close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бану Қайнуқоъ ва мусулмонларга яҳудларнинг биринчи хиёнати

Ибн Исҳоқ  айтади: "Расулуллоҳ  соллоллоҳу алайҳи ва саллам Бану Қайнуқоъ яҳудларини Қайнуқоъ бозорига тўплаб шундай дедилар:

"Эй яхудлар жамоаси, Оллоҳ таолодан қўрқинглар, Қурайшнинг бошига тушган ўч сизларга тушиб қолмасидан Исломга киринглар. Ахир сизлар менинг Оллоҳ юборган пайғамбар эканлигимни ўзларингизнинг китобингиз орқали ҳам биласизларку". Улар: "Эй Муҳаммад, сен бизларнинг ўз қавминг каби деб ўйлаяпсанми?! Ҳарбий билими йўқ бўлган қавм билан жанг қилиб, уларни енганинг билан алданиб қолма. Валлоҳи, агар биз билан урушганингда ҳақиқий жангчи инсонлар бизлар эканимизни билиб олган бўлар эдинг".
Ибн Ҳишом Абдуллоҳ ибн Жаъфардан ривоят қилади: "Бир араб аёли Бану Қайнуқоъ бозорига ўзининг бир матосини олиб келиб сотди. Кейин ўша бозордаги бир заргарнинг олдига келиб ўтирган эди, ўша ердаги яхудлар аёлнинг юзини очишга уринишди. Аёл эса бош тортди. Орқада турган заргар билдирмаган ҳолда аёлнинг этагини кўтариб белига боғлаб қўйди. У ўрнидан турган пайтда эса аврати очилиб қолди. Буни кўрган барча кулиб юборди. Аёл эса бақириб-қичқирди. Мусулмонлардан бир киши яҳудий заргарга ташланиб, уни ўлдирди. Яхудлар эса мусулмон кишини ўлдиришди. Унинг оиласи эса яхудларга қарши мусулмонлардан ёрдам сўраб айюҳаннос солди. Шундай қилиб мусулмонлар билан яҳудлар ўртасида ёмонлик бошланди. Ана шулар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам билан тузган аҳдномаларини бузган биринчи яҳудлар эди". Бу воқеа Табарий ва Воқидийларнинг ривоятига кўра, ҳижрий иккинчи йилда, Шаввол ойининг ўрталарида бўлган.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам уларни бир қанча вақт ўз қўл остларида қамал қилдилар. Шунда (мунофиқ) Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул туриб: "Дўстларимга яхшилик қил, эй Муҳаммад", деган эди, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам унга қарамадилар ҳам. У сўзини иккинчи бор такрорлади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам тескари қараб олдилар. У Расулуллоҳ еоллоллоҳу алайҳи ва салламнинг совутлари ёқасига қўлини киргизиб олди. У зот: ғазабланиб: "Қўйиб юбор", дедилар. Кейин яна: "Ҳалок бўлгур, қўйиб юбор", дедилар. Абдуллоҳ ибн Убай эса: "Йўқ валлоҳи, тўрт юз совутсиз ва уч юз совутли дўстларимга яхшилик қилмагунингча қўйиб юбормайман. Улар мени қизилу қорадан (душманлардан) ҳимоя қилганлар. Сен уларни бир кунда йўқ қилиб юбормоқчимисан. Мен бу ишнинг оқибати ёмон бўлишидан қўрқаман", деди. Шундан кейин Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам унга: "Улар сеники", дедилар ва Мадинадан чиқиб кетишларини бу ерга яқин жойда яшамасликларини буюрдилар. Бас, улар Шомнинг Азруот номли қишлогига кўчиб кетишди ва ҳеч қанча ўтмай кўплари ўша жойда ҳалок бўлишди.
Убода ибн Сомит ўша яҳудлар билан Абдуллоҳ ибн Убай каби иттифоқдош эди. Мазкур воқеадан кейин Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бориб: "Албатта мен Оллоҳга, и Зотнинг Расулига ва мўминларга дўстман. Анави кофирларнинг иттифоқидан ҳам, дўстлигидан ҳам безорман - покман", деди. Қуйидаги оят ана шулар ҳақида нозил бўлган: "Эй мўминлар, яҳудийлар нн насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта Оллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас. Бас, Сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: "Бизга бирон бало етишидан қўрқамиз", деган ҳолларида (кофирлар) томонга шошаётганларини кўрасиз. Шояд Оллоҳ (мусулмонларга) ғалаба берса ёки Ўз ҳузуридан (бу мунофиқ кимсаларни шарманда қиладиган) бирон ишни келтириб, улар ичларида яширган нарсаларига надомат қилувчиларга айланиб қолсалар." (Моида сураси? 51-52.оятлар).

Ибратли нукталар

Бу воқеа умуман олганда яҳудларнинг табиатида азалдан мавжуд бўлган хиёнат ва алдовнинг даражасини кўрсатиб беради. Улар ўзлари билан бирга яшаётган инсонларга нисбатан бир ёмонликни ёки хиёнатни амалга оширмасалар, ҳаётдан роҳат ололмайдилар. Улар бу нарсаларнинг сабабларини, воситаларини яратишда доим тўла тайёр ҳолда турадилар. Мазкур воқеадан бир қанча дарс ва асосларни ўрганишимиз мумкин:

Биринчи:   (Муслиманинг   ҳижоби).   Юқоридан бизга   маълум   бўлдики,   мазкур   воқеага  сабаб яҳудийлар бозорга савдо учун келган бир муслима араб аёлнинг юзини очишга ҳаракат қилганлари бўлди.   Бундай  қилишларига  сабаб,  Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи   васаллам  яҳудлар   билан битилган аҳдни уларнинг қовоқ солишлари ёки аччиқ гаплари билан бузмас эдилар. Шунинг учун улар мусулмонларга қарши жисмонан бирор ёмон иш   қилиш   керак,  деган   фикрга  келишган   ва юқоридаги воқеада гувоҳи бўлганимиздек амалга ҳам оширишган.
Яна бу воқеа Ислом аёл кишига буюрган ҳижоб бутун баданни беркитиш билан бирга юзни ҳам ёпишни ўз ичига олишига далилдир. Акс ҳолда мазкур аёл юзини беркитмаган бўларди. Юзини беркитмаганда эса яҳудларни юқоридагидек иш қилишга мажбур қиладиган нарса ҳам топилмасди. Чунки улар аёлнинг ташқи кўринишидан маълум бўлиб турган диний шуъурини топташни истаган эдилар. Ҳижоб фарзлигига далолат қилувчи бошқа кўплаб ҳадислар мавжуд. Ана шулардан бири: Молик Муватто китобида келтирган ривоятдир: Абдуллоҳ ибн Умар шундай деганлар: «Эҳромга кирган аёл юзига ниқоб тақмайди, қўлларига қўлқоп киймайди». Аёл кишини эҳром асносида юзини беркитишдан қайтаришнинг маъноси нима? Нима учун бу қайтарув эркак кишига эмас, аёл кишига хосланди? Чунки юзни тўсиш ўша пайтда аёл киши буюрилган ва доимий қилиб юрган иш эди. Мана шу ҳукм ҳаж қоидаларига биноан маълум вақт тўхтатилиб туриши лозим бўлди. Ана шундай ривоятлардан яна бири Муслим Фотима бинти Қайс ҳақида қилган ривоятдир Фотима бинти Қайсни эри талоқ қилгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Умму Шурайкнинг уйида идда сақлашга буюрдилар. Сўнг унга одам жўнатиб, Умму Шурайкнинг уйига саҳобаларим бориб туришади, шунинг учун амакингнинг ўғли Ибн Умму Мактумнинг уйида идда сақла, чунки унинг кўзи ожизлиги туфайли рўмолингни олганингда сени кўрмайди, дедилар.
Имоми Аҳмад, Абу Довуд ва Термизийлар Барира розияллоҳу анҳодан ривоят қилдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алига дедилар: «Эй Али, бир қарашга иккинчи қарашни эргаштирма. Чунки биринчисининг сенга зарари бўлмаса-да, иккинчи қараш сен учун эмас (яъни унинг сенга фойдаси йўқ, балки зарари бордир)». Баъзи олимлар юқоридаги ҳадисларни бошқачароқ тушуниб, аёл киши юзини бегоналардан тўсиши мустаҳаб, вожиб эмас дейдилар. Лекин аксар уламолар вожиб деганлар. Алалхусус, фисқу фужур ёйилган замонда юзни беркитиш икки ҳисса вожиб бўлади. Бугунги кундаги мусулмонларнинг аҳволига ва уларнинг ичида фосиқлик, ахлоқсизлик, тарбиясизлик кенг тарқалиб кетганига назар ташласангиз, аёл киши юзини очиб юриши жоиз дейишга ўрин йўқлигини биласиз.

Иккинчи: Қайнуқоъ яҳудларидан содир бўлган бу ҳодиса уларнинг ичларидаги яширин адоватларига далолат   қилади. Лекин мана шу адоватларини, гиналарини узоқ вақт ошкор қилишмади.
Натижада яҳудларнинг ғазабларини  қўзғатган, ички адоватларини ошкор қилишга мажбур қилган нарса уларнинг   мусулмонлар   Бадрда   ғалаба қилганарини   кўришлари   бўлди.   Улар   бундай бўлишини  кутишмаган эди. Мана шундан кейин улар ўзларини қўярга жой топа олмай қолишди ва юқоридаги каби ишлар билан ғазаб ўтларига сув сепмоқчи бўлишди. Уларнинг ичлари қанчалар ёнаётганлиги ҳар битта сўзларидан билиниб турар эди. Ибн Жарир ривоят қилади: Молик ибн Сойф (Мадина яхудларидан бири) Бадр жангидан қайтган мусулмонлардан айримларига айтди: «Жанг илмини билмайдиган бир тўда курайшликлар устидан ғалаба қилишингиз   сизларни   алдаб   қўйдими?!   Огоҳ бўлинглар, агар биз сизларга қарши тўпланадиган бўлсак,   бизга   қарши   урушишга   кучларингиз етмайди».
Агар яҳудлар ўзлари билан мусулмонлар ўртасида битилган аҳдларини ҳурмат қилганларида эди, мусулмонлар тарафидан ёмонлик кўришмаган ва масканларидан сургун ҳам қилинишмаган бўлардилар. Лекин улар ёмонликни ирода қилдилар, ёмонлик оқибати эса ўзларининг зарарларига бўлди.

Учинчи: (Ғайридинлар билан дўст бўлиш.) Мазкур воқеага доир нозил бўлган оятлардан маълум бўладики, мусулмон инсон мусулмон бўлмаганлардан ўзига дўст тутиши мумкин эмас экан. Бу тўғрида бошқа оятлар ва мутавотир ҳадислар жуда кўп ворид бўлган.
Лекин бу хукмдан бир ҳолМенюат истисно қилинади. У мусулмонлар заифликлари сабабли мана шундай дўстлашишга мажбур бўлиб қолган ҳолатдир. Аллоҳ таоло бундай ҳолатга рухсат берган:
«(Модомики барча иш — бутун мулк ёлғиз Аллоҳнинг қўлида экан, демак), мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар! Ким шундай қилса, бас, Аллоҳ томонидан ҳеч нарсада эмас (яъни Аллоҳга бегонадир). Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала қилсангиз жоиздир), Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ қилур. Ва фақат Аллоҳга қайтажаксиз» (Оли-Имрон сураси, 28-оят).
Ғайридинларни дўст тутишдан қайтарувни уларга нисбатан адоватли бўлишга буйруқ деб тушунмаслигимиз керак. Чунки мусулмон киши  инсонларга гинали бўлишдан қайтарилган. Бировга Аллоҳ учун ғазаб қилиш билан, унга гинали бўлишнинг катта фарқи бор.
Мусулмоннинг Аллоҳ учун ғазабланиши осий ва кофирларга раҳми келганидан ҳосил бўлади. Чунки мўмин ўзи учун яхши кўрган нарсани бошқаларга ҳам илиниши лозим. Энди мўминга суюкли бўлган нарсаларнинг энг яхшиси ўзини Охират азобидан қутқариш ва абадий саодат эгаси бўлишдир. Демак, мусулмон инсон осий, кофир кимсаларга ғазабланса, бу   уларнинг   бахтсиз    бўлиб    қолишларидан, Аллоҳнинг    азобига    гирифтор    бўлишларидан қизғонаётганидан бўлади. Бу ҳеч қандай гина эмас, балки отанинг болага, аканинг укага бир фойдали иш учун қилган ғазабига ўхшайди.
Билишимиз   лозимки,   кофирлар   билан дўстлашишдан    қайтарув   улар    билан бўлган аҳдларни ҳурмат қилмасликка, уларга  нисбатан адолатсиз бўлишга ундамаслиги керак. Бу ҳақда Қуръони   Каримда   шундай   дейилади:   
«Бирон қавмни   ёмон   кўришингиз   сизларни   адолат қилмасликка тортмасин! Адолат қилингиз! Шу тақвога   яқинроқдир.   Аллоҳдан    қўрқингиз! Албатта,   Аллоҳ   қилаётган   амалларингиздан хабардордир» (Моида сураси, 8-оят).
Мусулмонлар   бир   умматдир.   Шундай   экан, уларнинг дўстлик, биродарликлари ҳам ўзларига хос бўлиши   керак.   Аммо  бошқалар  билан   бўлган муомалалари эса жуда ҳам адолатли бўлиши, ўзлари барчага яхшиликни илинадиган, инсонларга рушду ҳидоятни тилаб юрадиган бўлишлари лозимдир.

Шайх Муҳаммад Саъид ибн Рамазон Бутий
"Сийратни англаш" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Бизни кемиргувчи иллатлар Сиффийн »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase