Абу Муслим
Португалия ҳукумати ўтган сутка давомида 1,5 минг киши коронавирусга чалингани, 26 киши вафот этгани ва ўлганлар умумий сони 435 кишига етгани ҳақида маълум қилди, хабар беради мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги. 10 апрель маълумотларига кўра, мамлакатда COVID-19га чалинганлар умумуий сони 15472 кишига етди. Қайд этилишича, бир суткада тузалганлар сони 233 кишига етди.
Японияда бир суткада COVID-19 тасдиқланган нги ҳолатлари сони 455 тани ташкил қилиб, умумий касалланганлар сони 6,7 минг кишидан ошди, хабар қилади маҳаллий маъмуриятлар маълумотларини тўплаш ва улрни жамлаш билан шуғулланадиган NHK телеканали.
Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятидаги «Шапағат» махсус ижтимоий хизматлар марказида 35 киши коронавирусни юқтирган, деб ёзади zakon.kz. Оқмўла вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълумотларига кўра, 16 март куни марказда карантин вақтида 147 та одам (ўртача ёши 75 ёш) бўлган. Хизмат кўрсатувчи 74 ходимдан 51 нафари таътилга ва масофадан ишлашга юборилди.
Нью-Йоркда коронавируснинг кучли тарқалишини ўрганган олимларнинг фикрига кўра, бунда асосий ролни Европадан келган беморлар ўйнаган. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда. Тадқиқотчилар 75 та намунада вирус геномини таҳлил қилишди ва учдан икки қисмдан кўпроғи Европага тегишли эканини аниқлашди. Уларнинг айнан қаердан экани ҳам аниқланди: Буюк Британия, Франция, Австрия ва Голландия.
Истанбулда рўй берган ва Туркманистоннинг 50 дан ортиқ фуқароси ҳаётига зомин бўлган фожиа мамлакатнинг ўз ватандошларига бўлган муносабатини кўрсатиб қўйди, -дейилади Истанбул фожиаси ҳақида turkmen.news фильмида. Март ойида Туркманистоннинг 50 дан ортиқ фуқароси – Туркиядаги меҳнат муҳожирлари қўлбола спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида ҳалок бўлди. Туркия ОАВ улар шу тариқа коронавирусдан ҳимояланмоқчи бўлганлигини ёзди.
6 апрел куни АҚШ федерал прокурорлари бир қатор мамлакатларнинг собиқ футбол амалдорларини 2018 ва 2022 йилларда Жаҳон чемпионатларини ўтказиш ҳуқуқи учун курашган ва ғолиб чиққан Россия ва Қатардан пора олганликда айблашди. Бу ҳақда “Радио Свобода” хабар берди.
Сайёрамизда тарқалган коронавирус пандемияси, бу йил - Саудия Арабистони ташкил топганидан бери биринчи марта Ҳаж зиёратининг бекор қилинишига олиб келиши мумкин. Аммо, бу тарихда фавқулодда ҳолатлар туфайли Ҳажни бажариш имкони бўлган биринчи ҳолат эмас.
Яқинда The New York Times ўзининг Байрут бюроси раҳбари Бен Хаббард томонидан ёзилган "МБС: Муҳаммад бин Салмоннинг ҳокимият тепасига келиши" китобидан парча эълон қилди. Саудия Арабистони билан Путиннинг Россияси ўртасидаги нефт уруши муносабати билан, Россия рубли ва нефтнинг жаҳон нархларини пасайтирган одамнинг шахси яна диққат марказида бўлганлиги сабабли, биз ушбу нашрнинг қисқача шарҳини ўқувчиларимизга тақдим этишга қарор қилдик.
Коронавирус пандемияси давлатнинг фуқаролар фаровонлиги ва хавфсизлиги кафолати эканлигини кўрсатди, деди "Креативная дипломатия" жамоат ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш маркази президенти Наталья Бурлинова.
Чоршанба куни Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (OPCW) 2017 йил Суриядаги кимёвий ҳужумларни текшириш бўйича ҳисоботни эълон қилди, тергов гуруҳининг маълумотларига кўра, Сурия ҳаво кучлари Хама вилоятида хлор ва сарин ёрдамида ҳаво ҳужумларини амалга оширган.
Қозоғистон Ухан коронавирусининг тарқалиши оқибатларига қарши курашиш учун Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди. Президент Қозоғистон ёрдамга муҳтож мамлакатларнинг "ҳамжиҳатликда" ва "ҳукуматлар мурожаат қилган тақдирда" ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.
БАА Яқин Шарқдаги мормонларнинг биринчи ибодатхонаси Дубайда қурилиши ҳақида эълон қилди, бу эса унинг сўнгги йилларда минтақадаги иштирокини сезиларли даражада оширди. Мормонлар ўзини "Охирзамон авлиёлари" деб атайдиган диний гуруҳ бўлиб, дунё бўйлаб 16 миллионга яқин тарафдорларига эга. Уларнинг издошлари миссионерлик ҳаракатлари билан машҳур.