Гувоҳларнинг айтишича, шанб куни Идлибда етти киши, Ал-Найрабда тўрт килиши ва олти киши Биннишда ўлдирилган.
Сурия инсон ҳуқуқлари бўйича обсерваториясининг маълум қилишича, жами 18 киши, жумладан, олти нафар бола ҳалок бўлган.
Ушбу ҳудуддаги AFP мухбири ва СОПЧ сўзларига кўра, Идлиб шаҳрида маданият марказига яқин жойга зарба берилган.
AFP мухбирининг сўзларига кўра, портлаш жойидан ўнлаб талабалар саросимага тушган ҳолда қочган, уларнинг кўпчилиги йиғлаган.
Мухбирнинг қўшимча қилишича, портлаш вилоятнинг жанубидан фарқли ўлароқ, ҳар куни ҳаво ҳужумларига одатланмаган шаҳар аҳолиси учун кутилмаган воқеа бўлди.
Сўнгги бир неча ҳафта ичида Идлиб вилоятида юз минглаб одамлар Туркия чегарасига қараб ҳаракатланиб, ҳужумлардан қочишди. Ўтган ой бошланган янги режим ҳужуми пайтида Россия ва Асад самолётлари ва артиллерия шаҳар ва қишлоқларга ўқ узди.
Туркия Мудофаа вазирлиги жума куни сулҳ битими доирасида 12 январь ярим тундан кейин ҳаво ва қуруқликдаги ҳужумлар тўхтатилишини билдирди.
Асад оммавий ахборот воситалари шанба куни Режим армияси ёки унинг рус иттифоқчилари томонидан ушбу ҳудудларга ҳаво зарбалари ҳақида хабар беришмади, аммо армия Идлибнинг жануби-шарқий қисмидаги қишлоқ жойларида «бир қатор террористларни ўз позицияларига қарата ўқ узишгани пайти йўқ қилди».
Идлиб: 17 нафар тинч аҳоли Россия ва Сурия режимининг авиазарбалари оқибатида ҳалок бўлди
Шанба куни Сурия режими мамлакатнинг шимоли-ғарб қисмидаги Идлиб вилоятида тўртта шаҳарга қарши уюштирилган ҳаво ҳужумлари натижасида камида 17 киши ҳалок бўлди ва 40 киши яраланди. Reuters айтишича, зарбалар ўт очишни тўхтатиб туриш ҳақидаги битим кучга киришидан бир кун олдин рўй берган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди