«Геноцидгача мен католик пастори эдим», - дейди Африка мусулмонлари учун анъанавий бўлган бинафша ранг узун кийим кийган Матабаро Сулеймон. 1994 йил Руандада геноцид бошлангач, у тинчлик ва биродарликни тарғиб қилган черковлар хунрезлик маконига айланганини кўрган 49 яшар эркак маънавий инқирозни бошидан кечирди.
Сулаймоннинг сўзларига кўра, черковларда одамлар оммавий равишда қирғин қилинган.
«Одамлар черковга бориб, у ерда тинчлик топамиз, деб ўйлашган, лекин бунинг улар ўрнига ўлдирилган. Шу аснода мен мусулмонларни одамларни масжидда яшираётганларини кўрдим».
Геноцидгача мусулмонлар Руанда аҳолисининг атиги 1%ини ташкил қиларди. Ҳозир эса мусулмонлар, мамлакат собиқ муфтийи Салим Хабиманнинг сўларига кўра, мамлакат аҳолисининг 12-15%ини ташкил қилади.
1994 йил геноцид тутси халқини камситиш ва инсон ўрнида кўрмаслик бўйича кўп йиллик кампаниядан кейин бошланди. Нафрат шу қадар кучайдики, қўшнилар ҳам, дўстлар ҳам бир-бирига ташлана бошлади.
Кўпчилик охирги бошпана сифатида черковга борган, аммо ҳатто у ерда ҳам улар ўлимга дуч келган. Минглаб одамлар бутун мамлакат бўйича черковларда, шу жумладан Руандадаги энг катта, Санкт-Фами католик черковида ҳалок бўлган.
Кигали яқинида жойлашган Ньямата черкови ўзларини хавфсиз деб ҳисоблаган 50 минг одам учун биродарлик қабристонига айланди. Ҳалок бўлганларнинг кийимлари ҳали ҳам черковда осиғлиқ турибди.
Черковлар хунрезлик маконига айланган бир пайтда Руанданинг мусулмон озчилиги таъқибга учраган кишилар учун ўз эшикларини очдилар.
"Мусулмонлар сон жиҳатидан жуда кам эди, уларнинг ресурслари ва таъсири йўқ эди, аммо улар ўлим хавф солиб турган кишиларга ёрдам беришга қарор қилишди", дейди Сулаймон.
"Мен кам сонли бу мусулмонларни одамларни қутқариш учун қанчалар ажойиб ишлар қилганликларини кўрдим".
"Мен уларнинг одамларни хавфли вақтларда қутқариш учун қилаётган саъй-ҳаракатларини кўрганимда, ўзимга эҳтимол, шу ҳақиқий Ислом бўлса керак деб айтдим. Шу тариқа мен мусулмон бўлишга қарор қилдим".
Сулаймоннинг ёнида Ндагиджимана Иброҳим ўтирибди. У 14 ёшида, босқинчилар унинг уйига ҳужум оқибатида деярли ҳамма оила аъзоларини йўқотган. У ўшанда қутулиб қолганди, ҳозир эса у олий маълумотга эга.
Иброҳим Сулаймоннинг мусулмонлар геноцид пайти ўзини қандай тутгани ҳақидаги ҳикоясини тасдиқлайди.
1994 йилнинг апрель ойида, хунрезликлар бошланган пайтда Руанда муфтийи мусулмонларга қирғинларда иштирок этишни тақиқлади ва тинч аҳолини ўлдириш исломда тақиқланганини таъкидлади.
«Мусулмонлар тутси оилаларини қўллаб-қувватлаб, уларни яширишдилар. Кўплаб насронийлар мусулмонлар уларни яшириб, қутқарганларидан кейин Исломни қабул қилишди», - дейди Иброҳим.
Мбарушимане Ҳуссейну унинг ота-онаси масжидда яшириниб олган ва бир ой шу ерда яшаган пайтлар 4 ёшда эди.
«Оммавий қотилликлар ва хунрезлик авж олган пайтда бир мусулмон эркак ҳар куни кўчага чиқиб, масжидда бўлган 40 нафар мусулмон бўлмаган кишилар учун овқат топиб келарди».
«Геноциддан кейин 10 йил ўтгач, мен ҳам отам ва онам билан бирга мусулмон бўлдим».
Сулеймоннинг сўзларига кўра, «инқироз даврида Руандалик мусулмонларининг яхши хулқ-атвори минглаб насронийларни мусулмон бўлишга илҳомлантирди».
Руандадаги геноцид оммавий равишда Исломни қабул қилишга олиб келгани ҳақида
Руанда мамлакатидаги геноцид вақтида бир гуруҳ мусулмонлар фаол фуқаролик позициясини эгалладилар ва уларнинг қарашлари бир пайтлар Африкадаги энг католик мамлакат бўлган Руандада минглаб маҳаллий аҳолининг исломни қабул қилишига мотивация бўлди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми