close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сурияда Асад армияси раҳбари ўлдирилди ва диктаторнинг укаси яраланди

Сурияда жанговар ҳаракатлар натижасида Башар Асад армияси раҳбари, армия генерали Суҳайл Ҳасан ўлдирилди. Бундан ташқари Сурия диктаторининг укаси Моҳир Асад оғир яраланди. Хабар қилинишича, Суҳайл Хама касалхонасида жароҳатдан вафот этди, у ерга Саракибдан етказилганди.

Апострофнинг ёзишича Асад қўшинлари раҳбари Суриянинг деярли барча қайноқ нуқталарида шахсан жанг қилиб келган. Унинг махсус бўлинмаси Сурия армиясининг турк қўшинларига қарши ҳужумини бошқаришга уринган. Суҳайл Ҳасан Сурия армияси қўмондонларидан бири, унинг жанговар бўлинмаси ҳамда Асад армияси рамзларидан бири бўлиб келган.
Диктаторнинг укасига келсак, унинг яралангани ҳакида хабар фейсбук саҳифасида пайдо бўлган. Моҳир Асад Суҳайл Ҳасанга ҳамроҳлик қилиб юрганида унга снаряд парчаси келиб теккан.
Бундан ташқари Суҳайл Ҳасанни Россия ССО жангчилари қўриқлаб юрарди. У шахсий қўриқчиларсиз ҳеч қаерга бормаган. Шу сабабли россияликлар орасида хам йўқотишлар бўлиши керак, дейилади хабарларда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase