Сулаймоний АҚШ ҳам, Саудия Арабистони ва Исроил – яъни Теҳроннинг минтақадаги асосий рақиблари унинг Яқин Шарқдаги таъсирини тийиб туришга ҳаракат қилган Эрон таъсирини кучайтиришда муҳим роль ўйнаган.
Генерални Эроннинг ҳарбий режалари ортида турган асосий стратег деб ҳисоблашарди. У Эронда ҳам, Сурия, Ливан, Ироқ ва Яманда ҳам бир хил таъсир кучига эга бўлган.
У Эроннинг шиа давлатлар минтақавий иттифоқини ташкил қилишга қаратилган сиёсатини илгари сурадиган куч бўлган. Раҳбар лавозимларни суннийлар эгаллаб турган мамлакатларда Сулаймоний асосий душман деб аталарди.
Генерал Сулаймоний Сурия урушидаги кучларни Башар Асад фойдасига ўзгартиришга ва Эроннинг Ироққа таъсирини кучайтиришга эришди. Уни Ироқда юзлаб америкалик ҳарбийлар ўлимида ва Исроилга бўлган ҳужумларга алоқадорлликда айблашарди.
Ғарбда у золимлик тимсоли саналарди. АҚШ уни Эроннинг бошқа расмий шахслари билан биргаликда террорчилар қаторига киритган ва 2011 йил Саудия Арабистони элчисини Вашингтонда ўлдиришга қаратилган фитнада айблаган.
Ироқда "Ал-Кудс" ва шахсан Сулаймоний норозилик намойишларини шафқатсизлик билан бостиришда айбланган.
У минтақада ҳарбий разведканинг энг самарали ходими ва Эрон етакчиси Али Хаменеининг ўнг қўли саналарди. "Ал-Кудс"ни америка ҳукумати ўтган йили террорчи ташкилотлар рўйхатига киритиганди.
Эронда у ҳурматга сазовор ҳам бўлган, нафратга ҳам мубтало бўлган.
Бироқ кўпчилик унинг Ислом инқилоби қўриқчилари Корпуси сайловда ғалаба қозонган тақдирда чекланмаган ҳокимиятни қўлга киритишидан хавотир олишди. У режим тарафдорлари ва қаттиқ сиёсат тарафдорлари орасида оммавий бўлсада, лекин аҳолининг қолган қисми орасида у қадар шуҳрат қозонмаган.
Сулаймоний, бир томондан, ИШИД жиҳодчиларига қарши курашда мақталган, бошқа томондан эса, Суриядаги одамларнинг ҳалок бўлганлиги учун жавобгар саналган, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ коалицияси ҳарбий объектлари ва базаларига қилинган ҳужумларга алоқадор деб айтилган.
МРБ собиқ ходими Джон Магуайр 2013 йил уни Яқин Шарқда у ҳақида ҳеч ким эшитмаган энг таъсири юқори шахс деб атаган.
2014 йил ўша пайтлардаги Канада ташқи ишлар вазири Джон Бэрд террорчиларга қарши курашган генерални «ўзини қаҳрамон қилиб кўрсатадиган террор агенти» деб атаган. Айрим америкалик сиёсатчилар ҳам генерал Сулаймонийнинг ўлимидан сўнг шунга ўхшаш фикр билдирганлар.
Яқин шарқдаги араб баҳори, сўнгра ИШИДга қарши кураш генерал Сулаймонийни яширин фигура минтақа геосиёсатидаги асосий ўйинчига айлантирди, деди New York Times нашрига Тамир Пардо, Исроил «Моссад» разведка хизмати собиқ раҳбари.
Ҳамма фақат у ҳақида ўйлаяпти
Сулаймонийнинг таъсири 2011 йилдан бошлаб давом этаётган фуқаролик урушида унинг қўшинлари Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватлаганидан кейин кучайди. "Ал-Кудс" қуролланган гуруҳларга Ислом давлатини енгишга ёрдам берди.
"Хонада ўн кишигача бўлиши мумкин ва Сулаймоний кириб келгач, қолганлар билан бирга ўтирмайди. У хонанинг нариги томонига бориб жим ўтиради. Ҳеч нарса демайди, ҳеч нарсани шарҳламайди, шунчаки ўтиради ва тинглайди. Ва шу сабабдан, албатта, ҳамма у ҳақида ўйлайди", - шундай деб таъриф берган юқори мансабли ироқлик амалдор New Yorker нашрига генерал Сулаймоний ҳақида.
Унинг сўзларига кўра, эронлик қўмондон омма олдида ўзига эътибор қаратмасди ва араблар «хилиб» деб атайддиган хислатни намойиш этишдан кўрса сал овозини кўтарарди, холос.
Унинг таркидунёчилиги ва камтарона харизмаси ҳақида тарқалган ҳикоялар туфайли Сулаймоний атрофида миллатни душманлардан ҳимоя қиладиган жангчи-файласуф образи шаклланган.
Илк қадамлар
Қосим Сулаймонийнинг келиб чиқиши оддий оилага бориб тақалади. У 1957 йил Эроннинг жанубий-шарқий қисмидаги Кармана вилоятида таваллуд топган. Бошланғич мактабнинг 5 синфини тугатгач, 13 ёшидан курилиш майдончасида мардикор бўлиб ишлай бошлади. Бўш вақтлрида у оғир атлетика билан шуғулланарди ва ҳозирда Эроннинг олий етакчиси бўлган Али Хаменеи маърузаларига қатнарди.
1979 йил ислом инқилоби вақтида, 22 яшар ёш йигит бўлган Сулаймоний Эрон ҳарбий доираларида илк қадамини қўйди ва Ислом инқилоби қўриқчилари Корпусига ёзилди. Foreign Policy нашри маълумотларига кўра, у олти ҳафталик ҳарби-тактик тайёргарликдан сўнг илк топшириқни олган.
Саккиз йил, яъни 1980-1988 йиллар давом этган Эрон-Ироқ урушидан Сулаймоний қаҳрамон бўлиб чиқди. Ўшандаёқ у мамлакат ҳудудидан ташқарида амалга оширилган операцияларга бошчилик қиларди.
Сулаймоний "Ал-Кудс" махсус бўлинмасига 1998 йилдан раҳбарлик қила бшлади. Бу қўшин мамлакат ҳудудидан ташқарида махсус операциялар амалга ошириш, бошқа мамлакатлардаги қуролли тузилмалар, ҳаракатлар ва шиа партиялари билан алоқаларни қўллаб-қувватлаш учун жавоб беради. Дастлаб бир неча йил давомида Сулаймоний гўёки сояда бўлиб, Эроннинг Ливандаги Ҳизбуллоҳ шиалар ҳаракати Асаднинг Сурия гуруҳлари ва Ироқдаги шиалар билан алоқаларни мустаҳкамлаган.
Бироқ вақт ўтиши билан унинг бошчилиги остида "Ал-Кудс" қўшинлари Эрондан ташқарида разведка, молия ва сиёсат соҳасида ўз таъсирини сезиларли даражада кенгайтирди.
Суриядаги урушга таъсир
АҚШ ва Эроннинг мафкуравий қарама-қаршиигига карамай, айрим даврларда улар кураш учун бирлашишлариг тўғри келарди. 2001 йил Эрон АҚШга Афғонистонда толибонни ағдариш мақсадида бостириб киришни қўллаб-қувватлаш учун ҳарбий разведка ёрдамини тақдим этди, 2007 йил эса, Вашингтон ва Теҳрон минтақадаги тобора чигаллашиб бораётган вазиятни муҳокама қилиш учун ўз вакилларини Бағдодга юборди. Ўшанда Ироқ собиқ бош вазири Нури Малики диний асосда кучайиб бораётган зўравонликка қарши курашарди.
2005 йил Ироқ ҳукумати тиклангач, Сулаймоний таъсири собиқ бош вазирлар Иброҳим ал-Жафарий ва Нури а-Малики қўл остидаги Ироқ сиёсатига ҳам тарқалди.
Ироқнинг ИШИДга қарши кураш вақтида халқ сафарбарлик кучлари коалицияси – Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган шиалар гуруҳи – Ироқ қуролли кучлари ёнида туриб жанг қилган.
2011 йил Сурияда фуқаролар уруши бошлангач, Сулаймоний айрим ироқлик қуролланган гуруҳларга Асад ҳукуматини ҳимоя қилишга буруқ берди. 2015 йил Москвада бўлганида у Владимир Путинни Сурияда ҳукуматга қарши кучларга ҳужум бошлашга кўндирган деб ҳисобланади. Бу аралашув Россия сиёсатининг энг янги тарихида муҳим ҳодисалардан бирига айланди, чунки Россия бунгача араб мамлакатлари ҳудудида ҳарбий ҳаракатларда тўғридан-тўғри иштирок этмаганди.
Сулаймонийнинг Москвага ташрифи Суриядаги урушнинг боришини ўзгартириб юборган ва Асадни қўллаб-қувватлаш учун янги Эрон-Россия иттифоқи ташкил қилган Россия ҳарбий интервенциясини режалаштиришда муҳим қадам бўлди.
Россия вакилларининг таъкидлашича, у Суриядаги ҳарбий ҳаракатларга ҳукумат кучлари дуч келган муаммоларни батафсил баён қилиб берган Асаднинг расмий сўрови бўйича аралашган.
ИШИДга қарши кураш
Кўпчилик унинг Ироқ ва Шом исломий давлатига (ИШИД) қарши курашдаги улкан ҳиссасини таъкидламоқда. 2014 йилдан 2017 йилгача давом этган ушбу жанглар Эрон ва АҚШнинг бир хил томонда курашганликларига жуда кам сонли мисоллардан бири бўла олади.
АҚШ ва генерал Сулаймоний қўшинлари бир вақтнинг ўзида ИШИД позицияларига бир вақтд зарба берган ҳолатлар бўлди.
Теҳрон университети Америка тадқиқотлари кафедраси мудири Муҳаммад Марандининг айтишича, Сулаймонийнинг "ИШИД" устидан ғалаба қозонишдаги роли уни Эронликлар ва Яқин Шарқнинг бошқа халқлари назарида миллий қаҳрамонга айлантиради.
"Агар у каби одамлар бўлмаганида эди, ушбу минтақа ўз ҳудудида ҳам қора байроқларни кўрган бўларди", - деди у ИШИД байроқларини назарда тутган ҳолда.
2014 йил ИШИД Ироқнинг қарийб учдан бир қисмини босиб олганди. Шунда эронликлар ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланган кучлар ИШИДга қарши жангларнинг асосий қатнашчиларига айланди, ижтимоий тармоқларда генерал Сулаймонийнинг жанг майдонида ҳарбий формадаги расмлари кенг тарқалди.
Бундай оммавийлик генералнинг Эрон президентлигига даъвогар бўлиш учун машҳур бўлишга ҳаракат қилаётгани ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлди. У ўзини фақат аскар сифатида кўришини айтиб, бу гап-сўзларни рад этди.
Президент Сулаймоний ва ўлим ҳақидаги миш-мишлар
Бир неча йил олдин Эронда генерал Сулаймонийнинг сиёсат билан шуғулланиши учун кампания бошланди. У Эроннинг энг ҳалол ва энг кам коррупциялашган сиёсатчиси деб тан олинган ва 2017 йилда президентликка номзодини қўйишга даъват этилган. Интернет орқали қилинган бу чақириқлар Эрон парламенти раисининг биринчи ўринбосари томонидан ҳам қўллаб-қувватланиб, генерал сиёсатни таҳлил қилиш билан энг олий раҳбар ёки Ҳизбуллоҳ раҳбари Ҳассан Насралладан ёмон иш олиб бормаслигини таъкидлади.
Бу ғояга қарши бўлганлар шусиз ҳам қудратли бўлган Ислом инқилоби ҳимоячилари Корпусининг кучайиб бораётганидан қўрқишган.
Сулаймонийнинг ўлими ҳақида миш-мишлар бир неча маротаба тарқалиб кетди, у биринчи марта 2006 йилдаги Эрон ҳарбий амалдорлари ҳалок бўлган самолёт ҳалокатидан кейин "дафн этилган". 2012 йилда у Дамашқдаги бомба портлашида ҳалок бўлганлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Портлаш натижасида Башар Асаднинг яқин ёрдамчилари ҳалок бўлганди.
2015 йил ноябр ойида Сулаймононий Суриянинг Ҳалаб атрофидаги жангларда Ассадга содиқ кучлар томонидан ўлдирилгани ёки жиддий жароҳатлангани ҳақида далиллар тарқалди.
Октябрда Теҳрон Сулайймонийни ўлдириш мақсадида Исроил ва араб мамлакатлари ўртасида барбод бўлган фитна ҳақида маълум қилди.
Қотилликдан олдин ва кейин
31-декабр, сешанба куни америкаликларнинг шиа гуруҳларига қарши ҳаво ҳужумларига қарши норозилик сифатида бир неча минг кишига Бағдодда АҚШ элчихонасига ҳужум уюштиришга уринди. Улардан баъзилари дипломатик ваколатхона эшикларини синдириб ичкарига киришга муваффақ бўлишди, аммо АҚШ расмийлари вазият назорат остида эканлигини ва дипломатик ваколатхона ходимлари эвакуация қилинганини айтишди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронни ҳужум уюштирганликда айблади.
"Эрон бизнинг муассасаларимиздаги қурбонлар ва йўқотишлар учун тўлиқ жавобгар бўлади. Уларга бу жуда қимматга тушади! Бу огоҳлантириш эмас, балки таҳдиддир. Янги йилингиз билан!" – деб ёзди Трамп "Твиттер"да.
1 январда Эрон етакчиси Али Хаменеи агар Эрон унга қаратилган даъватларни қабул қилиш ва жанг қилишга қарор қилса, буни кескин қилиши ҳақида баёнот берди.
"Биз урушга интилмаймиз, лекин Эрон халқининг манфаатларини, қадр-қимматини ва шон-шарафини қаттиқ ҳимоя қиламиз. Агар кимдир бизга таҳдид солса, биз ўйланиб ҳам ўтирмасдан бунга қаршилик кўрсатамиз ва жавоб зарбалари берамиз", - деди у.
Сулаймоний ўлдирилганидан кейин Хаменеи АҚШга "шафқатсиз қасос" билан таҳдид қилди. У генерални "халқаро қаршиликнинг юзи" деб атади.
"Шаҳидлик бу йиллар давомида доимий равишда қилган фаолияти учун унинг мукофотига айланди", - деди Эрон раҳбари ўзининг расмий твиттерида: "Гарчи у кетган бўлса ҳам, Оллоҳнинг иродаси билан унинг иши ва йўли тўхтамайди. Кеча тунда унинг ва бошқа шаҳидларнинг қони билан ифлос қўлларини булғаган жиноятчиларни қаттиқ қасос кутмоқда."
"Йўқотилган ҳаёт эронликлар, ироқликлар, америкаликлар ва бошқаларга қимматга тушиши мумкин", деди Халқаро инқирозлар гуруҳининг Эрон дастури директори Али Ваез "New York Times" га.
"Бу шунчаки Сулаймонийнинг ўлими эмас, балки Эрон билан ядро муаммоси бўйича келишув ва умуман Эрон ва АҚШ ўртасидаги ҳар қандай дипломатия истиқболлари учун мотам тутишдир", деди Али Ваез.
Оятуллоҳ Хаменеи «Ал-Қудс» махсус кучларининг янги қўмондони этиб Сулаймонийнинг собиқ муовини бўлган Исмоил Каанийни тайинлади.
Абу Муслим таржимаси ("ББС"дан)