close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрон коронавируснинг биологик қурол сифатида пайдо бўлиши ҳақидаги тахминни ўрганмоқда

Эрон коронавируснинг биологик қурол сифатида пайдо бўлиши эҳтимолини ўрганмоқда. Ушбу тахминнинг қайта тиклангани ҳақида Эрон Қуролли кучлари Бош штабининг соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳасан Арагхизаде маълум қилди. Бу ҳақида 12 апрел, якшанба куни “Интерфакс” хабар берди.

Арагхизаденинг сўзларига кўра, Эрон тадқиқот марказлари бу ишларга қўшилган, аммо аниқ хулосалар чиқариш учун кўпроқ вақт ва ҳаракатлар талаб этилади.
Шу билан бирга, қўмондон Эрон қуролли кучлари ҳар қандай биологик таҳдидни аниқлай олади ва эҳтимолий биотерроризм актига қарши чоралар кўради, деб айтди.
Феврал ойида Хитой коронавирус биологик қурол сифатида пайдо бўлганини рад этди. Хитойнинг АҚШдаги элчиси Цуй Тянькай бундай баёнотларни тентаклик деб атади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда 70 мингдан ортиқ коронавирус инфекцияси қайд этилган. Умуман олганда, дунёда 1,777 миллиондан ортиқ одам бу касалликни юқтириб олди, шундан 404 мингдан ортиғи тузалди. Касаллик энг кўп тасдиқланган ҳолатлар АҚШда қайд этилди - 529 мингдан ортиқ.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase