close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
28.05.2020 10:28

Эронга хайрихоҳ террорчи гуруҳлар исломий халифалардан бири бўлган Умар бин Абдулазизнинг қабрини қазиб очдилар. Суриядаги Башар Асад режимининг кучларини қўллаб-қувватлаган Эронга хайрихоҳ хорижий террорчи гуруҳлар исломий халифалардан бири Умар бин Абдулазизнинг қабрни қазишди ва қолдиқларини олишди.

23.05.2020 00:50

Мўътадил Сурия мухолифати вакиллари Суриянинг Дера вилоятидаги вазиятдан хавотир билдирдилар. Башар Асад ва Эрон тарафдори бўлган ёлланма қўшин гуруҳлари аҳолининг бир қисми Дамашқ сиёсатидан норози бўлган Суриянинг жанубидаги Дера вилоятида ўзларининг иштирокини кучайтирмоқдалар.

20.05.2020 07:54

"Кремл Сурия ҳукмдоридан чарчаган. Россия ОАВларига кўра, бунга муқобил вариант йўқ", - деб ёзади Швейцариянинг "Tages-Anzeiger" газетаси."Асад кучсиз ва ўз мамлакатидаги инқирозга дош беролмаяпти", деб ёзди РИА ФАН ахборот агентлиги.

19.05.2020 21:58

Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Аббос Мусавийнинг айтишича, мамлакат қонуний ҳукумати уларни олиб чиқишни талаб қилмагунча эронликлар Сурияда қолади. Унинг сўзларига кўра, Эроннинг бу ерда мавжудлиги АҚШ ёки Исроилнинг ҳаракатларига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

13.05.2020 01:27

Amnesty International ташкилоти Башар Асад тарафдорларининг ҳаракатларини қоралаб чиқди. Башар Асад режими Россия қўллаб-қувватлаши билан Суриянинг шимолий-ғарбий қисмида ҳарбий жиноятлар содир этган, дейилади Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти маърузасида.

08.05.2020 21:07

"(...) Сурияда Россия ҳарбий операцияси бошланганидан тўрт ярим йил ўтгач, Владимир Путин ўзини кутавериб жуда чарчаган деб ўйлай бошлайди. Ўтган ой Россиянинг Суриядаги собиқ элчиси томонидан нашр этилган мақола Москва ва Дамашқ ўртасидаги пайдо бўлган совуқчиликларга ойдинлик киритди.

04.05.2020 02:05

Сурия президенти Башар Асад ҳозир жуда оғир вазиятда. Айни пайтда у назорат қилаётган мамлакатнинг қисмини қайта тиклашга пули йўқ. Унинг, айниқса, урушдан кейинги даврда Араб Республикасини қўллаб-қувватлашга қодир бўлган катта даромад келтириши мумкин бўлган қимматли ҳудудларни эса, эгаллаш имконияти йўқ.

04.04.2020 17:12

Сайёрамиз бўйлаб коронавирус тарқалиши билан, сўнгги бир неча йил давомида барча янгиликлар кун тартибида биринчи ўринда бўлиб келган урушлар иккинчи эмас, балки ҳатто ўнинчи ўринга тушиб қолган. Ваҳоланки, айни пайтда Суриядаги уруш давом этмоқда.

13.03.2020 18:36

Туркия президенти Эрдўған душанба куни кечқурун Суриянинг Қамишли ва Дейр аз-Зордаги нефт заҳиралари уруш томонидан вайрон қилинган мамлакатни тиклаш учун ишлатилиши кераклигини айтди. Идлиб инқирозини муҳокама қилиш учун Брюсселга ташрифи давомида у ҳамроҳлик қилаётган журналистлар билан суҳбатлашган Эрдўған, узоқ вақтдан бери сурияликларни ҳимоя қилиш учун хавфсиз зонани таклиф қилган, аммо бу таклиф эшитилмади.

11.03.2020 17:45

Башар Асад режими кучлари Идлиб деэскалация ҳудудида тинчлик келишувини бузишда давом этмоқда, хабар қилади «Анадолу» агентлиги. Таъкидланишича, ўқ отишни тўхтатиш битими кучга кирган биринчи куннинг охирига келиб 15 та бузилиш ҳолати қайд этилган, улар давомида Дамашқ режими тарафдорлари 50 дан ортиқ снаряд отган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase