Нейраб шаҳри якинида турк артиллерияси томонидан қўллаб-қувватланган мухолифат кучлари Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия режим жангчиларининг ҳужумини қайтаришга ҳаракат қилди.
«Ал-Жазира» мухбирининг хабар қилишича, Сурия мухолифат гуруҳлари ва «Миллий озодлик фронти» Нефраб шаҳри яқинида Сурия режимига тегишли бўлган вертолетни уриб туширган. Бу охирги 24 соат ичида режим Идлибда вертолет йўқотган иккинчи ҳолатдир.
Туркия мудофаа вазирининг маълум қилишича, Сурия ҳарбий вертолети Анқара томонидан қўллаб-қувватланадиган мухолифат жангчилари минтақада ҳужум бошлаши натижасида уриб туширилган.
Al Jazeera (Қатар): Сурия мухолифат кучлари Идлибда Асад режимининг вертолетини уриб туширди
Сурия мухолифат кучлари сешанба куни, 11 февралда Суриянинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган Идлиб вилоятида Башар Асад армиясига тегишли вертолетни уриб туширди. Экипаж ҳалок бўлди. Абдулла ал-Шами (Abdulla al-Shami) – қуролланга гуруҳлар Иттифоқи етакчиси – Рейтер агентлигига маълум қилишича, вертолет Идлибдан жанубда уриб туширилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси