close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Bloomberg (США): Россия инқирози 13 миллиард долларлик пул ўтказмаларига таҳдид соляпти

Ўзини-ўзи изоляция қилиш режими оқибатида юзага келган Россия иқтисодий инқирози айрим собиқ совет республикаларидаги инқирозларни кучли даражада чуқурлаштириши мумкин. Уларнинг меҳнат муҳожирлари йилига уйига 13 миллиард доллар юборади. Bloomberg бу мамлакатларга таҳдид солаётган йўқотишларга экспертлар баҳосини берди.

— Россиядан ўтказиладиган пул ўтказмаларига Тожикистон ва Қирғизистон энг кўп боғлиқ.
— Россиянинг йирик шаҳарларида ўзини-ўзи изоляция қилиш режими гастарбайтерлар учун иш ўринлари қисқаришига олиб келди.

Россияда тобора кучайиб бораётган иқтисодий инқироз иқтисодиёти чет элдан пул ўтказмаларига жуда боғлиқ бўлган мамлакатларга зарар этказиши мумкин.
Собиқ Совет Иттифоқи республикаларидан келган меҳнат муҳожирлари ҳар йили уларга визасиз ишлашга рухсат берилган Россиядан 13 миллиард долларни ватанларига жўнатадилар. Аммо ҳозирда бу пул оқими йўқ бўлиш билан таҳдид қилмоқда, чунки Москва ва Санкт-Петербургда қаттиқ изоляция чоралари жорий этилди, қурилиш тўхтатилди ва таксиларга талаб пасайди.
Лондондаги M&G Investments инвестицион фирмасида ишовчи, шаклланаётган бозор таҳлилчиси Элдор Вахитовнинг сўзларига кўра, бу йил Россиядан пул ўтказмаларининг умумий ҳажмини 30-40 фоизга ёки ундан ҳам кўпроқ қисқариши мумкин. Марказий банкнинг фикрига кўра, ўз-ўзини изоляция қилиш чоралари иқтисодий ўсишни 2020 йилда 1,5-2% га пасайтириши мумкин ва агар Россия ҳукумати ўтган ой муҳокама қилган энг ёмон хатарлар оқланадиган бўлса, ўсишнинг пасайиши 5-10% га етиши мумкин.
"Россиядан пул ўтказмалари ҳажмининг камайишини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайди, - деди Вахитов. -Мамлакатлар ўз захираларидан фойдаланиши ёки ХВЖ ва бошқа мамлакатлардан қўшимча ёрдам сўраши керак".
Бу йил рубл долларга нисбатан 16 фоизга тушди, яъни бошқа исталган собиқ совет республикалари валюталаридан кўпроқ. Бу меҳнат муҳожирларининг уйларига жўнатишда давом этаётган пулларининг қийматини пасайтирди.
Электрон пул ўтказмаларини амалга оширувчи ва меҳнат муҳожирлари орасида оммабоп бўлган «Юнистрим Банк» март ойида тўловлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 30 фоизга камайганини айтди. Март ойи охирида Президент Владимир Путин уйдан туриб ишлашни буюрди ва яқинда бу режимни 1 майгача узайтирди.
Италияга меҳнат муҳожирларини юборвчи Грузия Марказий банки, бу йил пул ўтказмаларининг умумий ҳажми қарийб учдан бир қисмга қисқаришини тахмин қилмоқда. Халқаро валюта жамғармаси Қирғизистонга пул ўтказмаларининг қисқариши туфайли 400 миллион долларлик тўлов баланси тақчиллигини қоплашга ёрдам бериш учун 121 миллион доллар миқдорида фавқулодда маблағ ажратади.
Вахитовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон бугун жуда яхши ҳолатда, чунки унинг қарзи катта эмас, бундан ташқари, у катта олтин-валюта захираларига эга.
Собиқ Совет республикалари ичида энг қашшоқ давлат сифатида Тожикистон ҳам энг кўп азоб чекиши мумкин. Бу мамлакатда доллар облигацияларининг даромадлилик даражаси 16% дан ошди, чунки инвесторлар давлат уларни сотиб ололмай қолишидан қўрқишади.
"Россияда иқтисодий пасайиш Тожикистон ва Қирғизистон учун жиддий муаммолардан дарак бермоқда. Банк секторида ликвидликни йўқотиш хавфи ва катта ишсизлик хавфи мавжуд ”,  - деди Вашингтонда Даниел Морган номидаги магистратурада ишлайдиган Эдвард Лемон. - Улар тешикни ёпа олмайдилар. Улар учун етарли иш ўринларини яратиш жуда қийин бўлади".

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase