Ҳаж пайтида Маккадаги зиёратчилар 3 петабайтдан ортиқ мобил маълумотлардан фойдаланишди
Саудия Арабистони алоқа ва ахборот технологиялари комиссияси кеча Маккага Ҳаж пайтида мусулмон зиёратчилар 3 петабайтдан ортиқ мобил маълумотлардан фойдаланганини маълум қилди. Бу, агентлик маълумотларига кўра, 1,3 млн соатлик HD-видеони томоша қилишга тенгдир.
Нима учун селфи антипатия уйғотади
"Жуда сунъий, нотабиий, саҳналаштирилган. Селфиес ўтмишдаги нарса бўлиб қолиб кетади. Ҳар ҳолда, психологлар янги тадқиқотда шундай башорат қилишмоқда", - хабар қилади немис нашри Die Welt. Вашингтон университети психологлари турли университетлардан бўлган талабаларнинг икки гуруҳи билан эксперимент ўтказдилар.
Муҳаммад Салоҳ фото учун бурнини синдириб олган болакайнинг олдига чиқди
Кеча ливерпуллик икки болакай, 11 яшар Луи Фаулер ва унинг 10 яшар укаси Айзек Мелвуддаги машғулотдан кейин севимли жамоалари футболчиларини пойлаб туришганди. Улар Салоҳ ўтирган машинани кўргач, унинг ортидан югурдилар, лекин кутилмаган Луи устунга урилиб кетди ва бурнини пачоқ қилди.
Исламофоблар фонида табассум қилиб турган мусулмон қиз сурати Instagram ни забт этди
Вашингтонда 24 ёшли мусулмон Шаймаа Исмоил Исломга қарши плакатлар билан турган намойишчилар гуруҳи олдида суратга тушди ва Интернет фойдаланувчиларини забт этди. Қиз қўлларида исломофобик сўзлар ёзилган баннерлар бўлган баджаҳл эркаклар олдида ўтириб, жилмайиб, қўли билан тинчлик ишорасини кўрсатди.
Нима учун аёллар шаҳвоний селфиларини намойиш этмоқда?
Шаҳвоний селфилар намойиш этаётган аёллар ва даромадлардаги тенгсизлик ўртасида кишини хавотирга қўядиган боғлиқлик бор. Ҳар куни интернетга киришимиз билан шаҳвоний селфилар ҳужумига учраймиз. Ижтимоий тармоқларда шиширилган ўрдак-лабдан тортиб emoji ичкийимгача бўлган шаҳвоний хабарлар дунёнинг турли қисмларида пайдо бўлмоқда.
Селфи асири
Ким ҳам ўйлабди, «селфи» (қоидага кўра, смартфон ёки планшетга қўл узатган масофада ёки махсус селфи-таёқча ёрдамида олинадиган ва ижтимоий тармоқларга жойланган расмлар) ҳаётимизга бу қадар шиддат билан кириб келади деб?! Нима ҳам дейиш мумкин, уларнинг сон-саноқсиз эканлигига қараганда, ҳаётимиз ўзи фақат селфидан иборат бўлиб кўринади.