close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ИИВ ўқитувчиларни муслималарга нисбатан қулоқлик қилишга мажбурламоқда

Россия Федерациясининг Татаристон республикаси бўйича ички ишлар вазирлиги Қозон шаҳри умумтаълим мактаблари ўқитувчиларидан ҳижобда юрадиган ўқувчи қизлар рўйхатини тақдим этишни сўрашмоқда. Маҳкамада бу хизмат бўйича зарурат билан изоҳланди.

"Сиздан диний эътиқодларга қатъий риоя қиладиган (ҳижобда юрадиган) вояга етмаган қизлар ва уларнинг оилаларини тавсифлайдиган материаллар тақдим этишни сўраймиз", - дейилади Қозон полициясининг вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича бўлинмаси раҳбари Венера Сабирзянова томонидан имзоланган ҳужжатда. Бундай директива яқин кунларда Қозон шаҳри мактабларидан бирида олинди.
Хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини мусулмон ўқувчи қизларнинг қачондан бошлаб ҳижоб кийишлари қизиқтирмоқда, шунингдек, мактаб психологлари болалар билан уларнинг исломда қайси оқимга мансублигини аниқлаш мақсадида суҳбатлашишга мажбур қилинмоқда.
Бу далиллар конституцияда белгилаб қўйилган виждон эркинлиги ва дин эркинлиги бузилаётганига ёрқин мисоллар ҳисобланади. Ота-оналарнинг розилигисиз болаларнинг шахсий ҳаёти ҳақида маълумотлар тўплаш ноқонуний равишда амалга оширилмоқда. Диний аломатлар бўйича дискриминация яққол кўриниб турибди, деб ҳисоблайди адвокат Руслан Нагиев.
ИИВ нима учун фақат мусулмонлар билан қизиқмоқда? Нима сабабдан бўйинга тақиладиган хоч (крест) тақиб юрадиган ўқувчилар ҳисоби юритилмаяпти? Балки ўғил болаларнинг иштонини ечиб, суннат қилинганлар рўйхатини ҳам юритиш керакдир? Агар бу рўйхатлар исламофобларнинг қўлига тушиб қолсачи?
РФ Конституцияда айтилишича, давлат ва дин бир-биридан ажратилган. «Виждон эркинлиги тўғрисида»ги Қонуннинг  4-моддаси 2-қисмида кўрсатиб қўйилганки, диний бирлашмаларнинг давлатдан ажратилишига доир конституциявий тамойилга мувофиқ, давлат фуқародарнинг динга ва диний қарашларга бўлган муносабатига, ота-оналарнинг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг боланинг виждон эркинлиги ва диний эркинлик ҳуқуқларини ҳисобга олган ҳолда фарзандларини ўз эътиқодларига мувофиқ равишда тарбиялашига аралашмаслиги керак.
Амалдачи? Ўқитувчилар ўқувчи қизларни «сотиши», уларни ҳижоб учун камситиш, улар билан психологик ишлар олиб боришга мажбур қилинмоқда.
Унинг ҳуқуқлари бузилган деб ҳисоблайдиган ҳар бир киши прокуратурага шикоят билан мурожаат қилиш ва унда ушбу ҳолат ҳақида маълум қилиб, айбдор шахсларни жавобгарликка тортишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Прокуратура текширув ўтказиш, чора кўриш ва ҳар бир даъвогарга жавоб бериши лозим. Шунингдек, РФ президенти ҳузуридаги болалар ҳуқуқлари бўйича Вакил аппаратига мурожаат қилиш мумкин.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase