close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
26.03.2020 09:08

АҚШ давлат котиби Майк Помпео душанба куни у Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва унинг сиёсий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳни АҚШ раҳбарлиги остида тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларни таҳдид остига қўйиши мумкин бўлган адоват ва душманликни тугатишга кўндира олмаганидан сўнг Афғонистонга бериладиган АҚШ ёрдами 1 млрд долларга қисқартирилиши ҳақида маълум қилди.

26.03.2020 08:55

Қатар камал ҳолатидаги Ғазо секторига 150 миллион долларлик ёрдам, жумладан, янги коронавирус тарқалишига қарши кураш учун молиявий ёрдам жўнатди. Бу маблағлар Ғазо секторига олти ой давомида йўналтирилади, шунингдек, БМТ гуманитар дастурларини қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади, хабар қилади Қатар расмий ахборот агентлиги.

26.03.2020 04:50

Япониянинг Unicharm корпорацияси ҳижобли аёллар учун қулай бўлган тиббий ниқоблар ишлаб чиқаришни бошлайди. Катталар ва болалар учун тагликлар, гигиеник тоаварлар, аллергиклар учун ниқоб ишлаб чиқариш билан шугулланадиган компания одамни юз қиёфасини такрорлайдиган ва 2,5 мкм (РМ–2.5) ҳавони тозалаб берадиган 3-D ниқоб ишлаб чикди.

26.03.2020 04:45

Туркияга Афғонистондан кўчиб келган ака-сингил Муҳаммад  ва Дерия Ахмадий коронавирус пандемиясини тўхтатиш учун ателье очиб, тиббий ниқоблар тикишни бошладилар. Оила кунига ўртача 1000 та ниқоб тикяпти ва уларни одамларга бепул тарқатпяти.

26.03.2020 04:42

Туркияда янги турдаги коронавирус (Covid-19) тарқалишига қарши кураш доирасида карантиндаги фуқароларга ёрдам тўплаш бўйича кампания олиб борилмоқда. "Ёрдам бер, яхшилик тарқат" шиори остидаги кампания «Дунё шифокорлари» гуманитар ташкилоти ташаббуси билан ташкил қилинди.

26.03.2020 01:46

Буюк Британия ҳукумати пандемия вақтида ҳалок бўлган британ мусулмонлари кремация қилинмслигини кафолатлаш учун коронавирус ҳақидаги фавқулодда қонунларга ўзгаришлар киритишни ваъда берди. Соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок 329 саҳифадан иборат қонун лойиҳасига мусулмонлар уларнинг талабларига мувофиқ дафн этилишига ишонтириш учун ўзгаришлар киритилишини айтди.

26.03.2020 00:38

Француз имомлар кенгаши раиси Хусин Друиш мамлакатида коронавирус туфайли диндонларга кўрсатмалар эълон қилди. «Француз мусулмонлари оила аъзоларини йўқотишдан қўрқиб, қўрқув шароитларида коронавирус инқирозини бошидан кечиряпти. Масжидлар ва бошқа сажда қилинадиган жойлар ёпилди.

26.03.2020 00:24

RT телеканали Антон Красовский иштирокидаги "Эпидемия" лойиҳасида Жанубий Кореялик коронавирусга чалинган №31 бемор, бошқача айтганда, «супер-тарқатувчи» ҳақидаги воқеани ҳикоя қилиб берди. Жанубий Кореялик аёл тарихи пандемия шароитларида ўзини изоляция қилиш қоидаларига риоя қилиш қанчалик муҳим эканлигини намойиш қилади, қайд этади телеканал.

25.03.2020 14:23

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев фавқулодда вазият жорий қилиниши билан ўз даромадларидан маҳрум бўлган шахсларга ойлик тўловлар ажратишни топширди. Бу ҳақида Тўқаев ФВ бўйича давлат комиссияси мажлисида баёнот берди, хабар қилади «Фергана».

25.03.2020 10:57

Бир неча йил олдин дунёнинг етакчи оммавий ахборот воситаларини америкалик олимлар томонидан Хитой тақабурун кўршапалаклар гибрид вируси яратилгани ҳақида янгилик айланиб чиққанди. Бундай хабарлардан бири 2015 йил 13 ноябрда Россиянинг Лента.ру нашри томонидан эълон қилинган.

25.03.2020 10:38

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Европа мамлакатларидан коронавирус эпидемияси пайтида Чеченистонга қайтган ва ўзини изоляция қилиш режимига риоя қилмайдиганлар ўлдирилиши кераклигини айтди. Бу фикрни у республика ҳукуматининг йиғилишида билдирди. Қодировнинг нутқи маҳаллий Грозний телеканали орқали намойиш этилди. Рус тилига таржима қилинган сиёсатчининг сўзлари «Кавказский узел» портали томонидан берилган.

25.03.2020 09:00

Яқин шарқлик кузатувчилар ва шифокорлар Миср расмийларининг коронавирус тарқалишига муносабатидан хавотир билдирмоқдалар - Араб давлатида хавфли вируснинг ҳақиқий кўлами расмийлар томонидан ЯИМнинг катта қисмини ташкил этадиган туризм секторидан қўрқиш сабабли яширилмоқда деган фикрлар мавжуд.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase