбий ахборотларга ихтисослашган DEBKAfile портали эълон қилди. Номи ошкор қилинмаган ҳарбий манбаларга ҳавола қилиб, нашрнинг хабар беришича, воқеа Аляска яқинидаги Америка ҳудудий сувларида, АҚШ сувости кемаси Россия атом сувости кемасини тутиб олишни амалга оширганда рўй берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми