Санта-Барбарада яшовчи Заман Маликнинг хотирлашича, бу йиллар мобайнида мусулмонлар жума намози ўқиш учун жой топишга қийналишган. Улар биноларни ижарага олишга, уйларда тўпланишга мажбур бўлган.
«Динимизга ҳамма шубҳа билан қарарди», - дейди Афаф Турджоман улар масжид қурилиши учун рухсат олишга ҳужжат топширган пайтларини эслаб, иқтибос келтиради Santa Barbara Independent.
Биринчи тингловда режалаштириш бўйича 2001 йил масжид лойиҳаси учун учун ҳеч ким овоз бермади. Бироқ 2013 йил ишни сўнгги бор кўриб чиқишда кўпинчилик масжид учун овоз берди.
Бу қишда, дастлабки режалар эълон қилинган кундан 19 йил ўтиб, Санта-Барбара ислом маркази, ниҳоят, ўз эшикларини мусулмонлар учун очади.
Ислом Санта-Барбарага етиб борди
Американинг Санта-Барбара шаҳрида маҳаллий мусулмонлар масжид қуришни режалаштирган кундн 20 йил ўтгач, ниҳоят биринчи масжид очилади. Саудия Арабистонидан бўлган Афаф ва Мухтар Санта-Барбарада узоқ 2001 йил масжид қуриш режасини ишлаб чиқишганди – лекин 11 сентябрь воқеаларидан сўнг мамлакатда исломга ва мусулмонларга муносабат кескин ёмонлашди ва масжид қурилиши тўхталиб қолди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
