Иқтисодий шуҳратпарастлик ва очкўзлик Америка раҳбарини масхарабозга айлантирди. Қандай қилиб АҚШ президентининг маслаҳатчилари унга қарши чиқиб, 22000 америкаликнинг ўлими учун жавобгарликни унга юклашяпти? Нега Хитой президентига дунёнинг янги етакчиси сифатида яқиндан қарашни тавсия қилиняпти?
АҚШ Президенти Доналд Трампнинг деярли ҳар куни ўтказадиган матбуот анжуманлари иккиюзламачилик ва жоҳиллик театри билан бирлаштирилган ҳақиқий цирк ва манманлик кўргазмасига айланди. Давлат раҳбари нафақат турли масалалар бўйича ўз нуқтаи назарини билдиради, балки АҚШ иқтисодиёти қачон нормал ҳолатга қайтиши ҳақида ҳам баёнотлар беради. Таъкидлаш керакки, Америка президентининг баёнотлари мутахассислар, олимлар ва иқтисодчилар фикрларини акс эттирмайди.
Коронавирус эпидемияси Трампга таъсир қила бошлади ва уни янги вирус тарқалишининг асосий қурбонига айлантирди. Айтганча, Америка раҳбари эпидемия бошланишида коронавирус хавфини камайтириб кўрсатди. Шундай қилиб, Америка Қўшма Штатларида Америка президентини жаҳолат, сустлик ва коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олишга қаратилган чоралар қатъиятсизлиги туфайли 22000 америкалик фуқаронинг ўлими учун жавобгарликда айблаган мақолалар пайдо бўлди.
Юқумли касалликлар бўйича етакчи Америка мутахассиси ва АҚШ Президенти Доналд Трампнинг маслаҳатчиси, доктор Энтони Фаучи коронавирус эпидемияси ҳақида биринчи бўлиб бонг урди. CNN телеканалига берган интервюсида у "агар биз дарҳол давлат муассасаларини ёпиб қўйсак, кўпроқ одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишимиз мумкин" деди. Америка юқумли касалликлар бўйича мутахассиси Трамп шифокорлар ва соғлиқни сақлаш бўйича мутахассисларнинг тавсияларини инобатга олмаганлигини аниқ таъкидлади.
Трамп ишбилармон сифатида фақат пул тилини тушунади. У биржанинг ҳолати, облигациялар ва ишсизлик даражасидан хавотирда. Инқироз унга ва уни қуршаб олган қонхўрларга шу қадар қаттиқ уришининг асосий сабаби шунда. Аслида, ҳозирги вазият Америка соғлиқни сақлаш тизимининг бемаъни эканлигини кўрсатди. АҚШда коронавирус инфекциясини ҳимоя қилиш ва олдини олиш бўйича самарали чоралар мавжуд эмас, келажакда ёрдам бериши мумкин бўлган илмий тадқиқотлар мавжуд эмас ва буларнинг ҳаммаси биргаликда фалокатли оқибатларга олиб келди.
Илгари оддий одамлар, шунингдек, дунёнинг баъзи етакчилари Америка тиббий марказларига, масалан Мэйо клиникаси ва бошқа тиббиёт муассасаларига даволаниш учун келишарди, чунки улар дунёдаги энг илғор ҳисобланган. Уларда энг яхши шифокорлар ва олимлар ишлаган, аммо маълум бўлишича, аксарият тиббий ташкилотлар коронавирус синовидан ўта олмади. Улар тезкорлик билан коронавирус инфекциясини даволаш ёки вакцинани яратиш усулини ишлаб чиқа олмадилар. Бундан ташқари, улар ҳатто етарли даражада респираторларга эга эмас экан.
Амалиёт шуни кўрсатадики, коронавирус инфекциясини даволашнинг энг самарали усули бу ўзини-ўзи изоляция қилишдир. Шуни таъкидлаш керакки, бунинг учун юқумли касалликлар бўйича Ғарб ёки Шарқ мутахассислари талаб қилинмайди. Келажакда кўплаб тиббий постулатларни ўзгартирадиган нарсаларнинг ҳақиқий ҳолати шудир.
Трамп шахс, сиёсатчи ва гуманизм тарафдори сифатида муваффақиятсизликка учради. У ўзининг энг яқин иттифоқчиси Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсондан ҳам пастга қулади. Айтганча, Германия канцлери Ангела Меркел ва Янги Зеландия Бош вазири Жакинда Ардерн каби сиёсатчи аёллар ҳозирги пайтда катта ғалабаларга эришдилар.
Шу муносабат билан мен Ғарб тиббий тарғиботининг қурбони бўлган бой араблар ва араб давлатлари еткчиларига Шарққа - Пекин, Шанхай, Токио ва Ҳиндистонга эътибор беришни қатъий тавсия қиламан, чунки ҳақиқий келажак улар билан боғлиқ.
Доналд Трамп «фейк янгиликлар»га муаллифлик ҳуқуқининг эгасидир. Айтганча, улар Америка етакчисининг ягона манфаати бўлиши мумкин. У илгари Америка оммавий ахборот воситаларида устун бўлган ушбу соҳадаги "ижодий салоҳият" ни тўлиқ очиб берди. Бундан ташқари, Америка президенти ўзини шахс сифатида намоён қилди, ҳар куни ўтказиладиган матбуот анжуманлари ва «твит»лар бу борада энг яхши намуна бўлиб хизмат қилади.
Маълумки, бутун дунё бўйлаб юз миллионлаб одамлар Доналд Трамп исмини билишади, аммо озчиликлар тинч ва самарали ишлашни афзал кўрган Хитой раҳбари Си Цзинпиннинг исмини билишади. Сиздан бу исмни эсингиздан чиқармаслигингизни сўрайман, чунки Хитой президенти яқин орада дунёнинг етакчисига айланади, шу билан бирга у кўплаб матбуот анжуманларини ўтказмайди ва «твит»ларни эълон қилмайди. Бундан ташқари, унинг Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяхунинг дўсти бўлган Жаред Кушнер билан турмуш қурган чиройли қизи ва хотини йўқ.
Rai Al Youm (Буюк Британия): Трамп энг ёмон кунларни бошидан кечиряпти
«Rai Al Youm» бош муҳаррирининг ишончи комил-ки, Трамп COVID-19 билан урушни бой бериб, мувафақиятсизликка учради. АҚШ президенти ҳар куни брифинглар ўтказиб, обрўсини сақлашга уринаётган бир пайтда, муаллифнинг фикрига кўра, у беҳуда гапларни гапиряпти, америка соғлиқни сақлаш тизими ҳам, маълум бўлишича, ҳеч нарса эмас экан. Дунёнинг янги етакчиси ким бўлади?
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди