Душанба куни Туркия мудофаа вазири режим қўшинлари томонидан ўққа тутилгандан сўнг етти нафар турк ҳарбийси яраланганини ҳам маълум қилди.
Вазирликнинг баёнот беришича, унинг кўмак сифатида юборилган қўшимча кучлари, ўз координата нуқталарини олдиндан маълум қилганига қарамай, ўққа тутилган. Лекин Башар Асаднинг бош иттифоқчиси бўлган Россия душанба куни турк қўшинлари ахборот етишмаганлиги туфайли ўққа тутилган деб баёнот берди.
Бу воқеалар Анқара ва Дамашқ ўртасидаги муносабатлар кескинлигини янада кучайтириши мумкин, чунки бундай тўғридан-тўғри тўқнашувлар камдан-кам рўй беради. Улар, шунингдек, Суриядаги ртларини мувофиқлаштиришга уринаётган Москва ва Анқара ўртасида ҳам қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин.
Украина сафари олдидан журналистлар билан суҳбатда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара артиллерия ва ҳаво зарбалари билан жавоб берганини маълум қилди.
Эрдоған, бу жавоб натижасида 30-35 нафар режим аскари ҳалок бўлганини билдирди.
"Бундай жиранч ҳужумлар билан Туркиянинг қатъиятлилигини синаб кўрганлар ўз хатоларини тушунадилар", - деди у ва Москвани Анқара режимнинг ҳужумларига жавоб қайтаришда "бизни тўсқинлик қилган ҳолатларга" тоқат қилмаслиги тўғрисида огоҳлантирган.
"Аскарларимиз азобланиб ўлган бир пайтда биз жим туролмаймиз" - деди Эрдоған.
Киевдаги матбуот анжуманида у, шунингдек, Идлибда режимнинг ҳужумлари туфайли миллионга яқин одам Туркия чегарасига яқинлашиб келаётганини айтди.
Суриядаги инсон ҳуқуқлари бўйича обсерватория сўзларига кўра, тўқнашув Саракиб шаҳрида бўлган. СОПЧ қўшимча қилишича, турк қўшинлари уч вилоятда Асад тарафдорлари позицияларини ўққа тутиб, Идлибда саккизта, Латакия вилоятида учта ва Хама вилоятида иккита аскар ўлдирилган.
Бироқ SANA режим ахборот агентлигининг хабар беришича, асадийлар қўшинлари Саракиб йўлида иккита янги қишлоқни эгаллаб олишган. Қўзғолончиларни таъқиб қилиш пайтида тўрт нафар турк аскари ҳалок бўлди ва тўққиз киши яраланди, бу эса Туркиянинг ўч олишига сабаб бўлди, аммо режим қўшинлари орасида қурбонлар йўқлиги айтилди.
Бу орада, Россия ҳарбий кучлари Идлиб вилояти устидан ҳаво ҳудудини назорат қилиб, душанба кунги ҳужум пайтида турк самолётлари Сурия ҳаво ҳудудига кирмаганлигини маълум қилди. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россия армияси Суриядаги туркиялик ҳамкасблари билан "доимий алоқада" бўлиб турганини айтди.
Бу воқеаларнинг барчаси катта турк ҳарбий карвони минтақага кўчиб ўтгандан бир кун ўтиб, Сурия авиацияси томонидан Россия самолётлари ёрдамида янги қочқинлар инқирозига сабаб бўлган янги ҳужум пайтида рўй берди.
Турк ҳарбий карвони ўнлаб зирҳли транспорт воситалари, ёнилғи ташийдиган юк машиналари, танклар ва зирҳли транспорт воситаларини ташийдиган юк машиналаридан иборат эди.
Россия, Эрон ва Туркия ўртасида 2018 йилда минтақадаги деэскалация зоналари тўғрисидаги келишувга мувофиқ, Туркия Идлиб атрофида 12 та ҳарбий пост ўрнатган.
Эслатиб ўтамиз, Идлиб вилоятида уч миллионга яқин одам яшайди, уларнинг кўплари аввалги зўравонликлар пайтида Суриянинг бошқа қисмларидан кўчирилган.
БМТ маълумотларига кўра, ўтган йилнинг 1 декабридан бери Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида 390 мингга яқин киши, асосан аёллар ва болалар ўз уйларини тарк этишган.
Туркия аллақачон 3,5 миллиондан ортиқ суриялик қочқинларни қабул қилмоқда ва янги оқим кириб келишидан қўрқмоқда.
Турклар ўз аскарларининг ҳалок бўлишига жавобан Сурия режимига зарба берди
Туркиянинг баёнот беришича, у камида бешта аскар ва турк армиясига бириктириб қўйилган уч нафар фуқаро шахснинг урушдан азият чекаётган Идлиб минтақасида режим қўшинлари томонидан ўлдирилганидан сўнг Сурия режимига қарата жавоб зарбаси берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси