Фавқулодда ҳодиса 1 июль куни соат 20.30 атрофида атом сувости кемасининг туширилаётган аппаратида руй берди, ушбу аппарат экипажи ҳалок бўлди.
Ҳозир субмарина Североморскдаги базада, деб хабар беради манба.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги «чуқур сув остида ҳаракат қиладиган аппарат»да 14 нафар денгизчининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди, лекин ёнғин рўй берган жой ва аппарат номини аниқлаштирмади. Маҳкама берган маълумотларга кўра, денгизчилар биометрик ўлчашлар вақтида ёниш натижасида ҳосил бўлган моддалар билан заҳарланган.
АС-12 – ўта махфий субмарина бўлиб, 2003 йил сувга туширилган. Россиянинг "Военное обозрение" журнали 2013 йил ушбу аппарат маълум бир тезликда ва маълум бир чуқурликларда рақиб гидроакустикаси учун қўлга тушмас эканлигини маълум қилганди. "Лошарик" ишончли фотосуратлари очиқ манбаларда мавжуд эмас.
Россия махфий атом сувости кемаси "Лошарик" экипажи ёнғинда ҳалок бўлди – ОАВ
РБК маълумотларига кўра, 1 июль куни ёнғин рўй берган чуқур сув остида ҳаракат қиладиган аппарат – бу "Лошарик" номи остида маълум бўлган АС-12 атом сувости кемасидир. 14 нафар россиялик денгизчи ҳалок бўлди. 1 июль куни ёнғин рўй берган чуқур сув остида ҳаракат қиладиган аппарат - "Лошарик" номи остида маълум бўлган АС-12 атом сувости кемаси ҳисобланади. Бу ҳақида РБК хавфсизлик структураларидаги манбаларга ҳавола қилган ҳолда хабар берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси