Абу Муслим
Америкалик мусулмон шифокор Умар Атик беморларнинг кўпчилиги пул тўлай олмаслигини тушунгач, саратон касаллигига тиббий хизмат тўловини бекор қилишга қарор қилди. «Вақт ўтиб, мен шунчаки пулини тўлаш имконига эга бўлмаган одамлар бор эканлигини тушундим», - дейди доктор Атик.
Анқарадаги Билкент университети олимлари SARS-CoV-2 коронавирусини 10 секундда аниқлаб берадиган ускуна ишлаб чиқдилар, деб хабар қилади ОТМ матбуот хизмати. Diagnovir номини олган ускуна сўлак намунаси орқали коронавирусни аниқлай олади.
БАА университети муҳандислик коллежи талабалари тиббиёт ходимларига беморларни масофадан назорат қилиш имконини берадиган ўта замонавий қурилма ишлаб чиқдилар. Бу қурилма беморларнинг касалхонада бўлиш вақтини қисқартиради ҳамда қариялар ва доимий ташхисга муҳтож кишилар устидан тиббий назоратни енгиллатишга имкон беради.
Бугунги кунда кўпчилик одамлар уларда «ҳаммаси ёмон», атрофда ҳамма нарса даҳшатли ва қўрқинчли, мувозанат ва маъно йўқолганини айтиб, умидсизликка мойил бўлмоқда... Бунда улар нотўғри нафас олишади, сўзлар "анахата"* дан келмайди, "кундалини"* нотўғри ишлайди деб ҳисобланади.
«Саҳро арслони» – тасаввуф устози, жангчи, ватанпарвар, лекин энг аввало, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга бош эгмаган мард мусулмон Умар Мухтор ҳақида ҳаётий фильм, деб ёзади suffagah.com. «Lion of the Desert» («Саҳро арслони») фильми ўтган асрнинг 20-30-йилларида Киренаика аҳолисининг фашист босқинчиларига қарши курашига раҳбарлик қилган Ливия миллий қаҳрамони Умар Мухтор ҳикоя қилади.
Ойда кузатиш учун энг қизиқарли объектлар кратерлардир. Уларнинг кўпчилигини ҳатто дурбин билан ҳам кўриш мумкин. Улар юзасида косасимон чуқурлик бўлиб, келиб чиқиши турличадир. Халқаро Астрономия Иттифоқи томонидан қабул қилинган қоидаларга кўра, ойдаги кратерлар ўз соҳасига салмоқли ҳисса қўшган марҳум атоқли олимлар, муҳандислар ва тадқиқотчиларнинг, жумладан, Ислом оламидан кўплаб арбоблар номи билан аталади. Fikriyat портали ушбу кратерларнинг айримлари рўйхатини тақдим этади.
"Юнус Емре: муҳаббат йўли" сериали Туркияда эфирга чиқиши билан хитга айланди. Бироқ теледастурларнинг юқори баҳоланиши Туркияда сўфийлик маънавиятига янгича қизиқишнинг ягона далили емас, деб ёзади Мариан Бремер.
«Йени Акит» газетаси журналисти Явуз Бахадирўғлу Туркия тарихининг баҳсли муаммоларидан бирини яна бир бор кўтарган профессор Жалол Шенгёрга мурожаат қилди - Меҳмед II Фотиҳ нимага ишонган? Профессор Жалол Шенгёр телекўрсатувлардан бирида Константинополни фатҳ этгани билан машҳур бўлган усмоний Султон Меҳмед Фотиҳнинг мусулмон бўлмаганлигини айтиб, унинг ўғли Баязид II томонидан келтирилган "Муҳаммаднинг айтганларига ишонмайман", деган сўзларини назарда тутган.
Қўшма Штатларда бу ҳафта ёнғин оқибатида вайрон бўлган масжидни қайта тиклаш учун тезда маблағ тўплади. Сешанба куни Миссури штатидаги Жоплина Ислом жамияти ижтимоий ахборот воситаларига эҳсон уюштиришни бошлаб юборди, бунинг сабаби Ноэл шаҳридаги масжид ва унинг яқинида жойлашган шарқ молларини сотадиган дўконда ёнғин содир бўлгани эди.
Даъвогарлар қаторида Вишну маъбудини ва жайнизмнинг афсонавий асосчиси Ришабҳани ҳам ўз ичига оладиган даъво Қутб Минар комплекси қурилишида таҳқирланган 27 та ҳинд ва жаин ибодатхоналарини тиклашни талаб қилади, деб хабар қилади Sabrangindia.in.
Ростов шаҳридаги тарихий Жоме масжиди биносини Ким Назаретов номидаги болалар жазз мактабига ўтказиш ҳақида яқинда шаҳар мэриясида қарор қабул қилинди, деб хабар қилади donnews.ru.
"Россияда диссидент бўлиш учун фавқулодда жасорат талаб қилинади. Талаффуз қилиш қийин бўлган «пугачевщина» сўзи чор даврида рўй берган энг йирик деҳқонлар қўзғолони билан боғлиқ бўлиб, унинг етакчиси Емелян Пугачев 1774 йил асир олиниб, қафасга солинган ҳолда Москвага келтирилган, боши танасидан жудо қилинган ва (...) танаси тўртга бўлинган.