Абу Муслим
Руанда мамлакатидаги геноцид вақтида бир гуруҳ мусулмонлар фаол фуқаролик позициясини эгалладилар ва уларнинг қарашлари бир пайтлар Африкадаги энг католик мамлакат бўлган Руандада минглаб маҳаллий аҳолининг исломни қабул қилишига мотивация бўлди.
Ўтган йил 19 ёшдаги мусулмон-талаба Марям Пужету Францияда талабалар норозилик ҳаракати ҳақида ҳужжатли фильмда тасвирга тушгач, жиддий мунозаралар марказида қолиб кетди. Француз секуляристлари Париждаги Сорбонна университети талабаси Марям Пужету ҳижобда юришидан қаттиқ ғазабга келди.
Охирги пайтларда гомосексуализм, аниқроғи, унга бўлган муносабат бир вақтнинг ўзида Ислом дунёсининг бир неча қисмида сиёсий масалага айланди. Бу унинг учун ғайри табиий нарса ҳамда ташқаридан мажбурлаб ўтказилган, чунки Ислом дунёсида гомосексуализм ҳеч қачон сиёсий муаммо бўлмаган.
Шаҳвоний селфилар намойиш этаётган аёллар ва даромадлардаги тенгсизлик ўртасида кишини хавотирга қўядиган боғлиқлик бор. Ҳар куни интернетга киришимиз билан шаҳвоний селфилар ҳужумига учраймиз. Ижтимоий тармоқларда шиширилган ўрдак-лабдан тортиб emoji ичкийимгача бўлган шаҳвоний хабарлар дунёнинг турли қисмларида пайдо бўлмоқда.
Доналд Трамп Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан телефон орқали суҳбатда Эронга қаршилик ва инсон ҳуқуқларини муҳокама қилди. Бу ҳақида Оқ уй матбуот-хизмати хабар қилади. Суҳбат чоғида минтақада барқарорликни таъминлашда ар-Рияднинг асосий роли Теҳронга кўрсатиш мумкин бўлган максимал босим билан биргаликда қайд этилди.
Жамият нафақат қаҳрамонларга, балки душманларга ҳам эҳтиёж сезади. Бу эса, "дўст" ва "душман" қутблари орасида жойлашган аҳоли ҳаракати йўналишини чизиш имконини беради. Урушдан олдинги СССРнинг мисоли давлатнинг душманларга бўлган эҳтиёжини аниқ кўрсатиб турибди, бу нафақат сафарбарлик иқтисодиётини, балки сиёсатни ҳам реал ёки афсонавий душманларнинг ҳатти-ҳаракатлари билан изоҳлашга имкон беради. Агар душман аллақачон омманинг онгига сингдирилган бўлса, у ҳақиқатда ҳам учраши муқаррар.
Россия Федерациясининг Татаристон республикаси бўйича ички ишлар вазирлиги Қозон шаҳри умумтаълим мактаблари ўқитувчиларидан ҳижобда юрадиган ўқувчи қизлар рўйхатини тақдим этишни сўрашмоқда. Маҳкамада бу хизмат бўйича зарурат билан изоҳланди.
Бир неча ҳафта давом этган ҳукуматга қарши кўп сонли митинглардан сўнг, 11 апрель куни, Судан армияси ҳукуматни ўз қўлига олди. Бу ҳақида араб ОАВ хабар беради. Президент Омар ал-Башир ҳарбийлар томонидан четлатилди, ҳукумат эса тарқатиб юборилди.
Қирғизистонда никоҳ қуриш мақсадида қиз ўғирлаш учун жавобгарлик кучайтирилиб, озодликдан маҳрум қилиш муддати 7 йилдан 10 йилгача оширилди, хабар беради «Аёллар тинчлик банки» ноҳукумат ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти етакчиси Гулсана Абитова.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху сешанба бўлиб ўтган парламентга сайловларда кўпчилик овозларни ҳисоб-китоб қилишдан сўнг ўз лавозимида рекорд, бешинчи муддатига қолишга тайёрланмоқда, Исроилнинг учта асосий телеканали эса уни ғолиб деб эълон қилиб бўлди.
Ҳозирда мамлакатимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жумладан, фуқароларни уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳар биримизни қувонтиради. Ушбу йўналишдаги ишлар айниқса, ёш оилалар, эскирган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож ва бошқа аҳоли тоифалари вакилларига арзон уй-жойлар ажратилишида ўз аксини топмоқда.
Бир қатор яқинда чиқарилган янги китоблар ва мақолалар сизни қандайдир тарзда илм-фан Худонинг мавжудлигини инкор этганига ишонтиришга олиб келди. Биз коинотнинг қандай тузилиши ҳақида кўп нарсаларни биламиз-ки, Худо керак эмас деб таъкидлайди муаллифлар: биз Яратгувчини жалб қилмасдан туриб коинотнинг барча ҳаракатларини тушунтира оламиз.