Томонлар инсон ҳуқуқлари мавзусига ҳам тўхталиб ўтди. Бироқ, гап айнан нималар ҳақида боргани номаълум.
Икки мамлакат раҳбарлари саудиялик журналист Жамол Хашукджининг ўлдирилишига жавобан Оқ Уй маъмуриятига АҚШ қонунчиларининг босим ўтказишлари ҳақида гаплашди.
8 апрель куни АҚШ Давлат департаменти Саудия Арабистонининг 16 нафар фуқаросини Хашукджининг ўлдирилиши ҳақидаги иш бўйича персона нон-грата деб эълон қилди. Қора рўйхатдан валиаҳд шаҳзоданинг ОАВ бўйича маслаҳатчиси Сауд ал-Қаҳтоний, қироллик гвардияси аъзоси Таар Ғалеб ал-Харби ва Саудия Арабистони хавфсизлик хизмати ходими Махер Абдулазиз Мутреб ҳам ўрин олди.
Бир пайтлар қирол саройига яқин бўлган Washington Post журналисти Жамол Хашукджи 2018 йил 2 октябрда Саудия Арабистонининг Истанбул шаҳридаги консулхонаси биносида ўлдирилганди. Журналистнинг танаси ҳалигача топилгани йўқ. МРБ Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бир Салмонни қотилликда айблади.