close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўзбекистон ҳарбий қудратини икки баробар кучайтирди

Ўзбекистон қуролли кучларининг ҳарбий қудрати икки баробар ўсди, жанговар самарадорлик эса 10-12%га, деб хабар беради «Фергана» нашри 28 июнь куни матбуот анжумани ўтказган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ҳавола қилган ҳолда.

Вазирлик хабарида айтилишича, кўрсаткичлар «ўтган давр мобайнида» ўсган (лекин айнан қайси давр эканлиги аниқлаштирилмаган). Уларнинг ўсишини вазирлик 230 та тактик-махсус машғулотлар ва 45 та биргаликда тадбирлар ўтказилиши билан боғлайди. Аввалроқ Ўзбекистон Марказий банки қурол-яроқ ва ўқ-дориларга сарфланадиган давлат харажатларини илк бора очиб берганди. 2018 йил бу харажатлар 700 минг долларни ташкил қилган бўлиб, бу ўтган йилга нисатан икки баравар кўп бўлди.
2019 йил маълумотларига кўра, Military Strength Ranking дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида Ўзбекистон 48-ўринни эгаллади. Унинг армияси Марказий Осиёда энг кучли ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич бўйича у Қозоғистон (54-ўрин), Туркманистон (75-ўрин), Қирғизистон (91-ўрин) ва Тожикистондан (94-ўрин) ўзиб кетган. Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари тахминан 50 минг кишини ташкил қилади.
Ўзбекистонда армияга чақирилувчиларни танлашда, яқинда тасдиқланган коидаларга кўра, нафақат жисмоний тайёргарлик, балки тарихни, жмладан, «Темур тузуклари» китоби ва мамлакатнинг бошқа машҳур арбоблари таржимаи ҳолини билиш ҳам ҳисобга олинади.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase