Италия Европанинг еткчи бешта лигаси ичида биринчи бўлиб коронавирус туфайли мамлакат чемпионатида танаффус эълон қилганди. Аввалроқ Италия футбол Федерацияси (FIGC) раҳбари Габриэле Гравина айтдики, А серияси 17 майгача тикланиши мумкин, лекин шунингдек, у мавсум сентябрь ёки октябрда тугатилиши мумкинлигини истисно қилмади.
Якшанба куни Италия ОАВ 4 майдан бошлаб ўйинчиларга ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш учун кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда машғулот ўтказишга рухсат берилишини маълум килди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, Италияда коронавирусга чалинганлиги тасдиқланган ҳолатлар сони 147 мингдан ошиб кетди, 18,8 минг киши вафот этган.
ОАВ: Италияда футбол ўйинлари 2021 йилнинг январигача мухлисларсиз ўтказилади
Италия ҳукумати 2021 йилнинг январигача бўлган муддатга мухлислар иштирокида футбол ўйинлари ўтказилишини тақиқлаб қўйди, хабар қилади Sport Mediaset. Манбанинг маълумотларига кўра, ушбу қарор коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида мамлакатинг барча ҳукумат органлари томонидан қабул қилинган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси