Зариф халқаро ҳамжамиятдан рўй берган воқеани қоралашни талаб қилди.
Эрон раҳбари Оятуллоҳ Али Хаменейнинг маслаҳатчиси Ҳусейн Деҳқон қасос ҳақида огоҳлантириб, Фахризоданинг ўлдирилишига алоқадор кишилар қилган ишларидан пушаймон бўлишини таъкидлади.
Эрон Ислом Республикаси атом дастурининг келиб чиқиши асосчиларидан бири бўлган юқори мартабали атомчи-олим Муҳсин Фахризода 27 ноябрь куни кечқурун Абсард шаҳрида содир этилган террорчилик ҳужумида ҳалок бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, олимнинг машинаси яқинида террорчи-худкуш ўзини портлатган. Шундан сўнг машина жиноятчилар томонидан ўққа тутилди. Яраланган атомчи-олимни қутқариш йўлидаги тиббиёт ходимларининг барча ҳаракатлари беҳуда бўлди.
Исроил эронлик атомчи-олимга килинган суиқасдга алоқадорликда айбланмоқда
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг айтишича, Тель-Авив Эрон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги тадқиқот ва инновация ташкилоти раҳбари Муҳсин Фахризода ҳалок бўлган террорчилик ҳужумига алоқадор. Вазир ўзининг Twitter-аккаунтида Тел-Авивнинг олим ўлимига алоқадорлигига «жиддий далиллар» мавжудлигини маълум килди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси