close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Истанбулда намойишчилар Россияни Суриядан кеттишини талаб қилишди

Шанба куни юзлаб намойишчилар Россиялик ҳарбийлар Идлиб вилоятида 235 мингдан ортиқ тинч аҳолининг ўз уйларини тарк этишига мажбур қилган Сурия армиясининг ҳарбий юришларини қўллаб-қувватлашига қарши намойиш ўтказдилар. Франс пресс агентлигининг хабар қилишича, тўпланганлар, асосан Турияда яшайдиган сурияликлар: "Қотил Путин, Суриядан йўқол!" деб қичқирдилар, плакатлар орасида Россия президентининг «Рождество қувончли ўтсин» деб ёзилган бир қоп ракета ва бомбалар кўтариб олган Санта-Клаус образидаги расми ҳам бор эди.

Россиянинг қўллаб-қувватлаши билан Сирия ҳужуми Идлибдан кочоқлар чиқиб кетишига сабабчи бўлди
Идлиб жанги: номатлублардан тозалашми ёки исломчиларга қарши сўнгги жангми?
Суриянинг шимолий-ғарбий қисмидаги Идлиб вилояти бу Башар Асад режими рақиблари ушлаб турган, Евфратдан ғарбдаги сўнгги йирик минтақа.
Сурия армияси Россия ҳарбийлари кўмаги билан ноябр охиридан бери Идлибни ўққа тутмоқда. Декабр ойи ўрталарида Сурия армияси Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг қўллаб-қувватлаши билан минтақага ҳужум бошлади.
Дамашқ ҳам, Москва ҳам тинч аҳолини ўққа тутишда айбловларни рад этиб, улар экстремистларга қарши курашмоқда, дейишади.
Жанглар давом этмоқда ва Россия Мудофаа вазирлиги Идлибдаги ҳужумларнинг муваффақиятли бостирилиши ҳақида мунтазам равишда хабар бермоқда.
Хусусан, РИА Новости шанба куни хабар берганидек, террорчилар Жарджаназ шаҳри атрофида Сурия қуролли кучларига икки марта ҳужум қилишган ва ҳар бир ҳужумда 50 тагача жангарилар қатнашган.
Плакатлар орасида Россия президентининг «Рождество қувончли ўтсин» деб ёзилган бир қоп ракета ва бомбалар кўтариб олган Санта-Клаус образидаги расми ҳам бор эди.
Бироқ, ўтмишдагидек, Сурия ҳукумат қўшинларининг ҳужумлари тинч аҳолининг ўз уйларини тарк этиб, оммавий равишда қочишига олиб келди. Буни БМТ гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш Бошқармаси (OCHA) ҳам тасдиқлайди.
Қочоқлар сони юз минглаб кишини ташкил қилади. БМТ 235 минг киши деб кўрсатмоқда. Қочоқларнинг аксарияти Идлиб шимолидаги лагерларга ёки қўшни Ҳалабга йўл олмоқда.
Пайшанба куни АҚШ президенти Трамп Россия, Сурия ва Эрондан Идлибнинг минглаб бегуноҳ аҳолиси ўлдирилишини тўхтатишни талаб қилди.
БМТда айтишларича, қочоқларнинг янги тўлқини туфайли лагерларда озиқ-овқат ва иссиқ кийим етишмай қолиши мумкин.
"Россия биздан нима истаяпти?"
"Россия бизнинг халқимиз ва фарзандларимизни ўлдиряпти, дунё эса жим турибди", - деб ёзилганди Истамбулдаги Россия элчихонаси олдига бир нечта намойишчи олиб келган катта транспарантда.
Полиция ҳаракат кучли эканлиги сабабли консулхона яқинига намойишчиларнинг ҳаммасини қўйиб юбормади, лекин кичик бир гуруҳга уонсулхона яқинида Суриянинг катта байроғини ёйишга рухсат берди.
"Россия бизжан нима истайди? Болалар ва аёллар ҳалок бўляпти. Одамлар ҳалок бўляпти", - деди Франс-пресс агентлиги билан суҳбатда намойишчилардан бири, 24 яшар суриялик Ахмед Марван.
"Биз террорчи эмасмиз, оддий одамлармиз. Биз бу мамлакатга яшаш учун келдик. Ватанни тарк этиш оғир, лекин биз шу оғриқ билан яшаяпмиз. Бас, етар", - деди у.
"Мен Россияни ва айниқса, Башар Асадни... бу хунрезлик учун жавоб берадиган барчани жавобгарликка тортишга чақираман... Уларнинг ҳаммасини суд қилиш ва ҳарбий жиноятлар учун жавоб беришга мажбур қилиш керак", - деди Туркиялик намойишчи Гюльден Сомнез.
Сурияликларнинг кичикроқ норозилик намойишлари бошқа шаҳарларда – Сурия яқинидаги Газиантепа турк шаҳрида, шунингдек, Бонн, Оттава ва Лондонда бўлиб ўтди, хабар қилади ҳуқуқ ҳимоячилари.
Идлиб шимолда Туркия билан чегарадош. Аввалроқ Туркия президенти Реджеп Эрдоган Идлибга ҳужумдан кейин вужудга келган қочоқлар тўлқинини қабул қила олмаслиги ҳақида огоҳлантирганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase