close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Гомосексуализм Ислом дунёсида сиёсий муаммо сифатида

Охирги пайтларда гомосексуализм, аниқроғи, унга бўлган муносабат бир вақтнинг ўзида Ислом дунёсининг бир неча қисмида сиёсий масалага айланди. Бу унинг учун ғайри табиий нарса ҳамда ташқаридан мажбурлаб ўтказилган, чунки Ислом  дунёсида гомосексуализм ҳеч қачон сиёсий муаммо бўлмаган.

Гап нима ҳақида эканлигини тушунтириб берамиз. Жинсий ёки психосексуал ҳодиса сифатида гомосексуализм, худди гиёҳвандлик, қимор ўйинлари, ўз жонига қасд қилишга мойиллик каби абадий бўлмаса ҳам, камида қадимий ва универсал феномендир. Бу кўплаб жамиятлар ва одамлар олдида турган, ҳали ҳам бир марта ва абадий йўқ қилиб бўлмайдиган бу муаммоларни йўқ қилиб бўлмаса ҳам керак, чунки лаънати Иблис одамларни чапдан ва ўнгдан, олдидан ва орқасидан васвасага солишни ваъда қилган, унга бундай имконият ҳам берилган, шунингдек, ҳақиқий мўминларга Яратганнинг қонунларига риоя қилиш асносида ундан ҳимояланиш имконияти ҳам тақдим этилган.
Шу маънода, гомосексуализм, албатта, кўплаб мусулмон жамиятларида мавжуд бўлиб келган ва ҳозирда ҳам мавжуд, аммо бу ҳодисага қандай муносабатда бўлиш кераклиги масаласи ҳеч қачон юзага чиқмаган. Яъни, бу сиёсий муаммо эмас эди, чунки сиёсий муаммо жамоатчилик билан боғлиқ муносабатлардан иборат бўлиб,  мавжудликнинг асоси сифатида жамият томонидан қабул қилинган қадриятларга асосланган. Шу сабабли, кимнингдир шахсий ёки оилавий муаммоси ёки агар бу ҳодисанинг қандайдир сабабга кўра кенг тарқалиш таҳдиди бўлган бўлса, жамият муаммоси бўлган, лекин асло сиёсий муаммо эмас эди, чунки бунга қандай муносабатда бўлиш масаласи юзасидан мусулмонларда ҳеч қандай савол бўлмаган ва бўлиши ҳам мумкин эмасди.
Бироқ, бугунги кунда, гомосексуализмни Ислом дунёсида ҳам унинг стандартлари жаҳон стандарти сифатида ғарб дунёсида айланиб бўлган сиёсий муаммога айлантириш пайига тушилган.
Бунга энг шов-шувли мисол қилиб яқинда Брунейда рўй берган воқеаларни келтириб ўтиш мумкин. Бу мамлакатда классик шариат асосида жиноятларни жазолаш, шу жумладан, жисмоний жазо (ҳадд) қўлланиши ҳақида эълон қилинди. Бу ерда шуни тушуниш керакки, рақиблар шундай тақдим этишга ҳаракат қилаётган бўлса-да, гап гомосексуализм учун жазолаш ҳақида эмас - биз, булар орасида бошқа нарсалар билан бир қаторда судда исботланган содомия ҳаракати учун ҳам қўлланадиган шариат бўйича жазолар ҳақида гапираяпмиз. Шунга қарамасдан, гомосексуал жамоалар буни ўзлари учун уруш эълон қилиш, деб қабул қилишди. Шуни тушуниш керакки, Бруней Султонига нимага амал қилган бўлишидан қатъи назар, бунга айнан шундай деб қаралади ва ЛГБТ бугунги кунда дунё истеблишментининг етакчи қисмларидан бири эканлигини ҳисобга олган ҳолда, мамлакат шу тариқа бутун дунё тартиботига қарши чиқмоқда.
Миттигина Брунейнинг унга қарши тушадиган босимни бартараф этиш учун кучи етарли бўлармикан? Бу саволнинг жавоби ҳали аниқ эмас ва шунинг учун ҳам содомия (яъни мойилликлар эмас, содир этилган ҳаракатлар) жиноят сифатида тавсифланадиган Малайзия ва Индонезия каби Брунейнинг мусулмон қўшнилари бу жиноят учун фақат қамоқ жазоси билан чегараланмоқда. Дарвоқе, айрим ислом фиқҳи, масалан, Ҳанафий мазҳабида, бу иш «ҳуддуд» - муайян шаклда белгиланган жазога эмас, балки «таъзир» - ҳукмдор танлаш ҳуқуқига эга бўлган жазога мос келади, деб ҳисоблайди, бунинг учун қамоқ жазоси қўлланадиган мамлакатларда шу ҳолат рўй бермоқда ҳам.
Бироқ, муаммо шунда эдики, Ислом тизими учун максимал бўлган бағрикенглик координаталари ЛГБТ фундаменталистлари учун ҳали ҳам қониқарли эмас. Хусусан, тарихий меъёрлар бўйича яқинда - ўтган асрда Ғарбнинг кўплаб мамлакатларида содомия учун жазо чоралари мавжуд эди. Бундай ҳаракатлар учун аллақачон қатл этилмай қўйганди, вақт ўтиши билан бу жазолар тобора камроқ қўлланиб "don't tell, don't ask", яъни агар одамнинг ўзи тан олмаса, ундан сўрамаслик ва хусусий ҳаётига аралашмаслик керак ёндашувига ўрнини бўшатиб берди. Консерватив жамият томонидан бундай ёндашув максимал ён бериш бўлди, кейин-чи? Оқибатда у мазкур жамият вакиллари томонидан репрессив деб аталди.
Кейин эса – содомия жиноят саналмаслигига эришгач, улар ўртасидаги муносабатларни норматив деб тан олиш учун кураша бошладилар. Уларга «ҳамкорлик»ни рўйхатдан ўтказиш рухсат этилиб, никоҳ мақомини эркак ва аёл ўртасидаги иттифоққа қолдирган мамлакатларда улар бундай "дискриминация"ни йўқ қилиш ва уларнинг иттифоқини ҳам никоҳ сифатида тан олишни талаб қила бошладилар. Бундан келиб чиқадиган бола асраб олиш ва бундай «оилалар» руҳида тарбиялаш ҳам чегара эмас. Гендер мафкураси аслини олганда болани унинг биологик жинсидан келиб чиққан ҳолда ўғил ёки қиз бола сифатида тарбиялаш нотўғри, аввалбошдан унга кўп сонли "гендер айнан ўхшашлиги" вариантларидан бирини: гетеросексуал, гомосексуал, бисексуал, трансвестит ва ҳ.к. танлаш имкони бериш лойиҳалигини кўзда тутади. Жинсий айнан бир хилликни "зўрлаб ўтказиш" эса "репрессив" деб баҳоланади.
Агар Бруней ҳозирги кунда очиқ ҳужумга ўтган, Малайзия каби мамлакатлар узоқ чегараларда мудофаани ушлаб турган бўлса, Туркия ёки Босния ва Герцеговина каби мамлакатларда мусулмонлар жамияти бугунги кунда сўнгги кучлари билан ҳимояланмоқда.
Хусусан, яқинда Туркияда бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда Истанбулнинг Шишли тумани раҳбари лавозимига сайловда оппозициячи Халқ-Республика партияси (СНР) етакчиси ва маҳаллий ЛГБТ-ҳамжамият ўртасида ҳамкорлик ҳақида битим изолангани маълум бўлди. СНР томонидан бундай намойишкорона ҳаракат, ҳаттоки ишратхона сифатида «машҳур» бўлган тумандаги маҳаллий бўлинма ҳақида гап борганда ҳам (ахир партия марказий раҳбарияти буни жимгина маъқуллаганди), мамлакатдаги ички сиёсий ва партиялараро жараёнлар ҳақида мулоҳазаларда эътиборга олиниши лозим эди. Сўнгги пайтларда IYI Pаrty билан коалицияда СНР ҳукумат тепасига гипотетик қайтиши давлат исламофобияси реваншига таҳдид солмаслиги ҳақида кўп гапириляпти, чунки турк жамияти ўзгарган, мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганлар Эрдоган партияси (АКР) туфайли  эгаллаган ҳуқуқларни ҳеч ким шубҳа остига олмасмиш. СНР партияси аъзолари ўз сайлов штабида Анқарадаги ғалаба ҳақида хабарни такбир ва зикр билан қарши олганмиш, Истанбул мэри лавозимига сайловда ёки ғолиб чиққан ёки мағлуб бўлган СНР партиясидан номзод Экрем Имамўғлу барча шаҳарликлар учун мэр бўлиш истагида эканлигини айтиб, ўз тарафдорларининг «Отатурк аскарлари» ҳақида шиорларни ҳайқириб айтишларига йўл қўймаганмиш. Шундай экан, CHP аввалгидай эмас, лекин афтидан, кўплаб жиҳатларда аввалгидай эмас, кўринади. Эски CHP да сайловда эришилган ғалаба муносабати билан такбир ва зикрни тасаввур қилиш ҳам қийин эди, лекин ЛГБТ фаоллари билан оммавий дўстлашувга ҳам йўл қўйилмаган бўларди. Шундай экан, бу неокемалистлар либерализацияси – оқибати яхши ҳам, ёмон ҳам бўлиши мумкин бўлган нарсадир: бир томондан, у гўёки диндор мусулмонларга нисбатан репрессия ва дискриминациянинг олди олиниши кафили, бошқа томондан эса, у мусулмонлар жамиятини парчалаб ташлаш учун эшикларни очади, шу билан бирга бу кучлар ўзларини қабул қилмайдиганларга нисбатан бағрикенглик билан ажралиб турмайди.
АКР бундай шароитларда  қилаётган ишларни фақат секуляр-демократик сиёсий тизимнинг кординаталар тизимида диний йўналишдаги консерватив партиянинг хулқ-атвор йўналиши деб ҳисоблаш мумкин. У содомиянинг жиноят сифатида тан олинишини ва ундан ҳам кўпроқ, бунинг учун ўлим жазоси берилишини талаб қилмайди, лекин ҳеч бўлмаганда ЛГБТ-ҳамжамиятининг бегоналигини, хусусан, Истанбулда "гай парад"ларнинг икки илдан бери ҳайдалишида намойиш қилади. Дарвоқе, ҳукумат тепасига ЧП вакиллари келадиган бўлса, вазият ўзгариши мумкин.
Дунёвий ва демократик сиёсий тизим амал қиладиган бошқа бир мусулмон мамлакат  - Босния ва Герцеговинада айнан шу ҳолат содир бўлди. Чунончи,  "прогрессив" кучларнинг коалицияси бўлган мухолифатдаги миллий-консерватив Демократик Ҳаракат Партияси (СДА) ўтган йилги сайловлардан сўнг Сараевода кантонида ҳокимият тепасига келди. Бу партия АKP учун ҳамкор бўлиб, Алия Изетбегович томонидан ташкил қилинган ва ҳозирда унинг ўғли Бакир Изетбегович томонидан бошқарилади. Қулай конъюнктурани ҳис қилган Босния ва Герцеговина ЛГБТ-ҳамжамияти мамлакат пойтахтида гей-парад ўтказиш режаси ҳақида маълум қилди, бунда, оммавий N1 телекомпанияси томонидан ўтказилган сўровда олинган маълумотларга кўра, телетомошабинларнинг 96,5%и унга қарши бўлган ва атиги 2%и қўллаб-қувватлаган. Уни SDA ҳам расмий баёнотда қоралаб чиқди. Бироқ улар содомия ва ЛГБТни эмас, бундай намойишлар билан жамиятга олиб келадиган бўлинишни қоралайди – мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиб киришига интилаётган партия, худди АКР каби,  қатъийроқ фикр ва позиция намойиш эта олмайди.
Яъни, бу ҳолатларда мусулмон жамиятларининг манфаатлари ва қадриятларини – уларнинг «ҳуқуқ»ларига расман ҳамла қила олмаган ҳолда ЛГБТдан эҳтиёткорлик ва ғанимлик руҳида масофа сақлашдан уларни жуда эҳтиёткор репрессив сиёсатда қонундан ташқари қилиб қўйиш ва ниҳоят, Брунейнинг султони сингари, уларга ҳақиқий уруш эълон қилишгача – ифодаламоқда. Бироқ барча ҳолатларда гап гомосексуализмни ташқаридан мажбуран қабул қилдириладиган Ислом дунёси сиёсий муаммосига айлантириш ҳақида боради. Бу эса, мусулмонлар қабул қилиши керак бўлган ва бугунги кунда унга жавоб қайтариш у ёки бу муайян шароитда уни асослаб бериши лозим бўлган интеллектуал ҳаракатлардан (ЛГБТ-ҳамжамият ғолиб чиққан мамлакатларда мусулмон озчиликлар ҳолати бу – бошқа масала) тортиб уни амалиётда татбиқ этиш учун талаб қилинадиган маънавий ва иродали ҳаракатларгача бўлган жиддий ҳаракатлар талаб қилади.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase