close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Вашингтонни икона билан айланиб чиқишга қарор қилган епископ карантинни бузганлик учун ҳибсга олинди

Қўшма Штатларда полиция католик епископ Марк Хаммондни автомобилда икон билан пойтахтни айланиб чиқишга ҳаракат қилгани учун ҳибсга олди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари баёнот беришича, бундай ҳаракатлар карантин қоидаларини бузади. Унинг ҳибсга олингани ҳақида полиция департаменти матбуот хизмати хабар берди, маълум қилади «Панорма» ахборот агентлиги.

«Кўриниб турибдики, бу сафарда амалий маъно йўқ эди, шунинг учун бу округ ҳудудида жорий қилинган карантин қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади. Эслатиб ўтамизки, фақат ҳақиқатан ҳам зарурат туғилганда уйдан чиқиш мумкин. Бу қоида дини ва ирқидан қатъи назар барча фуқароларга тегишли, чунки ҳозирда бизнинг умумий душманимиз бор. Айниқса, ахлоқий ва жамоат обрўсига эга бўлган ва ўз хатти-ҳаракатлари билан бошқаларга ёмон ўрнак кўрсатадиган одамлар томонидан қонунни бузилишига йўл қўйиб бўлмайди", - дейилади нашрда.
Хаммонд ўзининг «салиб юриши» давомида йўл четидаги кафега тамадди қилиб олиш учун кирганида қўлга олинди. У полиция участкасига келтирилди, Toyota Prius русумли автомобили эса, жарима майдончасига олиб кетилди. Епископнинг кейинги тақдирини суд ҳал қилади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase