close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Олимларнинг илм йўлида чеккан машаққатлари (Имом Абу Юсуф)

Хатиб Бағдодий “Тарихи Бағдод” ва Муваффақ Хоразмий “Маноқиби Абу Ҳанифа” китобида Абу Ҳанифанинг шогирди, қози, имом Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим Куфий Бағдодий (113-182/732-799) ҳақида шундай ёзади:

“Абу Юсуф айтади: “Мен камбағал, кийимларим жулдур ҳолда фиқҳ, ҳадис илмидан таълим олар эдим. Бир куни Абу Ҳанифанинг олдида ўтирганимда отам келиб қолди. У билан бирга кетдим. Отам менга: “Ўғлим, Абу Ҳанифа билан бирга оёғингни чўзиб, ялпайиб ўтираверма. Чунки унинг нони тайёр, пишиб етилган. Сен эса пул топишинг керак”, - деди. Мен илм дарсларига бормай қўйдим, отамнинг айтганини қилганим яхши деб ўйлаган эдим. Абу Ҳанифа мени дарс ҳалқаларида кўрмагач, мен ҳақимда сўрабди. Шундан сўнг яна у зотнинг дарсларига қатнай бошладим. Бир муддат қўринмай қолиб, биринчи кун ҳузурларига борганимда: “Нима учун дарсга келмаяпсан?” деди. “Тирикчилик ва отамнинг буйруғи”, - дедим ва дарс ҳалқасига ўтирдим. Дарс тугаб, одамлар кетгач, у менга бир ҳамён бериб, “Буни ишлатгин”, - деди. Ичини очиб қарасам, юз дирҳам бор экан. У киши яна: “Дарс ҳалқасида иштирок этишга астойдил ҳаракат қил. Агар бу пул тугаса, менга айтгин”, - деди. Мен яна дарсларга доимий қатнаша бошладим. Бир оз вақт ўтгач, у менга яна юз дирҳам берди. У зот мени ўз қарамоғига олиб, таъминотимни қилиб турди. Мен у зотга ҳеч қачон бирор камчилигимни ёки пулим тугаб қолганлигини айтмаганман. Лекин у зот худди пулим тугаганидан хабардордек, айни керак пайтда пул бериб турар эдилар. Шу сабабли тирикчилик учун пул топишимга ҳожат қолмади. Илмда бир даражага етгунча у зотнинг дарс ҳалқасида йигирма тўққиз йил (ёки ўн етти йил) бардавом бўлдим. Аллоҳ менга у зотнинг баракаси ва яхши нияти сабаб илм ва бойлик эшикларини очиб берди. Аллоҳ у зотни менинг номимдан гўзал муко-фотлаб, Ўз мағфиратига олсин!”

Абдулфаттоҳ Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳнинг "Саҳифалар" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Уламолар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase