Абу Муслим
Экстремистларга - радикал жавоб. Франция ҳукумати томонидан тақдим этилган "исломизмга қарши кураш" ислоҳоти лойиҳаси мамлакат ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам қаттиқ танқидларга сабаб бўлди. Нима учун мўминлар таклиф этилаётган чора-тадбирлар ҳақида ташвишланиши ва уларнинг самарадорлигини шубҳа остига қўйиши ҳақида - РИА Novosti материалларида гап боради.
«Қандай килиб микроскопик вирус дунёнинг энг қудратли давлатини тиз чўктирди?» — деб савол беради муаллиф. Ахир Трамп фақат қисман айбдор бўлиб чиқяпти. Ҳа, дастлаб у қатор хатоларга йўл қўйди, лекин муаммонинг илдизи бошқада. Ким айбдор ва нима қилиш керак? Бу саволлар ҳозир америкаликларни бошқа ҳар нарсадан кўпроқ ташвишга солади, чунки, журналист фикрига кўра, ҳали бундан ҳам оғир замонлар келади.
"Россия автократининг ҳокимияти шубҳасиз кўринади, лекин унинг ҳукмронлиги абадий эмас. Йигирма йил давомида унинг тизими қарама-қаршиликлар юзага келтирди. Буни Россия элитаси ва оддий халқ кўриб турибди", - деб ёзади немис нашри Die Welt.
BBC рейтингидан ўрин олган мусулмон аёллар орасида кинорежиссер ҳам, генетик олима ҳам, шоира ҳам, ҳуқуқ ҳимоячиси ҳам бор. Рўйхатдаги энг кекса аёл 82 ёшли Билкис Банудир. Ҳиндистонлик кекса аёл мусулмонларга қарши дискриминация деб аталган фуқаролик ҳақида қонунга қарши тинч норозилик ҳаракати етакчиси бўлди, хабар қилади IslamNews сайти MuslimNews.co.uk га таяниб.
Буюк Британия ислом уламолари BioNTech билан шерикликда американинг Pfizer фармакология компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва мамлакатга етказиб бериладиган коронавирусдан янги вакцинани қўллаш борсида фиқҳий-ҳуқуқий хулоса чиқардилар.
Австрия конституциявий суди қуйи инстанциянинг Конституцияга зид равишда бошланғич синфларда ҳижоб кийишни тақиқлаш ҳақидаги қарорини бекор қилди, дея хабар берди Deutsche Wеllе. Суд қарорига кўра, мусулмон ўқувчи қизларнинг рўмол ўрашини тақиқлаш мамлакат Асосий қонунида ёзиб қўйилган барча динларга нисбатан бетарафлик ва тенглик тамойилига зид келади.
Қўшма Штатлар Эрон Ислом Республикаси хориждан коронавирус вакциналарини сотиб олиши учун унинг активларини блокдан чиқаришга рози бўлди. Бу ҳақида Эрон Марказий банки бошқарувчи Абдулнасер Ҳеммати маълум қилди.
Мисрлик олима Элхам Фадалийнинг ёруғлик чиқарадиган кремнийга асосланган материал яратиш бўйича муваффақиятли ишини тан олиб, дунёнинг физика бўйича етакчи журнали «Physics World» унинг ютуғини дунёдаги физика соҳасида йилнинг биринчи рақамли ютуғи деб атади, деб хабар қилади CairoScene.
Доналд Трампнинг 2007 йилги Бағдод қирғинида камида 14 нафар ироқлик фуқарони ўлдирганликда айбланган америкалик ёлланма аскарларни авф этиш ҳақидаги қарори халқаро шов-шувга сабаб бўлди. Бу Ироқда алоҳида ғазабга сабаб бўлди. Кеча Трамп олти йил олдин қотиллик ва одам ўлдиришда айбланган тўрт нафар Blackwater компанияси пудратчиларини авф этди.
Оптантлар дин ижтимоий-психологик модель сифатида иш бермайди деб такрорлашни ёқтирадилар. Табиийки, бундай фикр юзаки. Уни ҳатто фикр деб ҳам атаб бўлмайди: бу шунчаки атроф-муҳитнинг конгруэнтлиги (мувофиқлиги, мос келиши) андазаси, ёки, соддароқ қилиб айтганда, Достоевский сўзлари билан, рельсда саёҳат қилишдир.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов «ал-Бухорий» халқаро сунъий йўлдошли телеканалини очиб, мусулмон аҳолиси улуши юқори бўлган мамлакатлар тилларида Ўзбекистонда зиёрат туризми салоҳиятини кўрсатиш орқали тарғибот кампаниясини кучайтиришни таклиф этди.
Туркия энергетика ва фойдали қазилмалар қазиб олиш соҳасида ўз миллий сиёсатидан фойда ола бошлади. Ўрта ер денгизи ва Қора денгизда олиб борилган қидирув операциялари билан боғлиқ биринчи муҳим ва қувончли хабар Қора денгизда топилган улкан газ захиралари бўлди.