close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нима учун аёллар шаҳвоний селфиларини намойиш этмоқда?

Шаҳвоний селфилар намойиш этаётган аёллар ва даромадлардаги тенгсизлик ўртасида кишини хавотирга қўядиган боғлиқлик бор. Ҳар куни интернетга киришимиз билан шаҳвоний селфилар ҳужумига учраймиз. Ижтимоий тармоқларда шиширилган ўрдак-лабдан тортиб emoji ичкийимгача бўлган шаҳвоний хабарлар дунёнинг турли қисмларида пайдо бўлмоқда.

Бироқ, кўпчилик аёлларнинг шаҳвоний тасвирлари гендер тенгсизлиги ёки зулм натижасида ҳосил бўлган деб ҳисоблашади, аммо ҳақиқат аёллар ўртасидаги рақобат ва реклама билан кўпроқ боғлиқ бўлиши мумкин.
Янги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, аёлларни шаҳвонийлаштириш амалда аёллар ўзларига нисбатан жинсий объект сифатида муносабатда бўладиган аёлларга зулм қилиш маданияти билан боғлиқ эмас.
Бунинг ўрнига аёллар, ўйлаймизки, тўла англаб етмаган ҳолда ўзининг шаҳвонийлигидан даромадда тенгсизликка қарши кураш стратегияси сифатида фойдаланиши мумкин.
«Шундай қилиб, ёш бир аёл ёки қиз – эҳтимол, сизнинг қизингиз – телефони шай турган ҳолда ғаламислик билан бикинисини тўғирлаётган бўлса, эҳтимол, у патриархатга таслим бўлишни хаёлига ҳам келтираётгани йўқ», - дейди тадқиқот муаллифларидан бири, Австралиянинг Жанубий Уэльс университети гендер психологи Хандис Блейк.
«Бизнинг шаҳвоний селфилар билан боғлиқ олиб борган тадқиқотимиз, жумладан, лабораторияда ўтказилган чуқурлаштирилган тематик тадқиқотлар, кўзда тутадики, у эҳтимол, ўзини кучли, тиришқоқ ва назорат қилувчи деб ҳис этади».
Twitter ва Instagram дан 68 мингдан ортиқ шаҳвоний селфи тўплаб, тадқиқотчилар ҳар бир расмнинг географик жойлашувини аниқ белгиладилар. Сўнгра тадқиқотчилар АҚШнинг 5567 та шаҳри ва 1622 та округида гендер тенгсизлиги ва даромадлар тенгсизлиги ҳақида маълумотлар тўпладилар.
Бошланғич тахминга зид равишда, натижалар шуни кўрсатадики, шаҳвоний селфи аслида гендер тенгсизлиги кучли бўлган минтақалар билан боғлиқ экан.
Бироқ, маълум бўлишича, улар даромадлардаги гендер тенгсизлиги билан боғлиқ экан. Эркаклар ва аёллар даромадлари ўртасида тенгсизлик кўпроқ бўлган жойларда аёллар шаҳвоний характердаги материалларни кўпроқ жойлаштирар экан.
Бундан ташқари, тадқиқотчилар иқтисодий жиҳатдан тенг бўлмаган, лекин гендер жиҳатидан репрессив саналган соҳаларда аёллар кийим-боши ва гўзаллик салонларидаги саводлар ҳақида маълумот тўпладилар.
Бу соҳаларда аёлларнинг ташқи кўриниши билан боғлиқ маҳсулот ва хизматларнинг сотилиши нисбатан юқорироқ эканлиги аниқланди.
Шундай қилиб, муаллифлар шаҳвоний селфи ва ташқи кўринишни яхшилашни аёллар ўртасида рақобат кучли эканлигининг аломати сифатида кўриб чиқишди.
«Психологиядан бизга маълумки, иқтисодий тенгсизлик ижтимоий иерархиянинг ҳар бир поғонасида одамларнинг мавқеи ҳақида хавотир уйғотган ҳолда шахснинг ижтимоий ҳолатини таъкидлаб кўрсатади», - изоҳлайди Блейк.
Чиройли бўлиш Ғарб жамиятида қимматли товар бўлиш демакдир, шунинг учун аёллар бу мусобақада ғолиб бўлиш учун ушбу афзалликлардан фойдаланишга ҳаракат қилишлари ажабланарли эмас.
Эволюцион жиҳатдан, муаллифларнинг таъкидлашича,  шаҳвонийлаштириш маҳаллий «мусобақа»ни кузатиб бораётган «аёллар ўртасида ижтимоий келиб чиқишнинг нишонаси бўлиши мумкин».
Ҳаттоки халқаро миқёсда ҳам бу ҳақиқат бўлиб кўринади. Тадқиқотчилар 113 мамлакатда ижтимоий тармоқларда хабарларни кузатишнинг худди шундай натидаларини аниқладилар.
«Шу пайтгача натижалар шуни кўрсатардики, аёллар катта эҳтимол билан иқтисодий тенгсизлик ўсаётган жойларда – масалан, аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятлари кенгайишида барқарор ўсиши бадавлат ва камбағаллар ўртасида фарқнинг ўсиши билан мос келадиган АҚШ ва Сингапур каби ривожланган мамлакатларда интернетда шаҳвоний селфи жойлаштиришга вақт ва ҳаракат сарфламоқда»,- дейди Блейк.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, ташқи кўринишни намойиш этиш ўзини яхши кўриш, нарциссизм ҳаракати ҳисобланмайди, балки бир неча хил йўл мавжуд бўлган шароитларда аёллар ҳаётини яхшилаш усуларидан бири ҳисобланади.
«Ёш аёллар ва қизларга шаҳвоний селфи намойиш қилишни тўхтатиш ҳақида гапириш – уларга ёшлик инъом қиладиган капиталдан воз кечишни сўраш билан бир хил, гарчи улар бунинг қиммати вақт ўтиши билан пасайишини билсаларда», - таъкидлайди Блейк.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase