Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги коронавирус инфекцияси COVID-19 тарқалишини пандемия деб эълон қилди. ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 1,6 миллиондан ортиқ касаллик юқтириш ҳолатлари қайд этилган, 100 мингдан ортиқ одам вафот этган.
Нидерландияда коронавирус юктириб олганлар сони 25 минг кишидан ошди
Нидерландияда янги коронавирус билан касалланишнинг тасдиқланган ҳолатлари сони охирги суткада 1174 кишига кўпайиб, 25 587 тани ташкил этди, дея хабар беради Нидерландия миллий соғлиқни сақлаш институти (RIVM). Сўнгги бир кун ичида вафот этганлар сони 94 тага кўпайди, мамлакатда COVID-19дан жами 2737 киши вафот этган. 8582 киши шифохоналарда даволанмоқда, бир кунда 196 бемор келиб тушди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
