Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Америка санкциялари таҳдиди остида Хитой ҳукумати Эрон нефтини харид қилишни тўхтатди, деб ёзади Wall Street Journal Эрон нефт секторидаги манбаларга ҳавола қилган ҳолда. Газета ҳамсуҳбатларининг сўзларига кўра, шу тариқа Пекин Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Туркия, Италия ва Тайван каби қатор мамлакатлар мисолидан ўрнак олишга қарор қилди – бу давлатлар Эронан тўғридан-тўғри нефт харид қилишни тўхтатди.
Афғонистоннинг «Толибон» ҳаракати анжуманда иштирок этиш учун Россия пойтахтига такроран ташриф буюрди. Делегация таркибига 14 киши киради, уларга «Толибон» ҳаракати етакчисининг сиёсий масалалар бўйича муовини мулла Барадар Ахунд бошчилик қилади.
Рамазон кунлари Facebook компанияси YouTube видеохостинги ва ижтимоий тармоқ сайтларида Яқин Шарқлик фойдаланувчилар томонидан ўтказилаётган вақтнинг жиддий ўсганлигини қайд этди ва бу борада ўзининг хурсандлигини яширмаяпти. Хусусан, рўза пайтида Яқин Шарқлик фойдаланувчилар кўрсатилган сайтларда умумий ҳисобда одатдагидан 58 миллион соат кўпроқ вақт ўтказмоқда, деб хабар беради Associated Press агентлиги Facebook минтақавий офиси директори Рамез Шехадийга ҳавола қилган ҳолда.
Буюк Британияда ҳижобли мусулмон аёл биринчи марта мэр лавозимига сайланди. Сомалида туғилиб ўсган Ракхия Исмоил шу ой аввалроқ бўлиб ўтган сайлов натижалари бўйича шаҳар кенгашининг бўлиб ўтган мажлисида Ислингтон мэри лавозимига тайинланди, деб хабар беради islamnews сайти islington media га ҳавола қилган ҳолда.
Хитойнинг «Юйту-2» луноходи томонидан Ойнинг тескари тарафидаги кратерда темирга бой минераллар топилди, деб ёзади Nature. Бу минераллар (пироксенлар ва оливинлар), тахмин қилинишича, Ернинг йўлдоши юза қатлами учун мос эмас, балки Ой мантиясининг таркибий қисмлари ҳисобланади. Моддалар Ойнинг тескари тарафини тадқиқ этаётган «Чанъэ-4» миссияси доирасида топилган.
Ливия мамлакатни бўлиб ташлашга олиб келиши мумкин бўлган фуқаролик уруши ёқасида турибди. Бу ҳақида Ливия бўйича Хавфсизлик кенгаши мажлисида сўзга чиққан БМТнинг Ливиядаги махсус элчиси Ҳасан Салам. Унинг сўзларига қараганда, генерал Халифа Хафтар қўшинларининг Триполига ҳужуми кўп сонли қурбонлар ва вайронагарликларга олиб келди.
Саудия Арабистони ҳукумати яқин вақтларда Исроил фуқаролари саналган арабларга доими яшаш ва ишлаш учун рухсатнома беришни бошлайди. The Globes нашрининг маълум қилишича, бу чора қиролликка кириш тизимини ислоҳ қилишнинг бир қисми бўлиб, улардан мақсад миграция сиёсатини юмшатиш ҳисобланади. Хусусан, доимий яшаш учун визалар инвесторлар, тадбиркорлар, муҳандислар ва бошқа бир қатор касб вакилларига берилади.
2019 йил нуфузи халқаро Букер мукофоти (Man Booker International Prize) совриндори Уммонлик араб ёзувчиси Жоха Алхартхи (Jokha Alharthi) бўлди, хабар берилади мукофот ташкилий қўмитасининг сайтида. Мусулмон аёл «Осмон жисмлари» (Celestial Bodies) романи учун мукофотланди. Асар Уммондаги бир оиланинг уч авлоди ҳақида ҳикоя қилади, ўқувчини ўтмишдаги мустамлака давридан янги асрга мураккаб ўтишни бошидан кечарган мамлакат маданияти ва маиший ҳаётига ғарқ қилади.
Индонезияда бўлиб ўтган президентлик сайлови натижаларига қарши намойишлар икки кундан бери давом этмоқда ва зўравонлик ҳаракатларига айланмоқда. Президент Жоко Видодонинг қайта сайланишига қарши чиққан намойишчилар мамлакат пойтахти Жакартада хавфсизлик кучларига қарши чиқмоқда.
Австриянинг етакчи мусулмон ташкилоти мамлакатнинг бошланғич мактабларида ҳижобни тақиқлайдиган қонунни «шармандалиу» деб атади ва уни суд тартибида курашишга ваъда берди. Аввалроқ Австрия парламенти бошланғич мактаб ўқувчиларнинг мусулмонча бош кийими тақиқланган билль учун овоз берди.
Мамлакатларнинг исломий мезонларга мос яшашини кўрсатувчи “Исломийлик индекси”нинг сўнгги рейтингининг юқори поғоналарида битта ҳам мусулмон мамлакати йўқ. "Фахрли элликталик"да мусулмон давлатларидан БАА (45-ўрин), Албания (46), Малайзия (47), Қатар (48) ўрин олган. Ўзбекистон 119-ўринда жойлашган.
Россияда энг йирик ифтор оқшомларидан бири икки йиллик танаффусдан сўнг «Қозон-арена» стадионида бўлиб ўтади ва 15 минг рўзадор меҳмон қилинади, деб хабар берди журналистларга Татаристон муфтийси Комил Самигуллин. "Республика ифтори 25 май куни еттинчи марта бўлиб ўтади. Биз 15 минг нафар рўзадорни меҳмон қилиш ниятидамиз. Уларнинг барчаси дастурхон атрофида ифторликда. Бизда бунақаси ҳали бўлмаган", - деди Самигуллин.
Ингушетиянинг энг йирик шаҳри Назран мэрияси Шимолия Осетиянинг Пригород тумани еттита қишлоғида 1,5 тонна гўшт тарқатиш бўйича харид акцияси ўтказди, бу ҳақида жума куни шаҳар мэри Алихан Тумгоев хабар берди. "Барча ёрдам аниқ манзилли бўлиб, бир ярим тонна гўшт Пригород туманида истиқомат қиладиган кам таъминланган оилалар ўртасда тақсимланди – 400 га яқин оила эрталабдан эҳтиёжманд одамларнинг уйларига тарқатилган гўшт солинган пакетлар олди. Мэрия ходимлари еттита аҳоли пункти: Дачное, Куртат, Донгарон, Карца, Чермен, Майское ва Тарскоеда бўлди", - деди Тумгоев.