Абу Муслим
Эрон ўзининг биринчи ҳарбий сунъий йўлдошини коинотга учиргани ҳақида маълумот муҳим аҳамиятга эга бўлди, ваҳоланки, бу унинг ҳарбий салоҳиятини кучайтира олмайди, деди РИА Новости агентлигига РФА Шарқшунослик институти катта илмий ходими, эксперт Владимир Сажин.
Кремлда ҳисоблашларича, коронавирус инфекциясининг сунъий келиб чиқиши ҳақидаги баёнотлар умуман асоссиздир. Бу ҳақида Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар беради "Газета.ru". Аввалроқ хорижий матбуот турли эксперларнинг коронавирус инфекцияси сунъий келиб чиқиши ҳақидаги фикрлари келтирилган мақолаларни чоп этганди.
"Буни тасаввур қилиб бўлмайди, аммо кунлик коронавирус ўлими ҳақида хабарларга қарамай, бой Америка ҳозирда ўзини улуғлаш учун улкан ҳаракатни бошидан кечирмоқда , - деб ёзади немис нашри Handelsblatt. -Хусусан, The Wall Street Journal газетаси шарҳловчиларида Пасха арафасида қандай қилиб 330 миллион аҳолиси бўлган мамлакат жуда тез ва маҳорат билан коронавирусга қарши курашнинг янги талабларига мослаша олгани ҳақида ўқишингиз мумкин эди. Таъминотнинг ҳалокати ёки маъмурий бетартиблик ҳақида бирон бир сўз айтилмаган".
Бирлашган Араб Амирликларининг Фатво Кенгаши COVID-19 ташхиси қўйилган беморларга, шунингдек, уларни даволайдиган тиббиёт ходимларига 2020 йил 24 апрелда бошланиши керак бўлган Рамазон ойида рўза тутмасликларига рухсат берди. Рўза келишидан бир неча кун олдин кенгаш раиси шайх Абдуллоҳ бин Бахия барча соғлом мусулмонлар рўза тутиши лозимлиги ҳақида айтди.
"Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мудофаага ўтди: Der Spiegel маълумотларига кўра, G20 соғлиқни сақлаш вазирларининг учрашуви арафасида ташкилот ҳукуматларни танқид қилди – кўпроқ пул талаб қилди".
Аллоҳ таолонинг амри маъруф ва наҳйи мункар ҳақидаги амрига амал қилишни даъво қилиб, улар исломи таълимотларини бузиб кўрсатадиган, ёлғонга ўргатадиган одамлар ва ташкилотлар ҳақида жамиятни хабардор қилишимиз керак, дейдилар.
UFC 6 турнири чемпионт, аралаш яккакурашлар фахрийси Олег Тактаров обуначилардан бири кимни UFC бўйича биринчи россилик чемпион деб аташ лозимлиги ҳақидаги саволига жавоб беришда ҳиссиётларини жиловлай олмади ва Ҳабиб Нурмагомедовни ваҳобий деб атади.
Буюк Британияда нашр этиладиган «The Economist» журнали ҳар доим янги йил арафасида анъанавий равишда нашрга эгалик қилувчи Ротшильдлар нигоҳида яқин келажакка қараш деб аталадиган қарашларини эълон қилади. Ротшильдлар – нуфузли молиячилар клани бўлиб, уларнинг манфаатлари глобал аҳамиятга эга. Уларнинг келгуси йил ҳақидаги башоратлари одатда журналнинг ребус-муковаси шаклида шифрланади.
Калифорнияда ўтказилган янги тадқиқот шуни кўрсатдики, коронавирус билан касалланган одамлар сони илгари ўйлаганидан ўн баравар кўп бўлиши мумкин. Бу ҳақда Гардиан ёзмоқда. Стенфорд университетида ўтказилган тадқиқот жума куни эълон қилинди ва ҳали тақриз олмади. Олимлар Санта-Клара округидаги 3330 кишидан қон намуналарини синовдан ўтказдилар ва вирус расмий маълумотларга қараганда 50–85 марта кўпроқ топилганлигини аниқладилар.
Собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларининг ҳаракатларини бирлаштириш, собиқ СССР тикланиши борасидаги қўрқувлар ва ўтмиш билан боғлиқ фобияларга қарамай, ҳаммамиз учун фойдалидир. Россия президенти Владимир Путин «Россия 1» телеканалида "Москва. Кремль. Путин" дастурига берган қисқа интервьюсида шундай фикр билдирди.
«Қирғизистонда мўътадил ва радикал ислом тарафдорлари ўртасида кескинлик ортмоқда. Бу, айниқса, пандемия даврида билиняпти» – деб ёзади немис нашри Die Tageszeitung. «Қиргизистонда коронавирус муваффақиятсиз диний ақидапарастларга панд бериб қўйди, - дейди мақола муаллифи Тимур Токтаналиев. – Машҳур руҳонийлардан бирининг ташаббуси билан ижтимоий тармоқларда COVID-19 мусулмонларга юқмайди деган фейк-хабарлар тарқатилди. Гўё италияликлар ва хитойликлар ўлимдан қутулиш учун Исломни оммавий равишда қабул қила бошлаганлар».
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон билан икки мамлакат фуқароларининг меҳнат фаолияти ва меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қиладиган қонунни имзолади. Бу ҳақида Қозоғистон раҳбарининг расмий сайтида хабар берилди.