close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Путин Сурияда мусулмонлар масжидига ташриф буюрди ва Қуръоннинг қадимий нусхасини совға қилди

Сурияга ташриф давомида Россия етакчиси Владимир Путин ушбу араб республикасининг энг асосий мусулмонлар ибодатхонаси – дунёдаги энг машҳур масжидлардан бири бўлган Дамашқдаги Уммавийлар масжидига ташриф буюрди. Ибодатхона бўйлаб экскурсия вақтида Путинга Сурия президенти Башар Асад ҳамроҳлик қилди.

Бу кун ҳақида эсдалик учун Россия давлати раҳбари сурияликларга XVII асрга оид Қуръон нусхасини совға қилди, хабар қилади Кремль матбуот хизмати.
Шуниси диққатга сазоворки, Асад Россия етакчисини РФ ҚК Суриядаги гуруҳи кўмондонлик пунктида қарши олди.
Суриялик ҳамкасби билан суҳбат давомида Путин Сурияда давлатчиликни тиклаш ва САР ҳудудий яхлитлигини таъминлаш бўйича катта масофа босиб ўтилгани ҳақида айтди.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда тинч ҳаёт тикланганлигидан, хусусан, Дамашқнинг ҳаёт қайнаб ётган ва уруш ҳақида ҳеч нарса эслатмаётган кўчалари ҳам далолат беради.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase