close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
06.03.2020 14:26

Сурияда жанговар ҳаракатлар натижасида Башар Асад армияси раҳбари, армия генерали Суҳайл Ҳасан ўлдирилди. Бундан ташқари Сурия диктаторининг укаси Моҳир Асад оғир яраланди. Хабар қилинишича, Суҳайл Хама касалхонасида жароҳатдан вафот этди, у ерга Саракибдан етказилганди.

04.03.2020 08:36

Интернетнинг рус тилидаги сегментда йиллар давомида Суриядаги воқеалар ҳақида ахборот бўшлиғи пайдо бўлди. Бунинг асосий сабабларидан бири – Россия Федерациясининг ҳақиқатни яширишдан манфаатдорлигидир, чунки Кремлнинг Асадлар сулоласи диктатураси билан алоқаси совуқ уруш давридан бери давом этяпти.

28.02.2020 19:54

Турк армияси Сурия ҳарбийларининг Идлибдаги позициялари бўйича берган ёпирилма зарбаси натижасида «Бук» ва «Панцирь» комплекслари, 23 та танк, яна шунча дала тўплари ва ўзиюрар тўплар, шунингдек, бешта вертолетни йўқ қилди. Бу ҳақида Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар маълум қилди, деб хабар беради Anadolu.

22.02.2020 09:52

Ўткан кунлари Туркия парламентидаги ўзининг ҳукмрон партияси фракциясининг йиғилишида сўзга чиққан Ражаб Тоййиб Эрдўғон Суриянинг Идлибидаги вазият билан боғлиқ янги қатъий баёнотлар берди. Туркия президенти бу борада Россия билан сўнгги кунлардаги музокаралар муваффақиятсиз якунланганини ва шу сабабли уни куч билан ҳал қилишга тайёрланаётганини билдирди.

12.02.2020 14:54

Сурия мухолифат кучлари сешанба куни, 11 февралда Суриянинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган Идлиб вилоятида Башар Асад армиясига тегишли вертолетни уриб туширди. Экипаж ҳалок бўлди. Абдулла ал-Шами (Abdulla al-Shami) – қуролланга гуруҳлар Иттифоқи етакчиси – Рейтер агентлигига маълум қилишича, вертолет Идлибдан жанубда уриб туширилган.

06.02.2020 14:43

Туркиянинг баёнот беришича, у камида бешта аскар ва турк армиясига бириктириб қўйилган уч нафар фуқаро шахснинг урушдан азият чекаётган Идлиб минтақасида режим қўшинлари томонидан ўлдирилганидан сўнг Сурия режимига қарата жавоб зарбаси берди.

16.01.2020 06:04

Шанба куни Сурия режими мамлакатнинг шимоли-ғарб қисмидаги Идлиб вилоятида тўртта шаҳарга қарши уюштирилган ҳаво ҳужумлари натижасида камида 17 киши ҳалок бўлди ва 40 киши яраланди. Reuters айтишича, зарбалар ўт очишни тўхтатиб туриш ҳақидаги битим кучга киришидан бир кун олдин рўй берган.

09.01.2020 14:00

Сурияга ташриф давомида Россия етакчиси Владимир Путин ушбу араб республикасининг энг асосий мусулмонлар ибодатхонаси – дунёдаги энг машҳур масжидлардан бири бўлган Дамашқдаги Уммавийлар масжидига ташриф буюрди. Ибодатхона бўйлаб экскурсия вақтида Путинга Сурия президенти Башар Асад ҳамроҳлик қилди.

04.01.2020 18:41

Эронлик ҳарбий стратег, Эрон ташқи сиёсатининг раҳнамоси генерал Қрсим Сулаймоний АҚШ томонидан берилган авиазарба натижасида ҳалок бўлди. У Эронда кўпчилик учун миллий қаҳрамон эди, бошқалар эса унда ёвузлик тимсолини кўрарди. Айнан у Россия президенти Владимир Путинни Суриядаги низога аралашишга кўндирган, деб ҳисоблашади. Сулаймоний ким эди ва у кандай таъсир кўрсатган?

29.12.2019 22:41

Шанба куни юзлаб намойишчилар Россиялик ҳарбийлар Идлиб вилоятида 235 мингдан ортиқ тинч аҳолининг ўз уйларини тарк этишига мажбур қилган Сурия армиясининг ҳарбий юришларини қўллаб-қувватлашига қарши намойиш ўтказдилар. Франс пресс агентлигининг хабар қилишича, тўпланганлар, асосан Турияда яшайдиган сурияликлар: "Қотил Путин, Суриядан йўқол!" деб қичқирдилар, плакатлар орасида Россия президентининг «Рождество қувончли ўтсин» деб ёзилган бир қоп ракета ва бомбалар кўтариб олган Санта-Клаус образидаги расми ҳам бор эди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase